Фармон тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


Download 68.41 Kb.
bet9/10
Sana18.10.2023
Hajmi68.41 Kb.
#1707599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
29-сон 023 октябрь (3)

Ўз мухбиримиз

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТИЗИМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ
ТЕЖАМКОРЛИККА ЎРГАТАДИМИ?
Шу йилнинг 1-ноябридан бошлаб электр энергиясидан ортиқча фойдаланишга чекловлар жорий қилиниши тўғрисидаги хабарлар тарқалгач, ижтимоий тармоқларда турли хил гап-сўзлар, тушунмовчиликлар келиб чиқди. Хўш, бу чекловларнинг тартиби қандай бўлади?
- Бу билан электр энергияси учун тарифлар ошмаяпти, фақатгина кўп истеъмол қилувчилар учун табақалаштирилган нархлар жорий қилиняпти, холос, - дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали бошлиғи Умид Назаров шу мавзуда ўтказилган брифингда. – Электрнинг 1000 кW гача бўлган нархлари илгари кўзда тутилганидек, 295 сўмлигича қолмоқда. Яъни, 1001кW дан 5000 кW соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар (590 сўм), 5001 кВтдан 10 000 кW соатгача истеъмол учун 3 баробар (885 сўм) ва 10 000 кW соатдан юқори истеъмол учун 4 баробар (1180 сўм) ўсувчи коэффициент қўлланилган ҳолда ҳақ ундирилади.
2019-йилдан шу бугунги кунга қадар, яъни 4 йил давомида улгуржи истеъмолчилар учун (бюджет ташкилотлари ва айрим йирик истеъмолчилардан ташқари) тарифлар оширилгани йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 15-сентябрдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1-октябридан фақатгина улгуржи истеъмолчилар учун тарифлар ошди. Аҳоли учун эса эски тариф, яъни 1 кW учун 295 сўм тўлов сақланиб қолинмоқда.
Шунингдек, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган аҳоли, яъни маиший истеъмолчилар учун ҳам тарифлар (147.5 сўм) ўзгармаган. Янги тарифлар жорий этилиши билан улгуржи истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чоралари кўрилади.
- Электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли юклама орқали чегараланади, - дейди Умид Назаров. - Бунда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими - АСКУЭ доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 кW қувват доирасида чеклов киритилади. Бу дегани, 10 kW чеклов киритилган ҳудуддаги хонадонлар бир вақтнинг ўзида 1500 ваттлик учта электр печка, 2000 ваттлик учта кондиционерни тармоққа улай олмайди. Чунки қувват 10500 W (10,5 kW) бўлиб кетмоқда. Бу ҳолда АСКУЭ ҳисоблагич хонадонни токдан узиб, блоклаб қўяди.
Бундай чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлар ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларнинг узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолишининг олдини олиш зарурат юзасидан қўлланилади.
Бу ўзгаришлар аҳолида тежамкорлик кайфиятини кучайтириш билан бирга "яширин иқтисодиёт"га барҳам бериш учун амалга оширилмоқда.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.

Download 68.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling