Фармон тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
Download 68.41 Kb.
|
29-сон 023 октябрь (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фармон ТОШЕВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенатор. АЖДОД ТИЛИ, АВЛОД ТИЛИ — ДАВЛАТ ТИЛИ! Давлат
- Ўзбекистон Республикаси Президенти.
1-бет ҚОНУНГА ИШОНАМИЗМИ? Одамлар қонунга ишонганларидагина унга риоя этадилар. Ишониш учун аниқ бир жиноятчи ўша қонун асосида жазоланганганини билишлари, кўришлари керак. Масалан, агар бирор раҳбар каттароқ пора билан қўлга тушган бўлса, ҳар қандай шароитда ҳам ўша қонунда белгиланган нормалар асосида жазо олиши керак. Агар бирор сабаб билан у камроқ ёки енгилроқ муддат олса ва авф орқали жазодан қутулиб қолса, бошқалар қонунга ишонмайди. Қонунга ишонмаслик эса янги жиноятларга сабаб бўлаверади. Қонуннинг иккинчи асосий қудрати барчага баробар қўлланилишида. Одамларнинг қонунга ишончи йўқолишига сабаб қайсидир жиноятчининг қонунни яхши билиши ёки адвокатининг "зўрлиги"да эмас, балки суднинг бир хил жиноят учун икки тоифа одамга икки хил жазо қўллаши ёки бирига дарҳол, яна бирига эса анча муддат ўтказиб ҳукм ўқилишидир. Адолатнинг бузилиши бир фоизда қонун нормаларининг номукаммаллигида, бир фоизи суднинг малакасизлигида, қолган 98 фоизи бу нормаларнинг нотўғри, нохолис қўлланилишидадир. Булар менинг ҳаётий тажриба ва кузатувларимдан ҳосил бўлган хулосаларимдир... Фармон ТОШЕВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенатор. АЖДОД ТИЛИ, АВЛОД ТИЛИ — ДАВЛАТ ТИЛИ! Давлат тилига бўлган эътибор мустақилликка бўлган эътибор, давлат тилига эҳтиром ва садоқат она Ватанга эҳтиром ва садоқатдир! Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти. Ушбу сана, шубҳасиз, мамлакатимиз ўтмишидаги энг қутлуғ саналардан бири. Зеро, бу кунда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилиниб, мустабид тузум ҳукмронлиги давридаёқ халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсолига айланган эди. Ва шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, бу ҳужжат ўз вақтида халқимизнинг Истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, асло муболаға бўлмайди. Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тил бор экан, миллат барҳаёт. Тилни мўтабар зот - онага қиёсланиши бежиз эмас, инсон ўз онасини кўрмасдан, унинг соф муҳаббатини, меҳрини тўймасдан яшай олмайди. Фикримизнинг исботи сифатида Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги нутқини келтириб ўтамиз. "Кимда ким ўзбек тилининг бор латофатини жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис онажонларимизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутишсин". Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлиши ва мазкур сана "Ўзбек тили байрами куни" сифатида кенг нишонланиши муносабати билан республика миқёсида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолади. Download 68.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling