Фарғона давлат университети


II. Талаба агар педагогик амалиёт ўтса


Download 398.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana02.11.2023
Hajmi398.41 Kb.
#1741291
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
KUNDALIK DAFTAR

II. Талаба агар педагогик амалиёт ўтса;
а) у дарсга киришдан аввал дарснинг режа-конспектини тузади, уни
методист ва фан ўқитувчисига тасдиқлатиб олади. Шунингдек, тарбиявий 
ишлар дастури, тарбиявий соат конспектини тайёрлаб, педагогик рахбар, 
синф рахбари ёки тарбиявий ишлар бўйича директор муовинига тасдиқлатиб 
олади. 
в) Амалиётчи талаба ихтисослиги бўйича ва бошқа фан ўқитувчилари, 
гурухдошларининг дарсларини услубиёт рахбари томонидан берилган схема 
бўйича тахлил қилади. Дарс ва тарбиявий соатларнинг тахлили махсус 
дафтарларида акс эттириб борилади; 
г) талаба амалиёт даврида ўқитувчиларнинг ўқув-тарбиявий ишларини 
кузатади. Ўқитувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ўрганади. 
Синф тарбиявий соатларини, дарсларнинг айрим қисмларини мустақил 
ўтади, кўргазмали қуроллар тайёрлайди, фотомонтажлар чиқаради. Тўгарак, 
факультатив машғулотлар, тематик кечалар ўтказишда қатнашади ёки 
уюштиради. Махнавий-маххифий ишларни ташкил этиш, тартиб этишда 
фаол иштирок этади.
III. Амалиёт тугагач бир хафта давомида амалиётчи талаба ёзма 
хисоботга қуйидаги хужжатларни қўшиб топширади.
а) кундалик дафтар;
б) амалиёт давомида тайёрлаган кўргазмали қуроллар ёки йўналишнинг 
хусусиятидан келиб чиқиб тайёрлаган махсулотларидан намуналар; 
в) амалиёт ўтаган муассасадан берилган тавсифнома. 
IV. Агар талаба амалиётни мактаб, касб-хунар коллежи ёки академик 
лицейларда ўтказса қуйидаги хужжатларни қўшиб топширади: 
а) тақвимий режа; 
б) хар бир ўтган дарси учун дарс конспекти; 



в) очиқ дарс конспекти
г) ўзаро тахлил қилиш дафтари; 
д) ота-оналар ёки ўқувчилар билан ўтказган маърузаларнинг ёзма 
баёни; 
е) амалиётчи талабага бириктирилган синф учун тузилган маънавий 
маърифий ишлар режаси; 
ё) синфдаги 2 та ўқувчига психологик тавсифнома. 
Талаба амалиёт давридаги фаолиятини университет ректорининг 
буйруғи билан тасдиқланган комиссия олдида химоя қилади ва рейтинг 
тизими бўйича бахоланади. 




Download 398.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling