Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
Download 323.01 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ
Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси Суюнов Низом Давурович Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедрасининг профессори, фармацевтика фанлари доктори БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ Режа
2 Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. У фармацевтика корхонаси маблағларини гуруҳлаш ва таркибини пул баҳосида акс эттириш ҳамда пул маблағларини, уларни ҳосил этиш манбаларини муайян санага жойлаштириш усулидан иборат. "Баланс" атамаси лотинча bis – «икки марта», banx – «тарози палласи» сўзларидан таркиб топган бўлиб, том маънода "икки палла" деган маънони англатади ва тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида корхонаси ва хўжалик ишлатилади. Баланс фармацевтика хўжалик маблағларининг актив маблағларини тенглигини билдиради. Бухгалтерия баланси – муайян санага пулда ифодаланган вахўжалик маблағларининг турлари, ташкил топиш манбалари бўйича иқтисодий гуруҳлаштириш ҳамда умумлаштириш усулидир. Бухгалтерия баланси муайян даврдаги компаниянинг активлари, мажбуриятлари ва устав капиталини умумлаштириб берувчи молиявий ҳисоботдир. Бухгалтерия баланси икки томондан, унинг чап томони актив, ўнг томони эса пассив деб айтилади. фармацевтика корхонаси балансининг активи таркибига қуйидаги бўлимлар киради: I. “Узоқ муддатли активлар”; II. “Жорий активлар”. Пассивда эса қуйидаги бўлимлар жойлашган: III “Ўз маблағлари манбалари”; IV. “Мажбуриятлар”. Активлар = Пассивлар + Хусусий капитал. 4 Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари хўжалик маблағлари ва хўжалик жараёнларининг жорий ҳисобда иқтисодий гуруҳлаш ва тезкор назорат қилиш усулидир. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлари чизма тарзда қуйидагича ифодаланади: ҲИСОБВАРАҚНИНГ НОМИ Дебет Кредит Ҳисобварақларнинг чап қисмини дебет, ўнг қисмини кредит деб аташ қабул қилинган. “Дебет” ва “Кредит” иборалари “Д-т” ва “К-т” белгилари билан ифодаланса ҳам бўлади. Download 323.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling