Фарғона давлат университети


I. б) талабанинг бурчлари


Download 398.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana02.11.2023
Hajmi398.41 Kb.
#1741291
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
KUNDALIK DAFTAR

I. б) талабанинг бурчлари: 
1. Малакавий амалиёт дарсида 6 соатлик иш куни давомийлигида 
амалиётни ўтаётган хизмат манзилида бўлиши. 
2. Амалиётчи талаба "Малакавий амалиёт дастури"да кўрсатилган 
ишларни ўз вақтида бажариши. 
3. Муассасаларнинг ички тартиб қоидаларига ва амалиёт рахбарлари 
топшириқларига тўла риоя қилишлари, уларни бажаришлари. 
4. Амалиёт даврида талабалардан бири шу гурух сардори қилиб 
тайинланади. У амалиёт ишларини ташкиллаш, услубий рахбарлар 
томонидан қўйилган вазифаларни бажаришда ташкилотчилик қилади. 
Малакавий амалиётга доир маълумотларни расмийлаштириш, баённома ва 
рўйномаларни юргизишда ёрдам беради. 
I. в) талабаларнинг вазифалари 
1. Талаба амалиёт даврида ички мехнат интизомини бузса, мазкур 
муассаса рахбарияти унга маъмурий чора кўради ва бу хақида университет 
махмуриятига маълумот беради. 



2. Амалиётчи талаба ўз вақтида амалиётни ўатмаса, бир хафта муддатда 
сабабсиз узилиш содир этса амалиётдан ва ўқишдан четлатилади. Бундай 
талаба кейинги ўқув йилида четланган курсига шартнома асосида ўқишини 
тиклаши мумкин. 
3. Амалиёт рахбарлари томонидан ўқув, тарбиявий, жамоатчилик 
топшириқларини бажармаган, тартиб қоидани бузган талабани амалиётдан 
четлашишга тавсия бериши мумкин. 
4. Талаба амалиёт давридаги малакавий фаолиятини ва кузатишларни 
қайд этиш учун кундалик юритади. 
5. Амалиёт даврида талаба расмийлаштириши учун бериладиган барча 
хужжат, махлумот дафтарлари талабада бўлиши зарур. Университет 
махмурияти ва назорат органлари томонидан сўралганда кўрсатилиши шарт. 
Агар текшириш учун талаб қилинган вақтда иш дафтари йил бўлса, ўша 
дафтар ёки хужжат юритилмаган деб хисобланади. 
6. Малакавий амалиётга бориб-келиш, хавфсизлик техникаси 
қоидаларига риоя қилиш, хар бир талабанинг ўз зиммасида бўлади. 

Download 398.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling