46
2.3.Бизнеснинг мақсади, тадбиркорликнинг
тамойиллари тўғрисидаги тақдимотни
намойиш қилади.
2.3. Тинглайди.
3-босқич.
Якуний
(10 мин)
3.1.Мавзу бўйича якун қилинади.
3.1.Саволлар беришади.
Визуал материаллар
Тадбиркор ва тадбиркорлик тушунчаси.
1–Илова
Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад
(фойда)га қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш
(ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий
жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолият.
Тадбиркорлик (бизнес) – иқтисодий фаолият бўлиб, маълум бир ишни ёки ҳунарни
фойда олиш мақсадида ташкил қила билиш ва уддалай олиш демакдир.
2–Илова
Бизнес ва бизнесмен
Бизнес – бу шахсий бойлик, фойда орттиришга қаратилган иш.
Бизнесмен – бизнес билан шуғулланувчи шахс.
Умуман бизнес сўзи ингилизча “business” – иш, тан – одам маъносини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: