Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси


Download 323.01 Kb.
bet9/14
Sana25.07.2023
Hajmi323.01 Kb.
#1662278
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14

Бўлиш баланслари


йирик фармацевтика
корхонасининг бир неча таркибий бўлинмасини бошқа фармацевтика корхонасига бериш вақтида тузилади.
Бирлаштириш баланси
– бир неча фармацевтика

корхоналари битта балансга бирлашганида тузилади.

Ахборот ҳажми бўйича баланслар – бир марталик ва йиғма балансларга бўлинади.

Бир марталик баланс – фақат битта фармацевтика корхонаси бўйича жорий ҳисоб асосида тузилади.

Йиғма баланс – бир марталик баланслар асосида, тузилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмалар, акциядорлик жамиятлари, ва шу кабилар)нинг хўжалик маблағларини акс эттиради.

Мулкчилик шаклига кўра – давлат, кооператив, ўз, аралаш ва қўшма фармацевтика корхоналари, шунингдек, жамоат ташкилотлари баланслари фарқ қилади.


Акс эттириш
объектига кўра –
баланслар
мустақил ва алоҳида балансга ажратилади.
Мустақил балансни юридик шахс бўлган фармацевтика корхоналари тузади.
Алоҳида балансни фармацевтика корхонасининг таркибий бўлинмалари (филиаллар, цехлар, фармацевтика корхонасининг автотранспорт ва турар-жой ҳамда коммунал хўжаликлари) тузади.
Тозалаш усулига кўра баланслар брутто – баланс ва нетто – балансларга бўлинади.
Брутто баланс – тартибга солувчи моддаларни ўз ичига
олувчи балансдир.
Воситаларнинг ҳақиқий қийматини
(таннархи ёки қолдиқ қийматини) аниқлашда суммалар бошқа
суммаларидан чегириладиган моддалар тартибга
моддалар
солувчи
моддалар дейилади. Масалан, "Асосий
воситалар"
суммасидан "Асосий воситаларнинг
эскириши»ни тартибга
солувчи модда суммаси чегирилади.
Нетто баланс
– қийматдан тартибга солувчи
суммаси чегирилган
моддалар баланс бўлиб, бунга тозалаш дейилади.
Ўзбекистондаги барча
фармацевтика корхоналари
нетто –
баланс тузади, яъни баланс якунига асосий воситалар, арзон баҳо ва тез эскирувчи буюмларнинг қолдиқ қийматда, қайта сотиладиган товарлар эса таннархи бўйича киритилади.
Амалдаги счётлар режаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (21-БҲМС) “Хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий – хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан қайд қилинган.
Ушбу стандарт, мулкчилик шаклларидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субектлар томонидан 2004 йил 1 январдан бошлаб ижро этила бошлади.
Ушбу счётлар режасини тизимга келтирилган счётлар рўйхати деб
таърифлаш мумкин.
Барча счётлар олтита қисм бўйича тизимга келтирилган:
  • Узоқ муддатли активлар;
  • Жорий активлар;
  • Мажбуриятлар;
  • Жорий капитал;
  • Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши;
  • Балансдан ташқари счётлар.

Биринчи тўрт қисм счётларининг мажбуриятларига асосан, молиявий ҳисоботнинг II шаклига баланс тузилади. Бешинчи қисм “Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши” счётларнинг маълумотларига асосан, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 2- шакл тузилади.
Счётлар режасида барча счётлар 9 та бўлимда қуйидаги тизимда
келтирилиб кўрсатилган:
  • бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли

  • активлар;
  • бўлим. Товар-моддий заҳиралар;
  • бўлим. Келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган

  • харажатлар – жорий қисми;
  • бўлим. Олинадиган счётлар-жорий қисми;
  • бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа

  • жорий активлар;
  • бўлим. Жорий мажбуриятлар;
  • бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар;
  • бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар;
  • бўлим. Даромадлар ва харажатлар.

Download 323.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling