"Farmakognoziya o’quv tizimidagi alohida fan" Ma'ruza 2 soatga mo’ljallangan


Download 1.28 Mb.
bet1/3
Sana08.03.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1253278
  1   2   3
Bog'liq
Алкалоидлар

  • Tarkibida alkaloidlar bo’lgan dorivor o’simliklar va mahsulotlar
  • Ma'ruza - 10 soat

Ma'ruza rеjasi:

  • Alkaloidlarning umumiy tavsifi, tasnifi, o’simlik olamida tarqalishi.
  • Alkaloidlarning fizik - kimiyoviy xossalari.
  • Alkaloidlarga sifat va miqdor tahlili.
  • Alkaloidlar saqlovchi dorivor o’simliklar va ularning mahsulotlari.

Tayanch iboralar:

O’simlik to’qimalarida tayyor holida bo’ladigan asosli (ishqorli) xossaga va kuchli fiziologik ta'sirga ega bo’lgan azotli murakkab organik birikmalar alkaloidlar dеb ataladi.

  • O’simlik to’qimalarida tayyor holida bo’ladigan asosli (ishqorli) xossaga va kuchli fiziologik ta'sirga ega bo’lgan azotli murakkab organik birikmalar alkaloidlar dеb ataladi.
  • Alkaloid arabcha - alkali - ishqor va yunoncha еydos - o’xshash (simon) so’zlaridan iborat bo’lib, ishqorsimon birikma ma'nosini bildiradi.

1792 - йилда француз олими Фуркруа хин дарахти пўстлоғи таркибидаги алкалоидларни текширди ва уларни смола ҳолида ажратиб олди.

  • 1792 - йилда француз олими Фуркруа хин дарахти пўстлоғи таркибидаги алкалоидларни текширди ва уларни смола ҳолида ажратиб олди.
  • 1797-йилда Бомэ, 1804 йилда Дерозн ҳамда француз фармацевти Сеген опий алкалоидларидан наркотин билан морфин ажратиб олди ва уни «опий тузи» деб атади.
  • Немис фармацевти Сертюрнер 1806 йилда опийдан кристалл ҳолда алкалоид ажратиб олди ва 1811 йилда бу бирикмага морфин деб ном берди.
  • 1918 йилларда А.П. Орехов раҳбарлигида лаборатория хизматчилари 80 та алкалоидли янги ўсимлик топдилар ҳамда улардан 40 та янги алкалоид ажратиб олдилар. Бу вақтда бутун дунёда ҳаммаси бўлиб 113 та, жумладан, Ҳиндистонда 20, Японияда 18, Англияда 12, Хитойда 10 та янги алкалоид топилган эди. Шундай қилиб, Собиқ Иттифоқ алкалоид бўлган ўсимликларни ўрганиш бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди.
  • 1936 йилдан бошлаб Тошкент Давлат университетининг кимё факултетида Г.В. Лазуревский ва О.С.Содиқовлар Ўзбекистонда ёввойи ҳолда ўсадиган алкалоидли ўсимликларни текшира бошладилар. 1946 йилга келиб, шу факултет қошида ўсимликлар кимёсини ўрганиш кафедраси ташкил қилинди. Ҳозир ҳaм бу кафедра ходимлари Ўзбекистонда ўсадиган алкалоидли ўсимликларни текширишни давом эттирмоқдалар.
  • 1943 йилда академик А.П.Ореховнинг шогирди С.Ю.Юнусов бошчилигида Ўзбекистон Фанлар академияси кимё институти қошида алкалоидлар лабораторияси ташкил этилди. Кўп ўтмай бу лаборатория мамлакатимиздаги алкалоидларни ўрганувчи энг йирик марказга айланди. Бу ерда кўпгина малакали мутахассислар етишиб чиқди.
  • 1943-1976 йилларда лаборатория ходимлари томонидан 160 тур ўсимлик тўлиқ ўрганилди ва улардан 590 та алкалоид ажратиб олинди. Шулардан 295 таси ўсимликлардан биринчи марта ажратиб олинган янги алкалоидлардир.
  • 1976 йилгача Собиқ Иттифоқ бўйича 430 та алкалоиднинг кимёвий тузилиши аниқланган бўлса, шундан 245 тасининг тузилиши С.Ю.Юнусов раҳбарлигидаги лаборатория ходимлари томонидан тасдиқланган. Ҳозир ҳам бу лабораторияда илмий тадқиқот ишлари қизғин давом этмоқда.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling