Фарғона политехника институти қошидаги Марғилон академик лицейида


Download 36 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi36 Kb.
#1554541
Bog'liq
5618 йиғилиш баёни


Бахмал тумани ХТБга қарашли 56-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И

“___” _________2019 йил Барлос ҚФЙ




Қатнашдилар:
Мактаб директори А.Тўраев
ММИБДЎ Ў.Абдурахмонов
Ёшлар етакчиси Ж.Тошбеков
Барча педагог ходимлар
Таклиф этилдилар: Бахмал тумани Барлос ҚФЙ раиси А.Алпомишев, Барлос ҚФЙ профилактика инспектори Ш.Лапасов.

К У Н Т А Р Т И Б И Д А:

.


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар ҳусусида

Йиғилишни мактаб директори А.Тўраев очиб бериб, кун тартибидаги масала ва ташриф буюурган меҳмонлар билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди ва кун тартибидаги масалалар бўйича ММИБДЎ – Ў.Абдурахмоновга сўз берди.


Ў.Абдурахмонов ўз сўзида қуйидагилар ҳақида сўз юритди.
2019 йилнинг 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 5618-сонли фармони эълон қилинганлиги, ушбу фармонда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаганлиги ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмаганлиги ҳақида айтиб ўтилганлигини таъкидлаб ўтди ва ушбу фармоннни барча йиғилганларга ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг ушбу фармон ижросини таъминлаш юзасидан Мактабда “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”ни ташкил этиш, ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида мактабда ота-оналар йиғилишларини ташкил этиш, йиғилишларда “Боланинг таълим-тарбия олишини таъминлашда мактаб ва ота-онанинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги” мавзусини педагог ходимлар ва ота-оналар ўртасида кенг тарғиб қилиш, замонавий ва кўргазмали воситалардан фойдаланган ҳолда “Бола ҳуқуқлари”, “Таълим муассасаси ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлиги”, “Фарзанд таълим-тарбия олишини таъминлашда ота-оналар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги” мавзуларини тарғиб қилувчи буклетлар ва қўлланмалар яратиш, бола ҳуқуқларидан хабардорлик ва уларнинг бузулиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида ўқувчилар орқали ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказиш ҳамда мактабда ҳуқуқий тарғиботни инновацион тарзда ташкил этиш, ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқий канал ва сайтлардан фойдаланиш кўникмаларини янада ошириш юзасидан тавсиялар бериш лозимлиги ҳақида тўхталиб, юқорида айтиб ўтилган тадбир ва лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амлга ошириш мақсадида мактаб чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш керак эканлигини эслатиб ўтди.


Йигилиш раиси: А.Тўраев


Йигилиш котиби: Д.Норбобоева
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling