Фарғона вилоят ҳокими Х. Х. Бозаровга Ёзёвон тумани “Фарғонадон кластер” мчж қК раҳбари Ж. А. Акбаровдан к а ф о л а т Х а т и


Download 20.18 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi20.18 Kb.
#1482757
Bog'liq
Кафолат хати ғалла кластерларга Ёзёвон


Фарғона вилоят ҳокими Х.Х.Бозаровга
Ёзёвон тумани
Фарғонадон кластер” МЧЖ ҚК раҳбари Ж.А.Акбаровдан


К А Ф О Л А Т Х А Т И

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 806-сон қарорига асосан корхонамиз томонидан Ёзёвон туманида ғаллачилик кластери фаолиятини ташкил этишга рухсат берилган.


Жумаладан, туман ҳокимининг 27.08.2021 йилдаги 27-11-165-Q/21 сонли қарорига асосан жами 5876 гектармайдонда ва 156 нафар бириктирилган фермер хўжаликларининг ғалла майдонларида 2022 йил ҳосилидан бошоқли дон етиштириш белгилаб берилган.
Ғаллачилик кластери томонидан 2022 йил ҳосилидан гектаридан ўртача 79 центнердан жами 46 342 тонна бошоқли дон етиштиришни режалаштирганмиз.
Шунингдек, 2022 йил ҳосилидан фермер хўжаликлари билан жами 20742 тоннадон учун фъючерс шартномалари тузилган.
Менга бириктирилган ғалла майдонларида 2022 йил бошоқли дон ҳосилини етиштиришни молиялаштириш учун 37 млрд. 957 млн.сўм, шундан 22 млрд. 401 млн.сўм имтиёзли кредит ҳисобидан ҳамда 15 млрд. 556 млн.сўм ўз ҳисобидан маблағлар сарфлаш талаб этилади.
Шу кунгача ғалла парваришида агротехник тадбирларни амалга ошириш мақсадидаимтиёзли кредит ҳисобидан 10 млрд. 542 млн.сўм ҳамда ўз ҳисобимдан 6 млрд. 210 млн. сўм маблағлар сарфладим. Қолган 21 млрд. 205 млн.сўм маблағларни агротехник тадбирларни амалга ошириш учун ўз вақтида молиялаштиришни кафолатлайман.
2021 йил ҳосили учун ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш учун 5876 гектар майдонга 1763 тонна минерал ўғитлар талаб этилади, шундан шу кунгача 790 тонна азотли минерал ўғит захираси мавжуд. Етишмаган 973 тонна азотли минерал ўғит захирасини яратишни кафолатлайман.
Бундан ташқари, ғалла етиштиришда илмий асосаланган агротехник тадбирлар, жумладан, суғориш, бегона ўт, зараркунанда ва хашаротларга қарши курашиш, суспензия сепиш, ички ариқларни, дала уввот четидаги хас_хашакларни тозалаш, махаллий ўғит чиқариш ҳамда бошқа тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказилишини таъминлайман. Мавсум давомида ғалла майдонларида кимёвий воситалар билан ишлов бериш мобайнида дала четидаги тут дарахтларини зарарланишини олдини оламан.
Кафолатланган бошоқли дон ҳосили етиштиришда агротехник тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган минерал ўғитлар ва ёнилғи_мойлаш маҳсулотлари заҳирасини яратилишига ҳамда моддий_техника ресурсларининг агротехник карталардан келиб чиқиб, тўлиқ хажмда ва ўз вақтида фермер хўжаликлари даласига етказиб берилишини таъминлайман.

2023 йилда қуйидаги лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган.


Жумладан:
30 минг тонна қувватга эга бўлган донни қайта ишлаш корхонаси 2023 йил 4 чорак якунига қадар ишга тушириш, орқали 80 та янги иш ўринлари яратиш;

Юқоридаги тадбирларни белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига шаҳсан жавобгар эканлигим бўйича огоҳлантирилдим. Шунингдек менга юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарилишига кафолат бераман.


Ҳурмат билан,Қўштепа тумани
“Фарғонадон кластер” МЧЖ ҚК раҳбари Ж.А.Акбаров

Download 20.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling