Farg’ona davlat universiteti O’qituvchi nutq m
Download 0.78 Mb.
|
Нутқ маданияти-китобча-3-курсларга
Ёзма нутқ оғзаки нутқдан куйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: нутқни ёзаётганда муаллиф вакт жихатидан бемалол фикрлаш имкониятига эга бўлади. У уз нутқи кисмларини ва бутун нутқни кайта-кайта тахрир килиши, фикр учун энг мос имкониятларни танлаш, гап тузилишини кулайтириши мумкин.
Кишиларнинг нутқий фаолияти монолог, диалог, полилог куринишида амалга ошади. Монолог. Монолог сузловчининг узига ёки тингловчиларга каратилган нутқидир. Монологик нутқда сузловчи узига маълум бўлган вокеа-ходисалар, уз ички кечинмалари хакида маълумот беради. Монологик нутқ тингловчиларни сухбатга фаол аралашувга ундамайди: уларда айтилганларга жавоб талаб килинмайди. Синтактик жихатдан монологик нутқ мураккаб тузилган бўлиб, кенг камровлидир. Монологик нутқ уз хусусиятларига караб бир неча куринишда бўлиши мумкин: ички ва ташки монолог: ташки монологнинг драматик монолог, лирик монолог, хабар монологи каби турлари бор. Ички монолог бадиий адабиётда кулланувчи услубий усуллардан биридир. Бу усул юз берган аник вокеаларни, уларнинг таъсирида кахрамон ички кечинмаларида пайдо бўлган фикрлар сифатида баён этиш имкониятини беради. Ички монолог сузловчининг ички нутқидир. Ташки монолог сузловчининг ташки нутқидир. Унда тил имкониятлари хакикатга айланади. Сузловчининг нутқ мазмунини етказишга кумаклашувчи турли хил харакатлари ёрдамида баён этиладиган монологи драматик монолог дейилади. Драматик монолог сузлаётган шахснинг кули, гавдаси, коши, боши, кифти каби аъзолари зарурият тугилганда харакат килади. Турли тарздаги маъноли харакатлар фикрнинг тингловчи томонидан яхши тушуниб олинишига кумаклашади. Сузловчининг ички хис-туйгуларини, рухий кечинмаларини ифодаловчи ташки монологик нутқ лирик монолог дейилади. Лирик монологда шахснинг орзу-умидлари, ташки дунёдан олган таасссуротлари, келажак режалари акс этади. ....сочларим менинг коп-корадур. Шундай корадурки, коронгу кечаларнинг кора достонлари менинг сочимдан урилган, шу кора сочларим меники бўлиш билан кора кунга колган. Бўларнинг ток новдаларидек ранго-ранг ёпинчлари йукдир. Сузловчининг руй берган ходисалар хакида хикоя килиб бериши хабар монологи дейилади. Хабар монологида вокелик ровий тилидан баён этилади. Хабар монологи хикоячилик, киссачиликда купрок кулланилади. Диалог. Диалог нутқ шаклларидан бири бўлиб, унда хар бир фикр тугридан-тугри сухбатдошга каратилган бўлади. Диалогик нутқнинг синтактик курилиши монологик нутқка караганда содда тузилади. Диалог фикрларнинг кискалиги билан ажралиб туради. Унда сухбатни давом эттириш учун энг зарур нарсаларгина ифодаланади. Вокеалар кенг изохланмайди. Шу жихатдан хам диалог монологга ухшамайди. Диалог, сурок, буйрук ва дарак гаплардан ташкил топади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling