ФАРҒОНА ТУМАНИ, АВВАЛ ҚИШЛОҒИ
БИРДАМЛИК МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСЛИГИГА НОМЗОД
ОРИПОВ МАЪРУФЖОННИНГ
САЙЛОВ ОЛДИ
ДАСТУРИ
Аввал - 2019
Фарғона тумани, Аввал қишлоғи “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзод
Орипов Маъруфжоннинг сайлов олди
ДАСТУРИ
|
Йўлнинг четида жойлашган ариқларнинг йўл томонига арча кўчатларини маълум ўлчамда экиш.
|
|
Йўлнинг икки четига маълум шаклга эга бўлган, орасига гул экишга мосланган бетон тўсиқлар қўйиш.
|
|
Йўлга тўкиб қўйилган шағал, тош ва шунга ўхшаш нарсаларни олиш учун хонадон эгасига айтиб, уч кун муҳлат бериш. Агар бажармаса керакли чоралар кўриш.
|
|
Иш давомида ҳар бир хонадонга кириб, ушбу хонадон учун алоҳида китоб очиб, улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш.
|
|
Ҳар бир кўча бошига кўча номи ёзилган кўрсатгич белгилар қўйиш ва ушбу кўчада нечта хонадон борлигини қайд этиш.
|
|
Тўй маросимларини тартибга келтириш, яъни тўй қилмоқчи бўлган одам, тўй кунини махалла бошлиғи билан келишган ҳолда белгилаш.
|
|
Келин-куёвлар тўй бўлишидан олдин, махалла бошқармасига келиб, ўзлари учун керак бўладиган оилавий одоблардан етарлича кўрсатмалар олиш.
|
|
Қайси бир хонадонда фарзанд туғилса, ўша хонадон эгаси махалла бошқармасига келиб, фарзанд туғилганда қандай чоралар кўриш кераклиги, яъни фарзандга исм қўйилган бўлса, унинг маъноси қандай, бизнинг динимизга, миллатимизга тўғри келадими йўқми, шулар тўғрисида ота-оналар билан келишиб, айтилишга осон ва эсда қоладиган исмлардан қўйиш.
|
|
Фарзандларимиз таълим ва тарбия оладиган мактабимизни тубдан янгилаш, яъни, замон талабларига жавоб берадиган, кўркам ва гўзал, барча имкониятларга эга бўлган, керак бўлса вилоятимизда барча мактабларга ўрнак бўладиган, энг сўнгги лойиҳа асосида мактаб қуриш.
|
|
Агар сўнгги вақтларда эътибор бераётган бўлсак: ўз жонига қасд қилиш, қотиллик, маст холда автомобил бошқариб, ўзгалар ўлимига сабаб бўлиш, оилавий жанжаллар, қўшнилар билан ер талашиб урушиш, ака-укалар бир-бирлари билан гаплашмаслик, ота-онага нисбатан ҳурматсизлик, фирибгарлик, фолбинлик, ўғрилик, динимизга нисбатан ёд ғояларнинг қаршилиги ва шунга ўхшаш кўплаб салбий ҳолатлар рўй бермоқда. Бундай салбий ҳаракатларнинг илдизи, оиламизда боболаримиздан мерос бўлиб келган ўзбекона миллий одоб-ахлоқларимизнинг унутилиб кетганлиги, эр аёлнинг ҳаққини, аёл эрнинг ҳаққини, фарзанд ота-онанинг ҳаққини, ота-она фарзанднинг ҳаққини билмаслигидандир. Юқорида айтганимиздек, авваллари боболаримиз дастурхон бошида оиласини, маҳалласини, юртини, ватаннинг тинч омонлигини Яратгандан сўраб дуода бўлар эди. Ҳозирда эса жуда кўплаб хонадонларда одоб-ахлоқ, фарзандлар тарбияси борасида маънавий суҳбатлар деярли камайиб, натижада аввалда айтганимиздек салбий ҳолатлар сони ортиб кетди. Ушбу айтилган салбий ҳолатларга чек қўйиш вақти келди.
|
|
Халқимизнинг маънавий ғоясини бойитиш учун хафтанинг бир кунини маънавият куни деб эълон қилиш. Барчангизга маълум, ҳар бир куннинг ўзига хос фазилати бор. Дуоларнинг ижобат бўлиш куни жума кунидир. Мактаб раҳбарияти билан келишиб, ҳафтанинг ҳар жума куни 1-соатда маънавий ва маърифий суҳбатлар ўтказиш. Ушбу жума кунида битта қилинган яхшиликка ўнта ёки ундан зиёд яхшилик ёзиладиган ёки аксинча бир гуноҳга ўнта гуноҳ ёзиладиган бу кунда бошқа кунларга нисбатан гуноҳ ва маъсият қилишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиб туришларингизни ва ўтганларимизни ёд этиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг тинчлигини Яратгандан сўраб дуода бўлишларини илтимос қиламиз. Ҳақ ва халқ номидан сўраймиз.
|
|
Барчангизга маълум, ўлим хабари тўсатдан келади ва барчамиз ўлим шарбатини тотгувчи бандалармиз. Шу сабаб кўп жойларда жаноза намозини ўқишдан олдин хонадон эшиги олдига пул солиш учун махсус қути қўйилган ва бизда ҳам баъзи жойларда шуни ташкил қилдик ва бу қилинган ишни кўпчилик маъқул кўрди. Айтмоқчи бўлган гапим, ўлим бехосдан келади, ҳамма ҳам моддий маблағга бирдек эга эмас. Шу мақсадда маҳалламиз хонадон эгалари хоҳ бой бўлсин хоҳ ўрта ҳол ушбу ташкилланган ишни бирдек қабул қилишларини ва қаршилик кўрсатмасликларини сўраб, пул қутисини ташкил қилиш. Қутига тушган пулнинг маълум бир қисми қабристон хизматчиларига, қолган қисмини майит чиққан хонадон учун берилади. Агар қутидаги пулларни хонадон эгаси олмаслигини айтса, олинмаган пулни масжидга ёки маҳалла жамғармасига берилади.
|
|
Сўнгги вақтларда агар эътибор бераётган бўлсаларинигиз автохалокат қурбонлар сони бутун жаҳон миқёсида хаддан зиёд ортиб бормоқда ва бу ҳолат бизнинг юртимизга, қишлоқларимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Йўл харакати қоидаларини билмаслик, ҳужжатсиз ҳамда маст ҳолда автомобил бошқариш, кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Бизнинг маҳалламизда ҳам ҳудди шундай автохалокат содир бўлганлиги барчангизга маълум. Бундай оқибатларнинг олдини олиш учун давлат автоназорат ходимлари билан келишиб, маҳалла йўлларининг кириш қисмларига маълум тезликда ҳаракатни огохлантириш учун тезликни 30 км/соат кўрсатувчи огохлантирувчи белгилар қўйиш. Амал қилмаган ҳайдовчилардан қонунда белгиланганидек жарима ундириш.
|
|
Маҳалламиздаги йўлларни асфалт қилиш, кўприкларни таъмирлаш, маҳалла бошқармаси биносини тубдан янгилаш чора тадбирларини керакли мутасадди ташкилотларга чиқиб, имкон даражасида бажариш.
|
|
Ҳар ойнинг маълум бир кунида спорт мусобақаларини мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалламизнинг спортга қизиқувчи ёшлар ва ёши катталар билан биргаликда, қуйидаги тартибда марафон ўтказиш:
давлат автоназорат ҳодимлари билан келишиб, маҳалламиздаги автомобил ҳаракатланиш йўлларини маълум вақт оралиғида ўзгартириш.
маҳалламизнинг катта асфалт кўчаларида ёшу қари ҳаммаси билан бир жамоа бўлиб ўрта ҳолатда оммавий югуриш мусобақасини ўтказиш.
ҳар бир иштирокчига “соғ танда соғлом ақл” деб ёзилган махсус форма ташкил қилиш.
мусобакада ғолиб бўлганларга хомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар бериш.
|
|
Маҳалламизнинг бирор жойидан ер олиб, кичик футбол ўйингоҳи ташкил қилиш.
|
|
Ҳар ойнинг охирги якшанба куни, яъни бир ойда бир марта оммавий кўринишда маҳаллада байрамона концерт ўтказиш. Бу кунда қуйидаги ишлар бажарилади:
байрам лойиҳасини маҳалла бошлиғи белгилайди
ушбу байрамона концерт дастурига халқимизнинг кўзга кўринган хофизларини, кулги усталарини, телевидения ходимларини ва шунга ўхшаш кўплаб халқ хизматида юрганларни халқ номидан таклиф этилади.
Дастур лойиҳаси қуйидаги тартибда олиб борилади:
момоларимиздан мерос бўлиб келаётган гўдакка алла айтишни ёш келинчаклар ижросида намоён этиш.
эркаклар ўртасида белгиланган маълум дақиқада сабзи кертиш.
маҳалладаги ота - она ва болалар ижросида одоб-ахлоққа доир саҳна кўринишларини кўрсатиш. Шунга ўхшаш ҳаммабоп дастурларни ой давомида ўтказиб бориш.
|
|
Бизнинг келажагимиз бу бизнинг болаларимиз. Шу боисдан улар учун ҳамма хавас қиладиган гўзал ва кўркам мактабгача таълим муассасасини қуриш.
|
|
Ҳафтанинг ҳар кунидан унумли фойдаланган ҳолда кундалик иш режасини тузиш:
Душанба куни мактабдаги ўқув жараёни билан танишиб, ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларини ўрганиш.
Сешанба куни маҳалла хонадонларига кириб, уларнинг шарт-шароитларини ўрганган ҳолда муаммолари билан ҳамфикр бўлиш.
Чоршанба куни хонадонларда ташкил қилинган мактабгача таълим муассасасига бориб, улар билан болалар тилида турли суҳбатлар ўтказиш.
Пайшанба куни маҳалладаги ёши улуғ ва беморлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш.
Жума куни мактаб ўқувчилари билан маънавий ва маърифий суҳбатлар уюштириш.
Шанба куни ёш ижодкорлар билан учрашиб, уларнинг ижодий ишларида кўмаклашиш, улардаги инноватцион ғояларини ҳар томонлама ўрганиб, республика миқёсида юксак ўринларга эга бўлишларида амалий ёрдам кўрсатиш.
|
|
“Менинг боғим” шиори остида хонадонлардаги томорқасига ишлов бераётган боғбонлар билан учрашиб, уларнинг ерга меҳр бериб, пешона тер тўкиб, ҳaлол меҳнат билан қилаётган ишларини кенг оммага тарғиб қилиш.
|
|
Мебел ишлаб чиқариш кичик корхонасини очиб, маҳалладаги ёшларни иш билан таъминлаш.
|
|
“SMART VILLAGE” (“АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ”) лойиҳасини “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга ошириш.
Бунга Президентимизнинг “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда “Ақлли қишлоқ” муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ўзини тўлалигича энергия билан таъминлайдиган уйлардан иборат бўлади. Уйлар шамол генераторлари, фотоэлектр панеллари, термонасослар ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади.
“Ақлли қишлоқ” концепцияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этишни ҳам кўзда тутади.
Ушбу ҳужжатда “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таклиф этилган. Мен ҳам ушбу қарор юзасидан ўзимнинг сайлов олди дастуримга киритишим ва бундан катта мақсадлар сари илгарилашни ўзимга режа қилиб олганман. Насиб қилса ушбу лойиҳа асосида ўзим иш олиб борадиган маҳалла фуқаролар йиғинида шу ишни амалга оширишга ҳаракатларни бошлаб юборганман ва яхши натижаларга эришаман деган умиддаман. Ушбу масала бўйича маҳалламизнинг маҳаллий бюджетига ёрдам бериши мумкин бўлган фуқаролар билан суҳбатлар ташкиллаб амалий ишлар натижаси ҳақида батафсил маълумотларни беришда давом этмоқдаман.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |