242
савдо ҳажмини
“Харидорлар
билан ҳисоб-китобни қайд қилиш
дафтари”да расмийлаштирилади.
Амбулаторияга қатнаб даволанувчи беморларга бепул бериладиган
дори воситалари тегишли рецепт бланкалари асосида берилади.
Дорихонада ҳар бир давалаш-профилактика муассасаси учун доимий
равишда “Бепул бериладиган дори воситалар рецептлари йиғма реесгри”
тузилади. Реесгр
2
нусхада тузилиб, дорихона бошқарувчи-фармацевт
ва ҳисобчи томонцдан имзоланади. Реестрнинг биринчи нусхаси, тўлаш
учун ҳисоб ва товар-транспорт юкхати билан бирга туман Соғлиқни
сақлаш бўлимига тўлаш учун жўнаггилади. Реестрнинг иккинчи нусхаси,
рецептлар ва товар-транспорт юкхати билан бирга дорихонада қолади.
Фармацевтика корхонаси савдо пули ҳисоби “Касса машинасини
назорат қилиш дафтари”да расмийлаштирилади.
Филиалларнинг савдо пули ҳар куни фармацевтика корхонасига
юборилади ёки инкассация қилиниб, “Кирим кассаордери” билан
расмийлаштирилади. Барча маълумотлар моддий жавобгар шахснинг
товар ҳисоботида расмийлаиггирилади.
Ҳар ойнинг охирида “Майда улгуржи савдо ва харидорлар билан
ҳисоб-китобни қайд қилиш журнали” маълумотлари асосида ҳар
бир харидор учун “Текшириш далолатномаси” туэилади. Унда ойнинг
бошига қарздорлик, ой давомида сотилган фармацевтик маҳсулотлар
қиймати ва ой охири учун қарздорликлар кўрсатилади.
Бу дал олатн ом а фарм ацевтика кор хон аси ва харидорлар
ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобни текшириш учун хизмат қилади.
Натижада ой охири учун дебетор-кредитор қарздорликлар аниқланади
ва тасдиқланади.
13.4. Фармацевтика маҳсулотларининг харажати ва
Do'stlaringiz bilan baham: |