Фармацевтика иқтисодиёти


- муддати ўтган дори воситаларини сотиш ва улардан


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   274
- муддати ўтган дори воситаларини сотиш ва улардан 
фойдаланиш таъқикданади;
-д о р и х о н а л а р иш ини бош қариш олий ф ар м ацевтик а 
маълумотига эга бўлган шахсларгагина рухсат этилади.
Эгалик қилиш ва бошқариш бошқа тушунча эканлмгига қарамай, 
айрим дорихона эгалари қонунни бузган ҳолда олий фармацевтика 
маълумотига эга бўлган мутахассис бўлмасалар ҳам дорихонани 
бошқармоқдалар, аслида эса улар дорихона ишини бошқариш учун 
34


олий фармацевтика маълумотига эга шахсларни контракт асосида 
дорихонани бошқаришга ёллашлари шарт.
Дорихоналар мулкчилик туридан қатъи назар бозор иқгисодиёти 
шароитида фаолият кўрсатиши учун яна:
- банкларда тегишли, яъни сўмлик, эркин муомаладаги 
валютали ҳисоб рақамларига эга бўлиши;
- банк, инкассация хизматлари, чакана савдо лицензияси
электр энергияси, газ, сув, чиқиндиларни ташиш, дорихонани 
қўриқлаш учун тегишли шартномалар тузиш ва бошқалар 
дорихоналар иқгисодиётининг асосий қисмини ташкил этади.
Бундан ташқари, хизматчилар иш ҳақи, солик^ар ва амалдаги 
ҳар хил мажбурий тўловлар дорихона иқгисодиётини белгиловчи 
омиллардир.
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги 
дорихоналарнинг ик^исодий аҳволини амалий таҳпили қуйидагилардан 
иборат.
Дорихоналар иқгисодиётинингдаромад қисмини қуйидагилар 
ташкил этмокда:
- савдо устамаси;
- турли хизмат турлари ва тушумлар (ижара, дори воситаларини 
тайёрлаш учун иш ҳақи);
- турли моддий ёрдам (шахсий ва ҳомийларнинг молиявий 
ёрдами ҳамда хайрия)лар.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги № ПП 532- 
сонли «Макроэкономик кўрсаткичлар истиқболини белгилаш» ва 
«Ўзбекисгон РеспубликасинингДавлатбюджетининг2007 йилидаги 
параметрлари тўғрисида»ги қарори.
Дорихона муассасаларининг ик^исодиётини чиқим-харажат 
қисмини қуйидагилар ташкил этади:
- ижара харажатлари (бино ижарага олинган бўлса);
- мол-мулк солиғи;
- асосий воситалар эскириши учун ажратмалар;
-иш чи ва хизматчиларнинг иш ҳақи. Иш ҳақи амалдаги 
қонунчиликка асосан, энг кичик ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги 
шарт;
-ягона ижтимоий солиқ;
-даромад 
солири
;
-банк ва инкассация харажатлари;
-телефондан фойдаланиш учун тўлов;
35


- 069 хизматидан фойдаланиш тўлови;
- газдан фойдаланиш учун тўлов;
- электр энергиясидан фойдаланиш учун тўлов;
- иссиқ сув ва бинони иситиш учун тўлов;
- сувдан фойдаланиш учун тўлов;
- уй-жой таъмирлаш ўртоқлик жамиятлари учун тўлов;
- чиқиндини олиб кетиш тўлови;
- тозаланган сув ва бактериологик лаборатория анализи 
харажатлари;
- жарима тўловлари;
-ҳар хил харажатлар: инкасса бланкалари — ипи пломбаси; 
канцелярия моллари; ҳисоб-китоб қоғозлари; тўлов кирим-чиқим 
қоғозлари; касса тасмаси; нарх-наво кўрсаткичи; дори тайёрлаш 
қогозлари, ёрлиқпари ва бошқалар.
Ҳозирги кунда, асосий дори воситалари ва тиббий буюмлар 
турининг 80 фоиздан ортиғини хориждан импорт қилинаётганлигини 
ҳисобга олган ҳолда, эркин муомаладаги валютага сотиб олинган 
дори воситаларига савдо устамасининг улгуржи ва чакана савдо 
жараёнида иштирок этувчилар сонидан қатъи назар жамини 20% 
дан ошириш мумкин эмаслиги, бир неча дорихоналарнинг ёнма-ён 
жойлашиб, фаолият кўрсатиши дорихоналарнинг иқтисодий 
ах,волини ёмонлашувига, шунингдек, маълум салбий ҳолатларни юзага 
келишига сабаб бўлмоқаа.
Республикамизда бундан кейин дорихона муассасаларининг 
иқтисодиётини яхшилаш, бозор муносабатлари шароитида 
доришунослик бошқаруви тизимини такомиллаштириш, соғлиқни 
сақлаш тизимлари билан шартномавий ишлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш 
ва дори воситаларини қўллаш, сотиш маданияти, фармацевгг кадрларнинг 
малакасини ошириш, бозор муносабатларини тезроқҳаётга татбиқэтиш 
ва бошқа масалалар бўйича яқин келажак учун илмий асосланган, халқ 
манфаатларига жавоб берувчи дасгурлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга таклиф 
этувчи барча назариётчиларни, амалиётчиларни ва ишлаб 
чиқарувчиларни бирлаштирувчи нодавлат, нотижоратташкилотбўлган 
“Доришунослар уюшмаси”ни тузиш замон тапабидир.
Ушбу “Доришунослар уюшмаси” дори воситаларини яратиш, 
ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сотиш ва тегишли мутахассислар 
тайёрлаш, қайта ўқитиш, бозор иқтисодиёти қонуниятларини соҳага 
татбиқ этиш бўйича мавжуд муаммолар ечими бўйича таклифларни 
Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлисга киритиши лозим.
36


Хулосалар
1. Бозор иқгисодиётининг асосий қонунлари бу — талаб ва таклиф 
қонуни, қиймат қонуни, рақобат қонуни.
2.Бозор ик^исодиёти деб, эркин, товар, пул муносабатларига 
асосланган ик^исодий монопсшизимни инкор этувчи қонунлар орқали 
бошқарилиб туриладиган иқгисодиётга айтилади.
3.Бозор ик^исодиётининг категорияларига талаб, таклиф, баҳо, 
рақобат ва бошқалар киради.
4.Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги:
- қонунларнингустиворлиги;
- кучли ижтимоий сиёсат юритиш;
- бозор ик^гисодиётига босқичма-босқич ўтиш;
тегишли қонун ва қонун ости ҳужжатларини тайёрлашда 
кўрилади.
5.Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари согишни тартибга солиш 
сиёсати Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тасдиқланган рўйхат бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, даалат 
эҳтиёжлари учун дори воситаларини импорт қилиш, очиқтендир, 
вакциналар, зардоб препаратлари ҳамда гиёҳванд моддаларни харид 
қилиш, амалга оширишнй тақозо этади.
6.Дорихона фақат савдо муассасаси бўлмасдан аввало тиббиёт 
муассасасидир;
- дори воситаларининг асосий қисми шифокор рецептига асосан 
сотишга бўлган талабни мавжудлиги;
шифокор рецепти билан сотиладиган дори воситалари 
харидорлар ўзига-ўзи хизмат қиладиган бўлимларда, автоматлар 
орқали ва дорихона муассасаларидан ташқарида сстгилиши тақиқпанган;
- рецепт билан сотиладиган дориларни аҳолига реклама қилиш 
мумкин эмас.
7.Дори воситаларини сотиш «Дори воситалари ва фармацевтика 
фаолияти тўғрисида»ги қонун асосида амалга оширилади.

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling