Фармацевтика иқтисодиёти


муассасапар иш тартибинингўзгартиришини эътиборга олиш зарур


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   274
муассасапар иш тартибинингўзгартиришини эътиборга олиш зарур. 
Бир қатор йиллардаги савдо ҳажми таққосланганда, улар ифодаланган 
нархлар таққосланиши мумкин бўлиши керак. Шунингучун бутун 
ўрганилаётган давр учун нарх индексларини билиш керак.
Индекслар к,уйидагиларга бўлинади:
— ҳажм кўрсаткичлари индекслари, масапан, жисмоний савдо 
ҳажми;
— сифат кўрсаткичлари индекслари — нархлари, муомала 
чиқимлари индекслари.
6 4


Тўпламларни қамраб олиши нуқгаи назаридан индивидуал ва 
умумий индекслар фарқланади.
Индивидуал индекслар
тўпламга кирувчи алоҳида элементлар 
динамикасини характерлайди, масалан, муайян дори воситаларига 
нархлар индекси. Нархлар индекси хусусий сифатида дори 
препаратининг ҳисобот давридаги нархини аввапги базис даври 
нархига бўлиб ҳисобланади. Умумий индекслар ҳамма товарлар 
нархлари динамикасини тавсифлайди. Чакана савдо ҳажми 
истиқболини белгилаш учун 
2
 услубий ёндошувни қўллаш мумкин.
Биринчи ёндошув. Бир қатор йиллардаги умумий савдо ҳажми 
ҳақидаги маълумотлар таҳпил қилинади. Текширилаётган давр учун 
\ар йилги ва ўртача йиллик ўсиш ҳамда қўшимча ўсиш суръатлари 
ҳисоблаб чиқарилади. Савдо ҳажми истиқболини белгилаш: ҳар йилги 
ёки ўртача йиллик ўсиш (қўшимча) нинг суръат кўрсаткичига 
кўпайтмаси жорий йил сотувига тенг.
Ўртача йиллик (қўшимча) ўсиш суръати ҳар йилги ўсиш 
(қўшимча ўсиш) суръатлари вақг бўйича аниқ намоён бўлган сотув 
ўзгаришига эга бўлмаган ва жорий йилда аллақачон эришилган ўсиш 
(қўшимча ўсиш) суръатидан паст бўлмаган шароитда қўлланилади.
Савдо ҳажми (млн. даромад) истиқболини белгилаш учун услубий 

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling