Фарғона давлат университети педагогика факультетида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар хақида


Мураббийлар иш режасининг бажарилиш ҳолати, гуруҳлар кесимида маънавий тадбирларнинг ўтказилиши


Download 32.32 Kb.
bet3/5
Sana03.02.2023
Hajmi32.32 Kb.
#1153312
1   2   3   4   5
Bog'liq
саволнома ММИ-педагогика

41. Мураббийлар иш режасининг бажарилиш ҳолати, гуруҳлар кесимида маънавий тадбирларнинг ўтказилиши.
Факультетдаги мавжуд 33 та академик гуруҳларнинг барчасига кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари гуруҳ мураббийси сифатида бириктирилган. Барча гуруҳ мураббийлари томонидан иш режалар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда факультет декани ва университет мураббийлар кенгаши томонидан тасдиқланган. Гуруҳ мураббийларнинг мураббийлик папкалари юритилиб унда хар бир талабанинг социал-психологик портрети, умумий маълумотлари, талабаларнинг эришган ютуқлари, режага мувофиқ ўтказилган ахборот соати машғулотларининг баённомалари, фотолавҳалар тартиб билан тикиб борилган. 2017 йил ноябрь ойида факультетдаги барча мураббийлар фаолияти ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижалари факультет кенгаши йиғилишларида муҳокама этилган. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан гуруҳ мураббийларига тегишли тавсилар берилган.
42. Профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимлар ҳамда талабалар орасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолати. Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар.
Факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилмаган.
Факультетда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича алохида режа ишлаб чиқилган, унга мувофиқ ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, тиббиёт муассасалари, диний ташкилотлар, тасвирий ойна ижодий уюшмаси билан амалга ошириладиган бир қатор ишлар белгилаб олинган ва ижроси таъминланмоқда.
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда 4 та, ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 9 та, прокуратура билан ҳамкорликда 2 та, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда 6 та, тиббиёр муассасалари билан ҳамкорликда 8 та тасвирий ойна ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда 1 та, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда 2 та маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланган.
43. Талабаларни турар жойлар билан таъминланиши, яратилган шароитлар, олиб борилаётган тадбирлар ҳолати.
Факультет талабаларининг 126 нафари (шундан 114 нафари қизлар) 1 сонли талабалар турар жойига жойлаштирилган. Бу факультет умумий контингентининг 16,5 фоизини ташкил этади.
Талабалар турар жойида жорий ўқув йилидан бошланб тарбиячи-педагог фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари хар куни соат 18-00 дан 22-00 га қадар факультет профессор-ўқитувчиларидан навбатчилик ташкил этилган ва ТТЖда навбатчилик дафтари юритилган.
Жорий ўқув йилида факультет талабалари истиқомат қиладиган 1-сонли талабалар турар жойида 3 та учрашув, 6 та давра сухбати, 4 та “Кафедра куни” тадбирлари, 2 та соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тренинг, 2 та спорт мусобақаси, 2 та очиқ мулоқот ташкилланди.
2017 йил 10 октябрь куни соат 18-00 да факультет талабалари истиқомат қиладиган 1-сонли талабалар турар жойида “Соғлом турмуш тарзи унинг инсон саломатлигига таъсири” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Унда Факультет декани, декан ўринбосарлари, бино коменданти, хўжалик бекаси ва 102 нафар талабалар иштирок этдилар. Йиғилишда талабалар турар жойи кун тартиби, талабалар турар жойи низоми ва “Университет одоб-ахлоқ Қоидалари”га амал қилиш, машғулотларга ўз вақтида қатнашиш ва ўқув формаси масалалари бўйича талабаларга атрофлича тушунчалар берилди. Талабалар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди. Талабаларнинг таклифлари тегишлилиги бўйича университет бош мухандиси Н.Ризағалиевга етказилди.
Талабалар турар жойида қуйидаги мавзуларда “Кафедра куни” тадбирлари ташкилланди:

  • 2017 йил октябрь ойида психология кафедраси профессор-ўқитувчилари М.Зокирова ҳамда Н.Эргашевалар масъуллигида “Тил – мулоқот воситаси” мавзусида тадбир;

  • 2017 йил ноябрь ойида бошланғич таълим услубиёти кафедраси ўқитувчилари З.Холматова ҳамда Д.Холиқовалар масъуллигида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – фуқаролар хамжихатлигининг асоси” мавзусида давра сухбати;

  • 2017 йил ноябрь ойида педагогика кафедраси мудири Н.Ўринова ҳамда ўқитувчи Б.Джалоловлар масъуллигида “Ҳаракатлар стратегияси ва дастлабки натижалар” мавзусида очиқ мулоқот;

  • 2017 йил декабрь ойида бошланғич таълим услубиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари И.Холдарова ҳамда Н.Қўчқоровалар масъуллигида Фарғона вилояти ИИБ ТБ терговчилари С.Нурматов, Н.Неъматов, “Фарғона таълими ҳабарлари” газетаси бош мухаррири А.Турсунов билан хамкорликда “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида учрашувлар ташкилланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг факультет бошланғич ташкилоти фаоллари ташаббуси билан хар ойда икки маротаба “Заковат” интеллектуал беллашувлари юқори савияда ташкиллаб келинмоқда.
Талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талабалардан ташкил этилган факультетлараро “Заковат” интеллектуал беллашувида факультет талабалар жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Download 32.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling