Фарғона вилояти Учкўприк тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Хакимова Михрафруз Зохиджон қизи
Ҳурматли Президентимиз Олий мажлисига ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, ўқув-тарбия ишлари сифатини ошириш бўйича кўп масалаларни ҳал қилишди. Президентимиз ўз сўзларида “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда чунки барча эзгу-мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади” деб айтишди.
Ҳозирги кунда янги корхоналарнинг ортиб бораяётгани ёшларимизни замонавий билимлар ва хорижий тилларни ўрганишга шу боис мактабларга юқори малакали хорижий ўқитувчиларни олиб келишга мажбур бўляпмиз деб айтишди ўз нутқларида.
Дарҳақиқат ҳаёт чет тилини чуқур ўрганишимизни талаб қилмоқда. Ҳозирги кунда кўплаб ёшларимиз хорижий давлатларда таҳсил олмоқдалар. Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро сертификатларни бежиз таъсис этилмаганлигини тинглаб чуқур хис қилдик.
Жумладан кўплаб ўқитувчилар хорижий давлатларга давлатимиз томонидан бепул малака ошириш курсларида тахсил олиб қайтмоқда. Мен бу морожаатномадан ўзимга жуда катта куч ва ижобий рағбатлантириш олдим. Президентимга, халқимга ва жондан азиз фарзандларимизга ситқи дилдан меҳнат қилиб янада ўз устимда қаттиқ ишлашга ахд қилдим.
2023 ўқув йиллара улкан режаларни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Президентимга катта ташаккур билдираман. Юртимиз тинч юртбошимиз омон бўлсинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |