Фармони 2019 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 65.01 Kb.
bet6/13
Sana17.10.2023
Hajmi65.01 Kb.
#1706461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Innovatsion rivojlanish

Масъул ижрочилар

Кутилаётган натижалар

I. Илм-фан, ихтирочилик ва технологиялар трансферини ривожлантириш

1.

Давлат мақсадли фан-техника дастурлари, технологиялар трасфери ва уларни тижоратлаштириш масалаларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини аниқлаш.

2019 йил
1 мартгача

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Фанлар академияси
(Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Ж. Кўчқоров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Жаҳон фани ва технологияларини ривожлантириш тенденцияси бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқиш.

2.

Ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2019 йил
1 майгача

Комплекс чора-тадбирлар




Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Фанлар академияси
(Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Молия вазирлиги
(Ж. Кўчқоров)

Ёш илмий арбобларни кўпайтириш, илмий ҳамжамиятнинг ўртача ёшини пасайтириш.
Табиий ва гуманитар фанлар (физика, кимё, география ва бошқалар) бўйича халқаро олимпиадалар ўтказиш.
Бир нечта лойиҳалардан иборат «Ёш олим» ғоясини амалга ошириш, шу жумладан телевидениеда ёш олимлар иштирокида махсус интеллектуал-таълим ва маърифий телекўрсатувларни ташкил этиш.
Олимларнинг мақоми, нуфузи ва моддий даражасини оширишни назарда тутувчи, жаҳон даражасида фундаментал тадқиқотларни амалга оширувчи илмий муассасалар ва лабораторияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, тегишли илмий лабораторияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

3.

Ноёб илмий-техника ускуналаридан жамоавий фойдаланиш марказларини ташкил қилиш.

2020 йил
1 январгача

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Давлат бюджети маблағлари, корхоналар маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини ривожлантириш орқали рақобатбардош инновацион маҳсулотлар ва янги технологияларни кўпайтириш.

4.

Ўзбекистон Республикасида илмий фаолият нуфузини ошириш.

2020 йил
1 январгача

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Фанлар академияси
(Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

Инновацион кўринишдаги тадқиқотларни ўтказиш учун илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва махаллий илм-фаннинг халқаро тадқиқот дастурларида иштирокини кенгайтириш.
Етакчи хориж илмий марказлари ва университетлари негизида Ўзбекистон учун истиқболли ва долзарб йўналишлар бўйича олий малакали кадрлар (фалсафа докторлари PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш.
Халқаро илмий журналларда илмий нашрлар сонини кўпайтириш.
Илмий-тадқиқот муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш.
Илм-фан арбобларининг иш ҳақи ва ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштириш.
Республикада илмий алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва малака ошириш учун тизимли равишда йирик халқаро форум ва конференциялар ўтказиш.
Илмий-техник лойиҳаларни олиб бори�, ���ехнологияларини жорий қилиш ва инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида ташкилотларни рағбатлантириш.

5.

Илмий-техник маълумотларнинг маҳаллий ва хорижий манбаларини йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашга, ахборот фондлари, маълумотлар базалари ва банкларини шакллантириш, юритиш ва фойдаланишга ихтисослаштирилган, республика, тармоқ, ҳудудий илмий-техника маълумотлари ахборот ресурслари ва ташкилотларини ўз ичига олган илмий-техника маълумотлари давлат тизимини яратиш.

2021 йил
31 декабргача

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов)

Илмий-техника маълумотининг автоматлаштирилган тизимини яратиш.
Ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларни жаҳон илмий-ахборот маконига интеграция қилиш.
Ахборот ҳамкорлигининг барча турларини амалга ошириш учун маълумотларни яратиш, сақлаш, қайта ишлаш ва оммалаштириш учунривожланган ахборот муҳитини шакллантириш.
Жаҳон ахборот маконида миллий илмий-техника маҳсулотларини тақдим қилиш.

6.

Интеллектуал мулк объектларини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш.

2019 йил
1 мартгача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат бюджети маблағлари

Интеллектуал мулк агентлиги
(А. Файзуллаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги
(А. Хайдаров)

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш, унинг илғор ва самарали иш усулларини жорий этиш.
Интеллектуал меҳнат натижаларини баҳолаш ва мустаҳкамлашнинг замонавий механизмларини ривожлантириш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг интеллектуал жиҳатдан ўсиши.
Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида асосий халқаро шартномаларни ратификация қилиш ва уларни миллий қонунчилик билан уйғунлаштириш.
Интеллектуал мулк соҳасида маъмурий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш.
Илмий-техника фаолиятининг ҳуқуқий муҳофазасини амалга оширишни ва унинг натижалари ҳимоясини аниқ регламентация қилиш.
Интеллектуал мулк объектларининг нолегал айланишига қарши курашиш бўйича ишларни кучайтириш.

7.

Технологияларни трансфер қилиш миллий ва ҳудудийофисларини яратиш.

2019 йил
1 ноябргача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Давлат бюджети маблағлари,
корхоналар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

«Битта дарча» принципи бўйича инновацион имкониятларни ривожлантириш ва салоҳиятини амалга ошириш учун инновацион жараёнларнинг иштирокчиларини барча зарур хизматлар билан таъминлаш.
Технологияларнинг ички ва ташқи трансферини ривожлантириш.

8.

Илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун хаби, технопарклар, эркин иқтисодий зоналар, эркин индустриал зоналар ва илмий-ишлаб чиқариш кластерларини яратиш.

2021 йил
1 февралгача

Комплекс чора-тадбирлар

Давлат бюджети маблағлари,
корхоналар маблағлари,
Инновацияларни қўллаб-қувватлаш фонди, венчур фондлари маблағлари

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н. Холмуродов)

Ишлаб турган эркин иқтисодий зоналар ҳудудида замонавий юқори технологиялари маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

9.

Хорижий ҳамкорлар билан илм-фанга асосланган маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма ташкилотларни шакллантириш ва бу маҳсулотларнинг ташқи бозорда сотилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш.

2019 йил
1 майгача

Комплекс чора-тадбирлар

Давлат бюджети маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Фанлар академияси
(Б. Юлдашев), Молия вазирлиги(А. Хайдаров)

Республикада илм-фанга асосланган ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга маблағ сарфлаётган инвесторларга имтиёзлар, преференциялар, давлат кафолатлари ва кредитлар тақдим этиш.
Инновацион лойиҳаларни саралашда тартиб-таомилларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, эксперт кенгашини шакллантириш тартибини, лойиҳалар самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб уларни саралаш механизмини қайта кўриб чиқиш орқали танлов тизимини такомиллаштириш.


Download 65.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling