Фарғона филиали магистрлик диссертацияга қЎйиладиган талаблар, диссертациясини тайёрлаш ва уни химоя қилиш тартиби


МУНДАРИЖА МАГИСТРЛАРНИНГ ТАЙЁРГАРЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР 6


Download 72.28 Kb.
bet2/13
Sana15.09.2023
Hajmi72.28 Kb.
#1679021
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
МД га куйиладиган талаблар 2022

МУНДАРИЖА

МАГИСТРЛАРНИНГ ТАЙЁРГАРЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР 6
ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 7
ДИССЕРТАЦИЯНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 8
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИНГ МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 10
ДИССЕРТАЦИЯНИ ДАСТЛАБКИ ВА РАСМИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ 11
1−Илова. Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 16
2-ИЛОВА. Магистрнинг шахсий календарь иш режаси 18
3-ИЛОВА. Магистрлик диссертацияси аннотацияси 19
4-ИЛОВА. Диссертация титул вароғи 20
6-ИЛОВА. Фойдаланилган адабиётлар РЎЙХАТИ 22
7-илова. Магистрлик диссертацияга раҳбарининг фикрномаси 23
Приложение 7А. Форма отзыва на МД работу 24

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 418-сон буйруғи билан тасдиқланган магистратура тўғрисидаги низом асосида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда) ва 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 384-модда) қарорларига мувофиқ магистратура фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлигини кучайтириш, «магистр» даражасини бериш бўйича диссерта­ция иши мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонлар ва талаблар ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш тартибини белгилаб берилди.
Магистратура таълим дастурини тугатган битирувчиларга якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра таълим йўналишининг аниқ мутахассислиги бўйича «магистр» академик даражаси тўғрисидаги давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом берилади.
Магистратура талабаларининг (бундан буён матнда талаба деб юритилади) якуний давлат аттестацияси Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда) асосида амалга оширилади.



Download 72.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling