Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
Ҳисобварақларда, энг аввало, маблағнинг дастлабки ҳолати акс этгирилади, бу қолдиқ ёки сальдо деб аталади
Download 323.01 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисоби счётларининг туркумланиши
Ҳисобварақларда, энг аввало, маблағнинг дастлабки ҳолати акс этгирилади, бу қолдиқ ёки сальдо деб аталади.Сўнгра ҳисобварақларда маблағлар ёки уларнинг келиб чиқиш манбаларини ҳам ўзгариши акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебет ёки кредит томонларига ёзилган жараёнлар суммаларнинг жами ҳисобварақлар айланмаси деб аталади. Бухгалтерия ҳисоби счётларининг туркумланишиДоимий счётлар – бу ҳисобот даври охирига салдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Актив счёт (А) – бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади. Пассив счёт (П) – бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади. Контр-актив счёт (КА) – бу у билан боғлик бўлган актив счётнинг салдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир. Контр-пассив счёт (КП) – бу у билан боғлик бўлган пассив счётнинг салдосидан чегираладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир. Транзит счётлар (Т) – бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир. Баланс счётлари деб, балансда қатнашадиган счётларга айтилиб, улар бўйича икки ёқлама ёзув амалга оширилади. Балансдан ташқари счётлар (БТ) – бу фармацевтика корхонасига қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлардир. Фармацевтика корхонаси баъзи хўжалик маблағлари ҳисобини юритишда бир неча баҳодан фойдаланиш зарурати туғилади. Шундай маблағлар ва улар ташкил топиш манбалари ҳисобини юритувчи счётлар тартибга солувчи счётлар деб аталади. Тўлдирувчи счётлар тегишли маблағ ва уларни ташкил топиш манбалари ҳисобини юритишга мўлжалланган счёт маълумотларини тўлдириш учун мўлжалланган. Тақсимловчи счётлар. Бу счётлар фармацевтика корхонасининг баъзи бир харажатларини ҳисобга олиш ва уларни калькуляция обектлари ёки ҳисобот даврлари ўртасида тўғри тақсимлаш мақсадида қўлланилади Йиғиб тақсимловчи счётлар. Бу счётлар маълум хўжалик жараёнидаги харажатларни бир ой давомида ҳисобга олиш, бу харажатларни иқтсиодий мазмунига қараб, гуруҳлаштириш ва уларни калькуляция объектлари ўртасида олдиндан қабул қилинган бирор базисга нисбатан мутаносиб равишда тақсимлаш учун хизмат қилади. Калькуляция счётлари фармацевтика корхонаси фаолиятида маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлаш учун харажатлар ҳисобини юритишга мўлжалланган. молиявий-хўжалик фаолиятининг айни бир муомалалар ёки фармацевтика натижасини Таққословчи счётлар, корхонасининг бутун бир аниқлаш учун ишлатилади. Бухгалтерия ҳисобининг ҳуқуқий-меъёрий тартибга солиш тизимида ҳисобот фармацевтика корхонасининг мулкий ва молиявий аҳволи ҳамда молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона тизими сифатида қаралади. Ҳисоботлар маълум ҳисобот даври учун белгиланган шакллар бўйича тайёрланган бухгалтерия ҳисобининг ахбороти асосида тузилади. Ўз навбатида ҳисобот даври – бу фармацевтика корхонаси молиявий ҳисоботини тузиши лозим бўлган давр. Ҳисобот – хўжалик юритувчи субектларнинг ўтган вақт ичидаги ишлари тўғрисидаги маълумотлар натижалари мажмуи ва шароити бўлиб, ундан фаолиятни таҳлил қилиш, назорат қилиш ва бошқариш мақсадида фойдаланилади. Download 323.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling