Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/23
Sana23.02.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1224134
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
4. Avtoreferat. A.Nishonov

водийси» деб номланади. Унинг «Наврўз Аҳмадхон ва унинг авлодлари 
даврида Фарғона водийсидаги сиёсий жараёнлар» деб аталган биринчи 
параграфида Бароқхон ҳамда унинг ворислари ҳукмронлик йилларида 
водийда юз берган сиёсий жараёнлар ҳақида фикр юритилган. 
16
Мухаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди. – Б. 536. 
17
История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). – С. 374. 
18
Муҳаммад Муфти Оҳангароний. Мавлоно Лутфуллоҳ маноқиби. – Б. 42. 
19
Ўша асар. – Б. 44. 
20
История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). – С. 375. 
21
Eskandar Beg Monshi. History of Shax Abbas the Great (Tarik-e Alamara-ye Abbasi). – P. 88-93 
22
Жувонмардиев А. XVI – XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир. – Б. 75-115. 


18 
Бароқхон ҳукмронлигининг иккинчи босқичи 1551-1556 йилларни ўз 
ичига олади. Бу босқичда у барча шайбонийларнинг олий ҳукмдори сифатида 
фаолият юритган. 1551 йил Абдулазизхоннинг вафот этиши Бароқхон учун 
шайбонийларнинг олий тахтига йўл очди. У бутун Мовароуннаҳрда ўз 
ҳукмронлигини ўрнатишга интилган. Бу борадаги йирик ютуқларидан бири 
Самарқанднинг қўлга киритилиши эди. 1553 йил пойтахтни эгаллаган 
Бароқхон бу шаҳарда ҳукмронлигини мустаҳкамлашга улгурмади. Қалмоқлар 
томонидан қозоқларга қилинаётган талончилик юришларининг кучайиб 
бориши Тошкент ва Фарғона водийсининг шимолий чегараларини ҳам хавф 
остида қолдирган эди
23
. Бароқхон қозоқларга ёрдам бериш орқали ўз 
мулклари хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилди. Ушбу масала бўйича 
Бароқхон Туркистонда турган вақтида Кўчкунчихон авлодлари бўлган 
хонзодалар Султон Саъид бошчилигида Самарқандда ўз мустақиллигини 
тиклаб, Тошкент хонига бўйсунишдан бош тортди. 1554 йили Бароқхон 
Тошкент, Туркистон ва Фарғона қўшинлари билан Самарқандни қайта забт 
этишга киришди.
Самарқанднинг Бароқхон томонидан қайта қўлга киритилиши Фарғона 
водийси бошқарувида ҳам катта ўзгаришларга олиб келди. Самарқандлик 
султонлардан 
бири 
Жавонмардали 
султон 
Зарафшон 
воҳасидан 
узоқлаштирилиб, Ахси ва Андижон вилоятларига ҳоким қилиб юборилди. 
Натижада Фарғона водийсида ҳар бири тўғридан-тўғри Тошкент хонларига 
бўйсунган Андижон ва Ахси вилоятлари ўрнида шайбонийларнинг олий 
ҳокимига бўйсунувчи ягона вилоят ташкил этилди. Бу 1504-1510 йилларда, 
яъни Шайбонийхон даврида Фарғона водийсида амал қилган маъмурий 
тузилишга қайтиш эди. 
Бароқхон Мовароуннаҳрни тўлиқ ўз қўли остида бирлаштириш 
мақсадида Бухорони эгаллашга ҳаракат қилган. У ўзаро урушларда иштирок 
этаётган Кўчкинчихон авлодларининг Жонибек султон ворисларига қарши 
курашини қўллаб-қувватлаш орқали Мовароуннаҳрда ўз мавқеини доимий 
равишда кучайтириб боришга интилди. Жумладан, Абдуллахонга қарши 
курашда Бурҳон султонга ёрдам берди. Бароқхон Кеш, Самарқанд, Ўратепа, 
Хўжанд, Сайрам, Тошкент, Ахси ва Андижон, Туркистон ҳамда Дашти 
Қипчоқ аскарларидан тузилган икки юз минглик қўшин билан Бухорога етиб 
келганлиги манбаларда таъкидланади
24
. Эътиборли томони шундаки, ушбу 
юришларда Усмонли султонлигидан олиб келинган рум ўқчилари отряди ҳам 
Бароқхон лашкари сафида жанг қилган
25
. Лекин Бароқхон Бухорони тўлиқ 
бўйсундиришга муваффақ бўла олмади.
Ўз фаолиятини Тошкент ва Фарғона мулкларининг ҳукмдори сифатида 
бошлаган Бароқхон кейинчалик ҳарбий юришлар натижасида Самарқанд ва 
Миёнқол вилоятларини ҳам қўлга киритди. Бухоро ва Қашқадарё воҳасида 
эса ўз таъсирини ўрната олди. Унинг бутун Мовароуннаҳрни ўз қўли остида 
бирлаштириш орзуси кутилмаганда 1556 йил 24 сентябр куни вафот 
23
История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). – С. 377-381. 
24
Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома. Биринчи китоб. – Б. 131. 
25
Саид Али Раис. Миръот ул-мамолик. – Б. 97-104. 


19 
этганлиги сабабли амалга ошмади
26
. Унинг вафот этиши Фарғона 
водийсининг сиёсий ҳаётида янги ўзгаришларга олиб келди.
Тарихий манбаларда таъкидланишича, Бароқхоннинг саккиз нафар ўғли 
бор эди. Улардан Дарвешхон ва Бобо султонлар сиёсий жараёнларда фаол 
иштирок этганлар. Бароқхон вафот этганидан сўнг Самарқандда ҳокимият 
Бобо султон қўлига ўтди. Бароқхоннинг ўлими азалдан Самарқандни ўз 
меросий мулки санаган Кўчкунчихон авлоди Гадой султонга тахт учун 
курашга имкон туғдирди. У Фарғонада хокимлик қилаётган Жувонмардали 
султонни Самарқандни қайтариб олишга ундади. Қулай сиёсий вазият юзага 
келганини тушунган Жувонмардали султон Ахси ва Андижондан қўшин 
тўплаб, Наврўз Аҳмадхон авлодларига қарши бош кўтарди. У Бароқхон 
авлодларига қарши кураш олиб бораётган Абдуллахон билан иттифоқ тузди.
Бароқхон авлодлари Самарқандни ўз қўлларида тутиб тура олмадилар. 
Тошкент томон чекинган Бобо султон бошчилигидаги Севинчхожахон 
ворислари Илонўтти дарасидаги мағлубияти Мовароуннаҳрдаги сиёсий 
вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. Ушбу мағлубиятдан сўнг 
Бароқхоннинг фарзандлари Тошкентда йиғилиб, ёш жиҳатидан катта бўлган 
Дарвешхонга Тошкент тахтини топширдилар
27
. Натижада Фарғона водийсида 
ҳам Дарвешхоннинг олий ҳокимияти ўрнатилди ва 1551-1556 йиллардаги 
каби Самарқанд девонига эмас, 1514-1551 йиллардаги тартиб бўйича 
Тошкент девони ихтиёрига ўтди. Бароқхон Фарғона водийсини ягона 
маъмурий бирлик сифатида сақлаган бўлса, унинг вориси Дарвешхон 
водийни икки ҳокимликка бўлишга қарор қилди. У ўз укалари Амин 
султонни Андижон, Дўст Муҳаммад султонни Ахси вилоятларининг 
бошқарувига тайинлади. 
Дарвешхон фаолиятининг сўнги йилларида ўз укаси Бобо султон 
қаршилигига дуч келди. Узоқ давом этган ўзаро курашлардан сўнг Тошкент 
мулки Бобо султон бошқарувига ўтди. Аммо унинг Тошкентдаги ҳокимлиги 
Дарвешхон билан нисбатан яхши муносабатлар ўрнатган Абдуллахон 
томонидан тан олинмади. Икки ўртадаги ўзаро урушлар оқибатида 
Абдуллахон Тошкент мулкини ҳам қўлга киритди. Бу эса, ўз навбатида, 
Фарғона водийсини Бухоро хонлиги таркибига киритилишига олиб келди. 
Ахси ҳокими Дўстмуҳаммад султон вафотидан сўнг бу вилоятни бошқариш 
унинг ўғли Ҳошим султон қўлига ўтди. Ҳошим султон дастлаб Абдуллахон 
ҳoкимиятини тан олиб, унга бўйсунди. Лекин, Ахси ҳокимлиги 
Абдуллахоннинг қариндоши Поянда султонга топширилгач, у олий ҳукмдор 
ҳузурига чақирилади ва кўп ўтмай айнан Ахсининг янги ҳокимининг 
аскарлари томонидан қатл этилади.
Тарихий манбаларда Андижон ҳокими Амин султон ҳақидаги 
маълумотлар кўп эмас. У Дарвешхонни Бобо султон қарши курашда қўллаб-
қувватлаган султонлардан бири эди
28
. Унинг вафотидан кейин Андижонни 
26
Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома. Биринчи китоб. – Б. 402; Муҳамммадёр ибн Араб Қатаған. 
Мусаххир ал-билод. – Б. 168. 
27
Муҳамммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. – Б. 168-170. 
28
Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома. Биринчи китоб. – Б. 234-247. 


20 
бошқариш марҳумнинг катта ўғли Мўмин султон қўлига ўтди. У ҳам отаси 
сиёсатини давом эттириб, ака-укалар ўртасидаги курашда Тошкент хони 
Дарвешхон томонида бўлди. Дарвешхоннинг вафотидан сўнг вужудга келган 
сиёсий вазиятни тўғри англаган Мўмин султон ўз мулкининг хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида Абдуллахон тарафдорига айланди ва унинг Бобо 
султонга қарши харбий юришларида иштирок этди. Бобо султоннинг ҳалок 
бўлиши 
Мовароуннаҳрнинг 
шимолий 
ва 
шарқий 
чегараларида 
Абдуллахоннинг таъсирини мустаҳкамланишига олиб келди. Натижада 
Фарғона мулкининг Севинчхожа авлодларидан бўлган Мўмин султон қўлида 
тўпланиши марказий ҳокимият учун манфаатли бўлмай қолди.
Тошкент ва Фарғона мулкларини ўзининг яқин одамларига топшириш 
мақсадида бўлган Абдуллахон Мўмин султонга Шаҳризабз ҳокимлигини 
таклиф этади. Бунинг эвазига Фарғона водийси Исфандиёрхонга 
топширилиши керак эди. Мўмин султон бунга рози бўла олмас эди. Шунинг 
учун ҳам у Қошғарга чекинишга қарор қилади. Лекин, Мўмин султон 1587 
йили Қошғарда ўлдирилади. 
Диссертациянинг учинчи боб иккинчи параграфи «Абдуллахон 
ҳукмдорлиги даврида Фарғона водийси» деб номланиб, унда 1583-1598 
йиллар оралиғида водийда юз берган сиёсий жараёнлар тадқиқ этилган. 
Абдуллахон Фарғона водийсида Мўмин султон исёнини тўлиқ бартараф 
этгач, ҳудудда маъмурий ўзгаришларга қўл урди. У Хўжанддан Ўшгагача 
бўлган ҳудудларни ва Андижон атрофлари билан биргаликда Исфандиёр 
султонга, водийнинг шимолий қисмидаги ҳудудларни Ахси билан 
биргаликда Поянда Муҳаммад султонга топширди
29
. Шундай қилиб, Фарғона 
водийси Абдуллахон даврида ҳам икки маъмурий бирликка бўлинишда 
давом этди. 
1583 йил Бухоро хонлигининг шимоли-шарқий сарҳадларида 
Абдуллахоннинг тўлиқ ҳукмронлиги ўрнатилди. Академик В.В.Бартольд ҳам 
айнан шу йилда Фарғона водийси Абдуллахон ҳукмронлиги остига 
ўтганлигини қайд этган эди
30
. Бироқ, 1583 йилдаги ҳарбий юриш ва қайта 
маъмурий тузилишлар янги муаммоларни юзага келтирди. Абдуллахоннинг 
иттифоқчиси қозоқ хони бўлмиш Таваккал 1583 йилдан уни тарк этган эди. 
Дашти Қипчоққа йўл олган Таваккалхон Абдуллахоннинг душманига 
айланди, бу эса водийнинг шимолий чегараларини хавф остида қолдирди. 
Бухоро 
хонининг 
Мовароуннаҳрда 
йўқлигидан 
фойдаланган 
Таваккалхон Дашти Қипчоқдан Тошкентга ҳужум қилади. Манбаларда 
дарвешсифат дейилган Дўстум султон қўшинлари Тошкентнинг шимолидаги 
Шаробхона мавзесида қозоқлар билан жангда енгилди. Натижада ёрдам 
сўраб, Самарқандда турган Ибодулла султонга элчилар юборди. Ибодулла 
султон етиб келгач, Таваккалхон яна Даштга чекинди. Бу Таваккалхоннинг 
Сирдарё бўйларини эгаллаш учун қилган биринчи уриниши эди
31

Воқеалардан хабар топган Абдуллахон Дўстум султоннинг суст ҳаракати 
29
Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. – Б. 358. 
30
Бартольд В.В. Сочинения. Т.II. Ч.2. – М.: Наука. 1964. – С. 490. 
31
Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома. Иккинчи китоб. – Б. 208-209. 


21 
учун Миёнқолга жўнатиб, Тошкент ҳокимлигини ўша пайтда Ҳисори 
Шодмон ҳокими бўлиб турган амакиваччаси Ўзбек султонга хадя қилган
32

Ушбу ўзгариш бевосита водийдаги маъмурий бошқарувга ҳам таъсир қилди. 
Ахси ҳокими Поянда Муҳаммад Ўзбек султон ўрнига Ҳисори Шодмонга 
ҳоким бўлади. Унинг ўрнига Ўзбек султоннинг ўғли Ҳазора султон Ахси 
мулкини бошқаришга тайинланди. 
1588 йилда Тошкентда шайбоний Ўзбек султонга қарши исён бошланади 
ва кўчманчи қозоқлар уларга ёрдам берди. Ушбу қўзғолонни бостиришда 
водий ҳокимлари Исфандиёр ва Ҳазора султонлар ўз қўшинлари билан 
иштирок этди. Тошкент ва Фарғона ҳудудлари учун қозоқ хонлари 
томонидан фаол қўллаб-қувватланган Севинчхожахон авлодлари билан олиб 
борилган кураш натижасида Абдуллахон мамлакатнинг шимоли-шарқий 
чегараларидаги бошқарув бўйича бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга 
мажбур бўлди. 1589 йил Фарғона водийси ягона маъмурий бирликка 
бирлаштириб, уни бошқариш Андижон ҳокими Исфандиёр султонга 
топширилди. Бу билан Абдуллахон чегара вилоятини сиёсий ва ҳарбий 
жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.
1591 йил Исфандиёр султон вафот этгач, Абдуллахон водий 
бошқарувини Ўзбек султонга беради. У водийни 1598 йилгача бошқарди. 
Унинг даврида Фарғона водийсининг чегаралари нисбатан тинч ҳолатда 
бўлган. 1588 йилда юқорида тилга олинган воқеалардан сўнг 
кўчманчиларнинг Бухоро хонлигининг шимоли-шарқий ҳудудларига хавфи 
деярли сезилмайди. Ҳар холда, бундай ҳужумлар ҳақида муаррихлар 
маълумот беришмаган. 1594 йилда Абдуллахон Хоразмга навбатдаги 
юришини амалга оширган. Бу вақтда Шайбонийлар қўшинининг Ёрканд 
хонлигига юриши бошланади. Манбаларда бу юришнинг сабаблари ҳақида 
маълумотлар берилмаган. Муаррих Шоҳ Маҳмуд Чурасга кўра, 
Шайбонийларнинг юз минг кишилик қўшини Ўзбек султон ва Хўжамқули 
қўшбеги бошчилигида Қошғарга юриш қилган
33
. Манбаларда бу юришга 
бошчилик қилган шахслар ва қўшин сони бўйича турли хил қараш мавжуд. 
О.Акимушкин тадқиқотида бу масала атрофлича ёритилган. Унинг 
таъкидлашича, қўшин саркардалари Ўзбек султон ва Хўжамқули қўшбеги 
номи Чураснинг «Тарих» асарида, шу муаррихнинг «Анис ат-толибин» ва 
муаллифи номаълум «Қошғар тарихи» асарида фақат Ҳўжамқули қўшбеги 
номи тилга олинган. «Баҳр ул-асрор»да юқоридагиларга қўшимча тарзда 
Тошкент ҳокими Дўстум султон ҳам тилга олинса, «Зийа ал-қулуб» асарида 
эса қўшин лашкарбошилари сифатида Ўзбек султон ва Дўстум султон қайд 
этилган
34
. Демак, Шайбонийларнинг Қошғар хонлигига юришида Тошкент ва 
Фарғона қўшинлари қатнашган. Қўшин сонига келсак, Чураснинг берган 
маълумоти хато, чунки водий ҳамда Тошкентдан ўша пайтда юз минг 
кишилик қўшин йиғиб бўлмас эди. «Зийа ал-қулуб» асарида қўшин сони 
эллик минг нафар деб қайд этилиши мантиқан тўғридир. Бу ўринда 
32
Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. – Б. 218. 
33
Фазил Чурас. Хроника. – С. 155. 
34
Акимушкин О.Ф. Средневековый Иран: Культура, история, филология. – С. 213. 


22 
юқоридаги муаррихлардан кўра ушбу асар муаллифи Муҳаммад Аваз 
ўзининг китобини Самарқандда 1604-1605 йиллари ёзганлигига эътибор 
қаратиш лозим. Аксарият манбаларда Ўзбек султон номининг тилга 
олиниши, Шайбонийлар қўшинига айнан у бош саркарда эканлигини 
англатади. Ёркенд хонлигига қарши юриш учун шайбонийлар қўшинининг 
водийда тўпланиши, унинг Ўзбек султон раҳбарлигида ташкил этилиши 
Мовароуннаҳрнинг шарқий сарҳадларида Фарғона водийсининг тутган 
ўрнини кўрсатиб беради.
Абдуллахоннинг вафот этиши билан Бухоро тахтини Абдулмўмин 
эгаллаши Фарғона водийсидаги Ўзбекхон ва унинг авлодларининг хотима 
топишига олиб келди. 1598 йилда Абдулмўминнинг ўлдирилиши водийнинг 
кейинги тақдирини ҳал қилди. Таваккалхоннинг Мовароуннаҳрга босқини 
рўй бериши ва водийни жангсиз эгаллаши билан расман ҳудудда 
шайбонийлар ҳукмронлиги тугатилди. 
ХУЛОСА 
1. Шайбонийлар сулоласи тарихи ҳақида маълумот берувчи ёзма 
манбалар дунёнинг кўплаб кутубхоналари ва қўлёзмалар фондларида 
сақланмоқда. Бу асарларда Шайбонийлар сулоласининг ҳокимиятга келиши, 
ҳукмронлик қилиши ва инқирози борасида қимматли маълумотлар мавжуд. 
Шайбонийлар сулоласи тарихига оид манбаларни Темурийлар, Шайбонийлар 
ва Аштархонийлар даврига тааллуқли асарлар ташкил этади. Улар асосан 
форс, қисман эса туркий тилда битилган манбалардир.
2. Илмий адабиётларда Фарғона водийсининг Шайбонийлар даври 
тарихи, хусусан, бу ерда юз берган сиёсий жараёнлар алоҳида тадқиқ 
этилмаган. Фақат Мовароуннаҳрнинг шарқий ҳудудлари билан боғлиқ айрим 
йирик воқеалар таҳлили муносабати билан баъзи фикр-мулоҳазалар 
билдирилган. Уларда водий сиёсий ҳаётига оид воқеалар тарихи хронологик 
кетма-кетликда ва мантиқий изчилликда таҳлил этилмаган.
3. Фарғона водийсининг Шайбонийлар сулоласи тасарруфига ўтиши уч 
босқичда амалга ошган. Унинг биринчи босқичи 1503 йилда содир бўлган 
бўлиб, Фарғона ҳокими Аҳмад Танбалнинг ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш 
мақсадида Шайбонийхон ҳукмронлигини эътироф этишини ўз ичига олади. 
Иккинчи босқичи эса 1504 йил бўлиб ўтган. Аҳмад Танбалнинг 
Шайбонийхонга қарши бош кўтариши натижасида унинг водийдаги 
ҳокимиятини тугатилиб, бошқарув шайбоний султонлар қўлига ўтказилган. 
Сўнгги босқич эса 1510-1514 йилларда бўлиб ўтган Шайбонийхон 
ҳалокатидан кейинги сиёсий жараёнлар таъсирида Фарғонада мўғул хони 
Султон Саидхоннинг ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва 1514 йил Тошкент 
хони Севинчхожахон томонидан водийда Шайбонийлар ҳукмронлиги қайта 
тикланиши воқеаларини ўз ичига олади. 
4. 1504-1509, 1551-1556 ва 1582-1599 йилларда Фарғона водийси 
тўғридан-тўғри Шайбонийлар давлатининг марказий ҳокимиятига бўйсунган. 


23 
1509-1510, 1514-1551, 1557-1582 йилларда водий Шайбонийларнинг Тошкент 
мулки таркибига киритилган.
5. 1504 йилдан 1509 йилгача Фарғона водийси маркази Ахси шаҳри 
бўлган ягона маъмурий бирлик эди. Лекин бу вақтда Хўжанд вилояти 
Фарғона суюрғоли таркибига кирмаган. 1514 йилдан кейин эса водийда 
Тошкентни бошқарган шайбоний султонларга бўйсунадиган Ахси, Андижон 
вилоятларидан иборат иккита маъмурий бирлик шаклланган. 
6. Бароқхон авлодлари Самарқанд ва Шаҳрисабз мулкларидан ажралиши 
оқибатида, Дарвешхон ўз укаларини суюрғоллар билан таъминлаш учун 
водийни яна икки маъмурий бирликка бўлишга қарор қилиб, Андижон 
бошқарувини Амин султонга, Ахси ҳокимлигини эса Дўст Муҳаммад 
султонга топширган. 
7. Бухоро хонининг Тошкент ва Фарғона учун Севинчхожахон 
авлодларига қарши олиб борган курашида унинг қозоқ султонлари билан 
тузган ҳарбий иттифоқи катта аҳамиятга эга бўлган. Айнан уларнинг ёрдами 
билан рақибларини тўла мағлубиятга учратган Абдуллахон водий 
бошқарувини ўзининг яқинлари бўлган Жонибек султон авлодларига 
топширган. 
Натижада 
Фарғонада 
Севинчхожахон 
авлодларининг 
хукмронлигига чек қўйилган. 
8. Тошкентда Дўстум султон ва Ўзбек султонлар ҳокимлик қилган 
вақтда Абдуллахон Ахсини бошқаришни уларнинг фарзандларига 
топширган. Бунда шимолдаги кўчманчиларга қарши курашда кучларни 
бирлаштириш мақсад қилинган эди. Сабаби қозоқ хони Таваккалхоннинг 
Бухоро хони билан муносабатларининг кескинлашуви Сирдарё бўйлари, 
Тошкент билан бир қаторда водийдаги сиёсий кескинликни кучайтириб 
юборган. 
9. 1589 йил Фарғона водийсидаги Хўжанд, Андижон ва Ахси 
ҳокимликлари шайбонийлар даврида биринчи марта бирлаштирилиб, ягона 
ноиблик сифатида Исфандиёр султонга берилган. 
10. Шайбонийлар давлатига шимолидан қозоқлар хужуми хавфининг 
вақтинчалик сусайиши водийнинг шарқий қўшниси бўлган Ёркенд 
хонлигини босиб олиш учун ҳаракат қилишига шароит яратди. Ёркенд 
хонлигига қарши юриш учун Шайбонийлар қўшинининг водийда 
тўпланиши, унинг таъминоти масалалари ва бош саркарда сифатида 
Ўзбекхоннинг эътироф этилиши Фарғона водийсининг аҳамиятини янада 
оширган. 
11. Абдуллахоннинг вафот этиши билан Бухоро тахтини Абдулмўмин 
эгаллаши Фарғона водийсидаги Ўзбекхон ва унинг авлодлари ҳокимлигининг 
барҳам топишига олиб келди. 1598 йилда Абдулмўминнинг ўлдирилиши 
водийдаги сиёсий жараёнларнинг кейинги ривожига катта таъсир қилган. 
Таваккалхоннинг Мовароуннаҳрга босқини рўй бериши ва водийни жангсиз 
эгаллаши билан расман ҳудудда Шайбонийлар ҳукмронлиги тугатилди. 


24 
Тадқиқотнинг илмий хулосаларидан келиб чиқиб қуйидаги тавсияларни 
илгари суриш мумкин: 
1. XVI асрда Фарғона водийсида юз берган сиёсий жараёнларни ўзида 
акс эттирувчи тарихий хариталар тўпламини яратиш зарур.
2. Шайбонийлар даври тарихига бағишланган манбаларни тадқиқ этиш 
орқали водийнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётига оид тарихий 
асарлар хрестоматиясини яратиш зарур. Бу Фарғона водийси тарихига оид 
тадқиқотларнинг манбавий асосини мустаҳкамлашга ва уларни маълумотлар 
билан бойитишга хизмат қилади. 
3. Шайбонийлар даврида Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва 
маданий ҳаётига бағишланган йирик монографик тадқиқот олиб бориш 
орқали марказий ҳокимиятнинг мустахкамланиши ёҳуд инқирозининг 
ҳудудлар тараққиётига ижобий ҳамда салбий таъсирини очиб бериш лозим. 


25 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling