Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази


- Барча ҳужжатларнинг ягона формати (шакли)


Download 421.52 Kb.
bet6/8
Sana01.04.2023
Hajmi421.52 Kb.
#1318478
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
АКТ 2.3 1-мавзу

- Барча ҳужжатларнинг ягона формати (шакли);

- Гиперматн;

- Ҳужжатларни кўриш учун махсус дастурлар (браузер);

- Ягона манзилни кўрсатиш тизими (домен);

Ўзбекистон миллий Интернет ресурслари

ZiyoNET таълим тармоғи

2005 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги 2005 йил 28 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил топган.

ZiyoNET тармоғининг асосий мақсади таълим тизимида республика ёшлари ҳамда таълим олувчиларни билим олиш жараёнида ахборот-коммуникация хизматларини кўрсатишдан иборат.

Педагогик дастурий воситалар ҳақида тушунча

  • Педагогик дастурий воситалар - компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади. Педагогик дастурий воситалар таркибига: ўқув фани бўйича аниқ дидактик мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот (дастурлар мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ёрдамчи воситалар киради.

Педагогик дастурий воситаларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:

  • ўргатувчи дастурлар - ўқувчиларнинг билим даражаси ва қизиқишларидан келиб чиқиб янги билимларни ўзлаштиришга йўналтиради;
  • тест дастурлари - эгалланган билим, малака ва кўникмаларни текшириш ёки баҳолаш мақсадларида қўлланилади;
  • машқ қилдиргичлар - аввал ўзлаштирилган ўқув материалини такрорлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади;
  • ўқитувчи иштирокидаги виртуал ўқув муҳитини шакллантирувчи дастурлар.

Download 421.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling