Farmakologiya fanining mohiyati, boshqa tibbiy, biologik fanlar bilan aloqasi va qisqacha rivojlanish tarixi


юкорига Силга ва моховга қарши моддалар


Download 4.57 Mb.
bet27/35
Sana17.06.2023
Hajmi4.57 Mb.
#1528316
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
Far-ya Lek lotin

юкорига





Силга ва моховга қарши моддалар
Режа:
1. Сил касаллиги,келиб чикиш сабаби ва уни даволашда кулланиладиган препаратлар
2. Мохов касаллигини келиб чикиши ва даволаш

Сил-сурункали юкумли касаллик булиб, уни 1882 йили Р. Кох аниклаган микобактериялар келтириб чикаради. Касаллик тананинг хамма аъзоларида булиши мумкин. Лекин купинча упкани ва кисман буйракни жарохатлантиради.


Бутун дунё согликни саклаш ташкилотининг (ВОЗ) маълумотига караганда, ер юзида 15-20 млн сил билан огриган касаллар бор, хар йили 2-3 млн киши сил билан огрийди, 1-2 млн киши нобуд булади. Касалларнинг купчилиги (75 %) ривож топаётган мамлакатларда (Осиё ва Африкада) яшайди. Бу касаллик кейинги ун йилликда хам (1995-2004 й) кенг таркалган. Шунинг учун уни олдини олиш ва беморларни даволаш катта ахамиятлидир.
1940 йилгача беморларни даволаш асосан сифатли овкатланиш, оксигенга бой хавода булиш билан чегараланган холос. Чунки касалга даво киладиган дори-дармонлар деярли булмаган. Биринчи марта 1941 й. Бернгейм, 1946 йилда эса А. Коллиныш ва С. Гиллер парааминосалицилат кислотани синтез килишди. 1944 йилда Ваксман стрептомицинни ва нихоят 1952 йилда изониазид кислотанинг гидрозиди олинди. Сил касаллигида даво сифатида ишлатиладиган дори препаратларининг сони 20 тага якин. Кох микобактерияларининг кимётерапевтик дори моддаларига ва кислоталик шароитига чидамлилиги уларнинг кобиги бир неча липоид каватлардан ташкил топганлиги билан изохланади. Натижада купчилик ишлатиладиган препаратлар микроб танасига етарлича кира олмайди.
Сил микробактерияларига тсир этувчи дорилар олинишига кура 2 га булинади:
1. Синтетик моддалар- 1. гидразид изоникотин кислотанинг (ГИНК) унумлари : изониазид, фтивазид, 2. парааминосалицилат кислота унумлари- натрий парааминосалицилат , бепаск: 3. бошқа кимёвий моддалар-этионамид, тиоцетазон лар мансуб. Бу моддалар асосий сил, баъзида мохов пайдо қилувчи (кислоталарга чидамли) микробактерияларга карши таъсир қилади.
2. Антибиотиклар- стрептомицин сульфат, дегидрострептомицин, стрептомициннинг хлор-кальцийли комплекси, рифампицин, циклосерин, канамицин сульфат, флоримицин кабилар. Булар бактериостатик ва бактерицид таъсирга эга.
Қулланилиши буйича силга қарши моддалар 2 га булинади: 1- қаторли асосий моддалар: изониазид, стрептомицин, рифампицин, ПАСК; 2-катор захира моддалар (слайд).

юкорига



Силни даволашда аввал асосий моддалардан фойдаланилади. Микобактериялар ушбу моддаларга чидамли булиб колган холларда 2-қатор моддалари ишлатилади. 1-қатордагилар 2-катор препаратларига нисбатан кам захарли, ножуя таъсирлари камроқ. Сил огир касаллик хисобланиб, илк давридан даволанса тузалади. Бунинг учун давомли, микобактерияларнинг дориларга толерантлигини камайтириш максадида бир нечта дорини комплекс холда, дори моддаси ножуя таъсир курсатса ундан воз кечмасдан бироз вактдан сунг куллаш тавсия этилади. Ножуя таъсирлари: аллергия, суперинфекция, жигарга, буйракга, асабга, қон яратилишига захарли таъсир курсатади.



Download 4.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling