Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
Download 323.01 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- “5010 – Касса” “5110 – Ҳисоб рақами”
- Мураккаб бухгалтерия проводкаси
- “4100 – Товар” “6010 – Таъминотчилар билан ҳисоблаш” “4210 – Савдо
Икки ёқлама ёзиш – бу хўжалик операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш усулидир. Бунда юқорида таъриф қилинганидек, ҳар бир хўжалик операцияси бир вақтда ва бир хил суммада, бир ҳисобварақнинг дебет томонида, иккинчи ҳисобварақнинг кредит томонида акс эттирилади.
Икки ёқлама ёзув орқали ҳисобварақлар ўртасидаги ўзаро боғланишни белгилаш ҳисобварақлар корреспонденцияси дейилади. Қайд этиш жараёни эса бухгалтерия проводкаси дейилади. Оддийбухгалтерия проводкаси. Оддий бухгалтерия проводкаси дейилганида бир ҳисобварақнинг дебетланиши ҳамда иккинчи ҳисобварақнинг кредитланиши тушунилади.
Дт – 51 10 – Кт – 50 10 – 200 Мураккаб бухгалтерия проводкаси. Мураккаб бухгалтерия проводкаси дейилганида, бир неча ҳисобварақ дебетланиб, битта ҳисобварақнинг кредитланиши ёки бир ҳисобварақнинг дебетланиши ҳамда бир неча ҳисобварақларнинг кредитланиши тушунилади.Мисол, дорихонага таъминотчидан 10 млн сўмлик товар келтирилди. Келтирилган товарга 1 млн сўмлик устама белгиланди. Келтирилган товар дорихонада чакана нархларда ҳисобга олинди.
Хўжалик юритувчи субектлар зиммасидаги маблағларнинг ҳолати турли туман бўлиб, уларни тўлиқлигини назорат қилиш бухгалтерия ҳисоби зиммасидадир. Маблағларни турлари бўйича ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисоби счётларидан фойдаланилади. Ҳар бир счёт бир турли маблағлар ҳаракатини ҳисобга олиш учун белгилангандир. Демак, счётлар ёрдамида хўжалик юритувчи субектлар зиммасидаги маблағлар ҳаракати турлари бўйича назорат қилинади. Назорат ишларида маблағлар ҳаракати ўлчов бирликлари бўйича ва пул ифодасида олиб борилади. Ҳар бир хўжалик юритувчи субект ўз маблағларини тўлиқлигини, ундан самарали фойдаланишни назорат қилиб бориш мақсадида синтетик ва аналитик ҳисоб счётларидан фойдаланади. Синтетик счётлар деб, хўжалик маблағлари ҳаракатини ва улар ташкил топиш манбалари ҳолати ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, пул ўлчов бирилигида акс эттириладиган счётлар тизимига айтилади. Синтетик счётлар орқали юритиладиган ҳисоб эса, синтетик ҳисоб деб аталади. Аналитик (таҳлилий) ҳисоб счётлари эса хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни алоҳида турлари бўйича, аниқ кўрсаткичлар орқали ифодалайди. Яъни, синтетик счётлардаги ёзувларни турлари бўйича таркибий қисмларга бўлиб ўрганувчи счётлар аналитик счётлар деб айтилади. Аналитик ҳисоб счётлари миқдори, у қўлланаётган фармацевтика корхонаси, ташкилот ва муассасанинг иқтисодиётнинг қайси тармоғида эканлиги, уларнинг фаолияти катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади. Download 323.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling