Фармация асосан фармакогнозия ва дориларни тайёрлаш технологиясининг бошланиши


Download 29 Kb.
Sana06.01.2023
Hajmi29 Kb.
#1081020
Bog'liq
Mi1-mut


Фармация асосан фармакогнозия ва дориларни тайёрлаш технологиясининг бошланиши

одамзот маданияти пайдо бўлиши даври билан чамбарчас боғланган.

Бугун дунёда тиббиёт ва фармациянинг тараққиётига Ибн Сино ўзининг ғоят катта таъсирини

ўтказган. Бундан 10 аср бурун, Ибн Сино яшаб, фаолият кўрсатган даврда мустақил фармацевтик

хизмат бўлмаган, у табибликдан эндигина ажралиб мустақил равишда шакллана бошлаган эди.

Кейинчалик рецептлар таркиби ва уларни тайёрлаш технологиясининг мураккабланиши ҳамда

мураккаб дориларнинг янги турларини ҳакимлар (ёки табибларнинг бир ўзи бажариш қийин бўлиб

қолди. Натижада дорилар тайёрлаш учун тиббиёт ходимлари ичидан айрим махсус шахсни

тайёрлашга тўғри келган. Шундай қилиб фармацевтик (доришунос) мутахассислиги пайдо бўлган.

Ибн Сино даврида фармация мустақил фан сифатида ажралмаган эди. Ибн Сино ўзининг

фармацевтика масалаларига оид фикрларини буюк асари бўлмиш “Тиб қонунлари”нинг айрим

китобларида баён этган. Ҳамма даврларда таниқли ҳаким ва табибларнинг асосий доривор

воситалари, аввало, доривор ўсимликлар ва уларнинг айрим қисмлари ҳам маҳсулотлари бўлган,

иккинчи ўринда ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари, кейин минерал моддалари бўлган. Улардан

шифокорлик мақсадида фойдаланиш жараёнида турли муаммолар вужудга келган. Масалан: доривор

маҳсулотнинг сифати тўғрисида ёки улардан дори турлари тайёрлаш ва бошқалар. Бу муаммолар

ҳакимлар ва табиблар томонидан ўзларининг катта тажрибаларига ҳамда кузатишларига асосланган

ҳолда қилинган. Доривор ўсимликлар маҳсулотларини сифатлилигини аниқлаш фармакогностик

таҳлил соҳаси, улардан тўғри ва сифатли дори турларини тайёрлаш эса дорилар технологиясининг

соҳасидир. Бу иккала фан ҳам фармацевтика фанлари бўлиб, бошқа тиббиёт фанларидан X-XI асрда

ажралиб чиққан.

Доривор ўсимликлар маҳсулотининг юқори сифатли бўлиши кўп ва турли омилларга

боғлиқдир: доривор маҳсулотларни ўз вақтида тўғри йиғилиши, қуритилиши, тўғри сақланиши ва

бошқалар. Агар шу қоидаларга қатъий риоя қилинса, у ҳолда доривор маҳсулот узоқ муддат

сақланганда ўзининг шифобахш хусусиятларини йўқотмайди.

Ибн Сино доривор ўсимлик маҳсулотларини сифатли бўлишини уларни ўз вақтида

йиғилишидан бошланишини яхши билган, шунинг учун ҳам Ибн Сино бунга доим катта аҳамият

берган. У ўзининг шогирдларига дори тайёрлаш санъатини ўргатган ва улардан дориларни

тайёрлашда ҳамма қоидаларига қатъий риоя қилишни талаб қилган.

Ибн Сино тавсиялари:

- “Япроқлар. Ҳажмлари тўлиб етилганида, ранглари ўзгармаган ва сўлимаган ҳолда ва тўкилиб

сочилмасларидан бурун териб олиниши керак”;

- “Гуллар. Тўлиқ очилиб, сўлишларидан ва тўкилишларидан илгари олинишлари керак”;

- “Мевалар. Тамом етилиб, тўкиладиган бўлишидан илгари узилишлари керак”;

- “Уруғлар. Таналари мустаҳкам бўлиб пишиб етилганида олинишлари керак”;

- “Илдизлар. Улар ўсимликнинг япроқлари тўкилишига яқинлашганларида олинишлари керак”;

- “Ўсимликни бутунича олинишга келсак, уни уруғи етилиши олдидан ва ўзининг ҳўллиги

йўқолмасдан бурун олиниши керак”.

Ибн Сино: “Узиш вақтини тўғри танлаб олинган дори кучли бўлади”

Ибн Синонинг таъкидлашича, Абу Жаҳл тарвузи узилганда унинг гўштини тезликда ажратиб

олинмасин, балки ўзи қандоқ бўлса, шундайлигича қўйилсин, агар шундай қилинмаса, таъсиризаифлашади. Унинг кўклиги тамом кетиб сарғая бошлагунча узулмасин. Чунки шундай

қилинмаганда, у ёмон зарарли ва ўлдирувчи бўлади.

Бундан 10 аср бурунги Ибн Сино тавсияси ҳозирги кунда ҳам деярли ўзгармай қолган.

Фармакогнозиядан (доривор ўсимликлар ҳақидаги фан) ҳозирги замон ҳамма қўлланмалари айни шу

кўрсатилган ҳужжатларда доривор маҳсулотларни йиғишни тавсиялари деярли ўзгармай қоладилар.

Кўрсатилган муддатлар Ибн Сино томонидан ўзининг катта тажрибасидан ва кузатишларидан

келиб чиққан ҳолда тавсия қилинган. Ҳозирги замон фармакогнозияда эса бу муддатларни биологик

фаол моддаларнинг айнан етилган вақти деб таъкидлашади.

Очиқ ҳавода узилган мева ҳўл ҳавода ёки ёмғир ёғишига яқин узилганига қараганда

яхшироқдир.

Ибн Сино яна: саҳродан йиғилган дориларнинг ҳаммаси боғлардан йиғилганга қараганда

кучлироқ, кўпинча ҳажми кичикроқ бўлади. Тоғ-тошлоқларда терилган – унданда кучлирок.

Шундай қилиб, доривор ўсимлик маҳсулотларининг юқори сифатли бўлиш мезони ва унга

қўшиладиган талабни аниқлаш билан Ибн Сино келажак фармакогнозия фанига асос солган. Доривор

ўсимликлар маҳсулотларини йиғиш вақтлари, қуритиш усуллари ва сақлаш муддатлари тўғрисидаги

Ибн Сино фикрлари, уни доривор маҳсулотларни юқори сифатли бўлишига қўйган талаблари,

албатта, келажакда фармакогнозиянинг фан сифатида шакилланишига ва бу фанни мақсадларини

аниқлашга сўзсиз ўз таъсирини кўрсатади.

Ибн Сино “Тиб қонунлари” V китобида мураккаб дорилар рецептларини тўлиқ ва мукаммал

равишда асослаб берган ва бу тўғрисидаги фикрлар мазкур китобнинг бошқа қисмларида ҳам баён

этилган. Ҳозирги замонда фармацевтика фани доимо дорилар тайёрлаш технологиясини

мукаммаллаштириш муаммолари билан шуғулланиб келади:

- Доривор воситаларга бошқа моддаларни қўшиб (улаб) улар таъсир қилиш вақтини чўзиш

масалалари;

- Организмнинг маълум қисмига йўналтирилган таъсир кўрсатувчи дорилар яратиш

муаммолари;

- Ёқимли ҳидли ва мазали дори турларини яратиш масалалари ва бошқалар:

Бу муаммолар билан Ибн Сино ўз даврида шуғилланган ва ўзини кузатиши ҳамда

тажрибаларининг натижаларини “Тиб қонунлари” китобида баён қилган. Бу баён этилган фикрлар

кейинчалик дорилар технологияси соҳасидаги фармацевтика фанини шакллантиришга сабаб бўлди ва

унга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

Ибн Синонинг дори шаклларини (турларини) тайёрлаш тўғрисидаги фактлари ҳам

фармакогнозия соҳасида айтилган фикрлардан кам бўлмаган муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўз

навбатида фармацевтикани бошқа иккинчи фани дорилар технологиясини келажакда

шакллантиришга ва тараққий этишга асос ва туртки бўлади.

Ибн Синонинг бундай фикрларига мисол сифатида ёқимли ҳидли мазали (ёки организмдан

секин чиқиб кетадиган, натижада организмга кўпроқ таъсир қиладиган) маълум аъзога

(мўлжалланган нишон аъзога) йўналтирилган таъсир кўрсатувчи бошқа мураккаб дорилар яратиш

тўғрисидаги фикрлари манзилга бориб касал нишон аъзога йўналган таъсир кўрсатувчи дори

шаклини яратиш ғояси азалдан бери олимлар фикрини ўзига жалб қилиб келади.

Ўзининг шифокорлик фаолиятида Ибн Сино доривор воситаларни тўғри касал аъзога (нишон

аъзога) етказиб бериш билан шуғулланган. Бунинг учун у ўзининг мураккаб дориларига бошқа оддий

дориларни қўшиб, керакли дорини организм ичкарисига ўтказиш усулидан фойдаланган. Бу

тўғрисида Ибн Сино шундай ёзган: “Баъзан дорилар бошқа дориларни ўтказиш ва етаклаш мақсадида

қўшилади. Масалан, қизилгул, кофур ва (денгиз) маржонининг (таъсирини) юракка етказиш учун

уларга заъфарон кўшилади” (“Тиб қонунлари” II китоб, 39-бет)

“Гоҳо биз дори ўтиш йўлларида жуда даражада таъсир кўрсатиш учун, унинг бироз ушланиб

туришини истаймиз, бироқ дори сингиб ўтадиган бўлади, шунда уни тутиб турувчи (дори) билан

аралаштирамиз. Масалан, (тиқилмаларни) очувчи дориларнинг кўпи жигардан тез ўтиб кетадиган

бўлади, кўпинча эса уларнинг жигарда ушланиб туришлари жуда зарур бўлади, шундай ҳолларда

жигарни қарши томонига итарувчи дорилар билан аралаштирамиз: масалан, турп уруғи дорини меъда

оғзи томон итаради, натижада дорининг фойдаси жигарга ўтганига қадар у гўё тараддудланиб

(тўхтатиб туради), сўнгра ўтиб кетади. (“Тиб конунлари” 11-бет).

Демак, дорилар керакли аъзоларни маълум жойлардан секин ўтиш ёки эҳтимоли бироз тўхтаб

туриши учун асосий дориларга Ибн Сино чалғитувчи воситалар қўшган ва шу билан у янги бошқача

таъсир кўрсатувчи мураккаб дори яратган.



Масалан, (тиқилмаларни) очиб сийдикни юргизувчи дорилар қўшилади.
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling