Фармацевтика иқтисодиёти
Кичнк бизнес корхоиаларннинг фаолияти хусусиятлари
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5. Ташкилотларни бошқаришда режалаштиришнинг аҳамияти
- Режалаштириш
- I I босқич.
- I I I босқич.
1.4. Кичнк бизнес корхоиаларннинг фаолияти хусусиятлари
Кичик бизнес корхоналарининг асосий фаолият хусусиятларига қуйидагилар киради: 1. Кичик ўлчамлар (ходимлар сони ва савдо ҳажми). 2. Кичикустав капитали. 3. Фаолиятнинг маҳаллий ҳудуди. Дррихр^аларга фармацевтика ёрдами учун, асосан, микротуман аҳолиси ^урожаат қилади. Мустақил менежмент. Бу хусусият кичик ташкилотларнинг маъмурий аппарати йўмиги билан боғлиқ. Раҳбар ўз фаолиятида бошқариш, бухгалтерия, ҳуқуқий муаммоларини ўзи ҳал этиши керак. 19 Кичик бизнес корхоналари (шу билан бирга дорихоналар ҳам) бир қатор афзалликларга эга: 1) Аниқ савдо бозори: унинг кўрсаткичлари (бириктирилган аҳоли в£ даволаш-профилактика муассасалари сони) ва жойлашуви аниқ. 2) Шахсий муносабат: раҳбарнинг ходимлар ҳамда ходимлар ва харидорлар ўртасидаги муносабати. 3) Янги ғояларга бойлиги ва янги маҳсулот ишлаб чиқариш учун тез ўтиш қобилияти (масалан, дорихонада фитобарларни ташкил қилиш), мижозларга қулай шароитларни яратиш мақсадида иш услубини ўзгартириш. 4) Солиқ солиш масалаларини ҳал этишда зарур бўлган асосий ахборотни сақловчи ҳисобот шакли ва бериш тартибларини осонлаштириш. Ки1 ик бизнес корхоналарининг фаолиятлари жараёнида маълум камчилнкларни ҳисобга олиш ҳам зарурдир. 1. Катта корхоналар билан таққосланганда ресурсларга кира олишдаги тенгсиз имкониятлар (айниқса молиявий). Катта низом капиталига эга бўлган йирик корхоналар билан банклар кредит бериш масалаларини тезкор ҳал этиш. 2. Биноларни тутиш, ишлатиш ва муҳофаза қилишда кетган харажагларнинг юқори даражаси. 1.5. Ташкилотларни бошқаришда режалаштиришнинг аҳамияти Кўп ҳолларда корхоналарнингривожини асл сабаби фирманинг мстиқболиии aiuiK/iam, яъми сифатли режа тузишдир. Режалаштириш - корхона кжсалиш дастурининг шаклланиш жараёни ва мақсадларга эришиш усули. Самарали режа тузиш учун қуйидаги асосий шартларга риоя қилиш керак: — қайишқок^ик ва адаптиалик, яъни корхонанингташқи муҳити ўзгариши билан режада ҳам дарҳол ўзгартириш киритилади; — режани келгусида шу режа асосида иш олиб борадиган шахслар тузиши керак; режалаштиришнинг омилкорлик даражаси, корхонанинг ресурсларини ишлатишга нисбатан компетенция даражаси билан тўфи келиши керак. Режалаштириш стратегик ва жорий (тактик) режалаштиришга бўлинади. Стратегик режалаштириш - корхонанинг мақсад ва 20 потенциал имкониятларини мос равишда жорий этиш ҳамда қўллашни бошқарув жараёни. Стратегик режа 5 ёки ундан кўп йилга тузилади ва бир неча босқичга бўлиниши мумкин. I босқич. Корхона дастурини ишлаб чиқиш — бу ташкилотнинг иқгисодий сиёсати, фаолиягнингягона йўналиши. Корхонанингдасгури харидорларни аниқ эҳгиёжлар ва талабларини қондиришга, бозорни кенгайтиришга, ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга, савдони кучайтиришга асоспанган. I I босқич. Дастурни йўлга қўйиш учун мақсад ва вазифалар аниқ сонлар билан ифодаланади. Мақсадларни амалга оширишда куйидаги атамалар қўлланилади: савдо ҳажми, рентабеллик, ялпи даромад, харажаглар, товарлар ғамламалари, бозорда кэтнашиш улуши ва бошкрлар. I I I босқич. Стратегик режани амалга оширишда корхонанинг фаолиятига таъсир эгувчи ташқи муэд-ггнинг бир қанча омилларни хусусан, ҳукумат сиёсати, ташкилотга тегишли бўлган тармоқнинг аҳволи, мамлакатимиздаги иқгисодий ҳолати ва бошқаларни ҳисобга олиш керак. Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling