Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўҚув курслари


Download 101.9 Kb.
bet4/6
Sana11.02.2023
Hajmi101.9 Kb.
#1189258
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза мат. Шарофиддинов Р.

Таянч иборалари:

  • Фармонлар— жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларини ислоҳ қилишга ёки давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга, давлат органларини ташкил этишга (тугатишга) қаратилган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлардир

  • Фармойиш— Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатларидир

  • аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар;

  • банд бўлмаган аҳоли (банд бўлмаган шахслар) — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган шахслар;

  • иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмаси — иш берувчиларга иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни ишга жойлаштириш учун талаб этиладиган ташкилий-техник шартларга мувофиқ, муайян сондаги иш ўринларини ташкил этиш учун бериладиган буюртма;

  • иш қидираётган шахс — ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва у ерда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган шахс;

  • ҳақ тўланадиган жамоат ишлари — буюртмачилар-иш берувчилар — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган, қоида тариқасида, дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган, ижтимоий фойдали йўналишга эга бўлган ҳамда иш қидираётган шахсларнинг ва ишсиз шахсларнинг вақтинча бандлигини таъминлаш учун маҳаллий меҳнат органлари томонидан бериладиган ишга жойлаштиришга доир йўлланмалар бўйича бажариладиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари;

  • жамоат ишлари — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари;


  • Download 101.9 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling