Фарход набиевич 033-19 гурух, топширик -1
Download 208.53 Kb. Pdf ko'rish
|
psixologiya m1
VAZIFA-3. САВОЛЛАРГА ЖАВОБ 1. Pedagogika fanining ilmiy tadqiqot metodlari: Ҳар қандай фан ўзининг илмий-тадқиқот методларига эга. Бу методлари орқали у ўз мазмунини бойитиб, янгилаб боради. Ҳаётда ва объектив дунёни билиш назариясида нимани ўргатиш ва қандай ўргатиш керак, кимни қандай тарбиялаш лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро боғлиқдир. Нима қилиш керак ва қандай амалга ошириш лозим – деган муаммолар ўртасида диалектик бирлик мавжуддир. Педагогика ўз мазмунини бойитиш ва янгилаш мақсадида мавжуд педагогик ҳодиса ҳамда жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган методлари билан ўрганади. Шу маънода педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари деганимизда ёш авлодни тарбиялаш, билим бериш ва ўқитишнинг реал жараёнларига хос булмаган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш методлари, услублари ҳамда воситалари мажмуини тушунамиз. Педагогика ўқитиш, билим бериш, тарбиялаш жараёнларини ва уларнинг моҳиятини қуйидагича ўрганишни назарда тутади: 1) уларнинг умумий алоқаси, бир-бирини тақозо этиши ҳамда ўзаро таъсир жараёнида болаларни ўқитиш, тарбиялаш, фан, маданият, ахлоқ ва санъат, таълим-тарбиянинг қаерда амалга оширилишидан қатъий назар узвий алоқада болиши; 2) уларнинг тўхтовсиз ҳаракати, ўзгариши ва тараққий этиш жараёнида вужудга келадиган ўқитиш ҳамда тарбиялаш вазифалари, методларининг ўзгариши, ҳамма болаларни бир хил андозада ўқитиш ва тарбиялаш мумкин эмаслиги; 3) болаларнинг ўсишида уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ақлий ва хулқий фаолият, сўз ва иш бирлиги мезонларига таяниш; 4) болалар камолотига таъсир этувчи анъана, урф-одатлар, улар эскилик билан янгилик, ўртасида юз берадиган низоларни ҳисобга олиш, ўзаро танқид ва ҳоказо. 2. Мулоқотнинг ижтимоий ахамияти. Мулоқот одамлар ҳаёти ва фаолиятида катта рол ўйнайди. Мулоқотнинг турли шаклларида одамлар ўз фаолияти натижаларини, тўпланган тажрибани, ўзаро алмашиш билимлар, мулоҳазалар, ғоялар, ғоялар, қизиқишлар, ҳис-туйғулар, одамларнинг интилишлари, эҳтиёжлари ва мақсадлари мувофиқлаштирилади, психологик ҳамжамият шаклланади, ўзаро тушунишга эришилади. Мулоқот жараёнида умумий дастур ва умумий стратегия шаклланади қўшма тадбирлар. Мулоқот туфайли инсоннинг уфқлари кенгаяди, шахсий тажриба чекловлари енгиб ўтилади. Мулоқот инсон ривожланишида муҳим ўрин тутади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling