Фармони 2019 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўҒрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 65.01 Kb.
bet2/13
Sana17.10.2023
Hajmi65.01 Kb.
#1706461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Innovatsion rivojlanish

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 сентябрь,
ПФ-5544-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш
СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишининг муҳим шартидир.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётгани ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган ҳолда амалга оширишни тақозо этади.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил ишлаб чиқаришни модернизация, диверсификация қилиш, унинг ҳажмини ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш борасидаги ишлар лозим даражада олиб борилмаётганини кўрсатди. Жумладан:
аҳолининг олий таълим билан қамраб олинганлик даражаси паст;
олий таълим муассасалари ўқув режалари ва дастурларини, талабаларни қабул қилиш квотаси миқдорини белгилашда, молиявий маблағларни тақсимлашда мустақил эмас;
илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун масъул вазирлик ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик лозим даражада эмас, илмий-тадқиқот муассасалар ва лабораториялар фаолияти лозим даражада мувофиқлаштирилмаган;
илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш даражаси паст;
инновацион менежмент соҳасида технологиялар трансферини фаол илгари суриш ва амалга оширишга қодир юқори малакали мутахассислар мавжуд эмас;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ажратилаётган бюджет маблағлари етарли эмас;
илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш самарали ва шаффоф эмас, бюджетдан ташқари ва хусусий жамғармалар маблағларини жалб этишни рағбатлантириш механизмлари мавжуд эмас, қарзни молиялаштиришнинг ички манбалари етарли даражада ривожланмаган;
интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш лозим даражада эмас, ушбу соҳада, айниқса давлат органлари ва ташкилотларида малакали мутахассислар мавжуд эмас;
қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари, иккиламчи ресурсларни энергетик утилизация қилиш соҳаларида инновацион технологияларни жорий этиш даражаси паст;
мамлакатда, айниқса давлат компанияларида корпоратив муносабатлар ва корпоратив бошқарув принциплари ривожланмаган, бунда хориждаги энг намунали амалиёт инобатга олинмаяпти;
мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажмида ахборот-коммуникация технологиялари секторининг улуши кам.
Қайд этилган камчиликлар мамлакатимизнинг жадал инновацион ривожланишига, инвестицияларни жалб этишга, иқтисодиётнинг ўсишига ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.
Шу муносабат билан қуйидаги мақсадлар, вазифалар ва асосий йўналишларни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини (кейинги ўринларда Стратегия деб юритилади) ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмоқда:

Download 65.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling