Кичик бизнес корхоналари (шу билан бирга дорихоналар ҳам) бир қатор афзалликкларга эга: - 1) Аниқ савдо бозори: унинг кўрсаткичлари (бириктирилган аҳоли ва даволаш-профилактика муассасалари сони) ва жойлашуви аниқ.
- 2) Шахсий муносабат: раҳбарни (менежер) ва ходимлар билан, ҳамда ходимлар ва ҳаридорлар ўртасидаги муносабат.
- 3) Янги ғояларга бойлиги ва янги маҳсулот ишлаб чиқариш учун тез ўтиш қобилияти (масалан дорихонада фитобарларни ташкил килиш), мижозларга кулай шароитларни яратиш мақсадида иш услубини ўзгартириш.
- 4) Солиқ солиш масалаларини ҳал этишда зарур бўлган асосий ахборотни сакловчи ҳисобот шакли ва бериш тартибларини осонлаштириш.
Кичик бизнес корхоналарнинг фаолиятлари жараёнида маълум камчиликларни ҳисобга олиш ҳам зарурдир: - Катта устав капиталига эга бўлган йирик корхоналар билан банклар кредит бериш масалаларини тезкор ҳал этишади.
- Биноларни ишлатиш ва мухофаза қилишда кетган ҳаражатларниниг юқори даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |