Илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда оширилиб борилганлиги


Download 16.1 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi16.1 Kb.
#1037346
Bog'liq
2-3-4-банди


илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда оширилиб борилганлиги;
Филиалда илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини ишлаб чиқаришда оширилиб борилиши соҳа корхоналарда машғулотлар ўтиш режалари ишлаб чиқилган (4 феврал 2020 йил ЎзР АТ ва КР вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси бошлиғи Т.Баекеев томонидан тасдиқланган). Бундан ташқари филиал кафедралари ва соҳа корхоналар орасида ҳамкорлик шартномалар имзоланган. Ўзбектелеком АК 6 -“Телекоммуникация транспорт тармоғи” ва ТАТУ Нукус филиали билан 2020 йил 6 январьдаги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази ва ТАТУ Нукус филиали билан 2020 йил 26 февралдаги ҳамкорлиги тўғрисида шартномалари буйча ишлар олиб борилди. Ишлаб чиқариш корхоналари билан филиалнинг 6 та мутахассислик кафедралари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган корхона ва ташкилотларда қисқа муддатли стажировкалари ташкил этилган.
Филиал илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълими муассасалари билан ҳамкорлик қилган.
Филиал ходими
1. Сейтназаров Куӯанышбай Кеңесбаевич 2019 йил Беларуссия давлат илмий институтда стажировкада ӯтаган.
2. Бердимбетов Тимур “Хитой давлатининг University of Chinese Academy of Sciences (Key Laboratory of Regional Climate-Environment for Temperate East Asia, Institute of Atmospheric Physics, Beijing 100029, China лабораторияси) университетида педагогик малакасини ошириб 2021 йилнинг 30 июн кунида PhD ишини мувофақиятли ҳимоя қилган.
3. Қудайназарова Дилназ 2021 йил Хитой давлатида “Рақамли иқтисодиёт” номли семинарга қатнашиб малакасини оширган.
Муаммо:
1. Филиалда хорижий илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда оширишининг камлиги.
Таклиф
2. Филиал педагог-ходимларининг ривожланган давлатларнинг илғор технология соҳасида малакасини ошириш кӯрсаткишларини орттириш ва амалиётга тадбиқ этиш.


таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадр истеъмолчилари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги, талаб ва эҳтиёжларининг ўрганилганлиги;
Филиалда 2020-2021 ўқув йилида “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон филиали, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали, Қорақалпоғистон Радиотелеузатиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ инспекцияси, ва йирик корхоналардан Кўнғирот сода заводи, Тахиатош иссиклик электростанцияси, АТ “Агробанк”, Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази, Қорақалпоғистон Электромагнит мослашув хизмати, ўрта таълим мактаблари, “Гидросфера” МЧЖ, “Сервисцентр” МЧЖ, ва бошқа корхона, ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалар тузилган.
Филиалнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадр истеъмолчилари билан ҳамкорлик ишлари йӯлга қӯйилган ва тажрибали мутахассислар жалб этилган БМИ ва МД ишларига раҳбарлик қилиш йўлга қўйилган.
Муммао

  1. Кадр истемолъчиларининг ҳамкорлик ишларидаги сусткачлиги

Таклиф
1. Кадр истемолъчиларининг ҳамкорлик ишларидаги маъсулиятини назоратни кучайтириш.
Таклиф

илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлар ходимларининг ўқув жараёнига жалб этилганлиги;


Филиалга Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ ва илмий тадқиқот институтлари ва соҳа корхоналарининг малакали мутахассисларидан ҳар ўқув йилида 10-15 нафардан ташқи ўриндош сифатида профессор – ўқитувчи лавозимига жалб этилган. Бундан ташқари илмий тадқиқот институтлари ва соҳа корхоналарининг тажрибали мутахассисларини БМИ ва МД ишларига ҳамда амалиётларга раҳбарлик қилишда жалб этилган. Жумладан Франциянинг ESTIAM (ecole superieure des technologies delinformation appliques aux metiers) информатикага иқтисослашган инженерлар олий маълим муасасасидан т.ф.д. Медетов Сейткамал Куатович, Коrea Aseet сертификатлаш агентлигидан PhD Youl Hwangbo, Россия давлат касб-ҳунар педагогика университетидан т.ф.д. Копнов Виталий Анатолевич, Б.В.Городовиков номидаги Калмыцкий давлат университетидан и.ф.н. Болдырева Саглара Борисовна, Алма-ота технология университетидан PhD Исмайлов Амангелди Есиркегенович, Қозоғистон Республикаси фан Ал-Фарабий қозоқ миллий университетидан т.ф.д.Амиргалиев Едилхан Несипханович, УзМУ дан профессорлар А.В.Кобулов, И.Х.Норматов, Ӯзбекистон Республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон бӯлимидан ф-м.ф.н.Изимбетов Ерназар Таженович, Ажиниёз номидаги НДПИ дан ф-м.ф.д.Б.Утемуратов Утемуратов Байрамбай Пердебаевич, Бердоқ номидаги ҚДУ дан т.ф.д.Бахыт Қошанов, ф-м.ф.н. Шарибаев Муратбай Борибаевич, ф-м.ф.д.Утебаев Даулетбай, PhD Реимов Камал Мамбеткаримович филиал ӯқув жараёнига жалб қилинган. (Жадвал, ва рӯйхат илова қилинади).
Download 16.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling