Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Турли ҳолатларга қандай муносабат
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 182
Турли ҳолатларга қандай муносабат
билдириш ҳақида зиз болалар, қуйидагиларни ёдда сақ- ланг: 1. Таниш киши билан учрашганда: “Асса- лому алайкум!” дейилади. Шунингдек: 2. Гап бошлашдан аввал: аҳволларингиз яхшими, соғмисиз! 3. Бирон ишни бошлаган кишига: сизга омад тилайман! 4. Янги кийим сотиб олганга: харидингиз баракали бўлсин, яхши кунларга кийинг! www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 182 5. Янги уйга кўчиб борганларга: янги уйин- гиз қутлуғ бўлсин, шу уйда хотиржам яшанг! 6. Кириб келган одамга: хуш келибсиз! 7. Меҳмон келганда: хуш келибсизлар, марҳамат, киринг! 8. Машинага чиққан одамга: йўлингиз бе- хатар бўлсин! 9. Ёрдам берган кишига: катта раҳмат! 10. Яхшилик қилганга: раҳмат, икки дунё саодатига эришинг! 11. Бирон нарса берган кишига: раҳмат, сизга кўпайтириб берсин! 12. Овқат еяётганда: ёқимли иштаҳа, олинглар, ош бўлсин! 13. Овқат еб бўлгандан сўнг: алҳамдулил- лаҳ! 14. Овқат еб бўлгач, мезбонга: катта раҳ- мат, овқатингиз ширин бўлибди! 15. Беморга: тез соғайиб кетишингизни хоҳлайман. 16. Хавф-хатарни бошидан кечирган ки- шига: қайғуларингиз ортда қолсин! 17. Яхши хабар эшитганда: Ўзига шукр! 18. Ёмон хабар эшитганда: Аллоҳ асрасин! 19. Чақириққа (телефонга) жавоб бериш- да: ассалому алайкум, қулоғим сизда, эши- таман (ёки лаббай). www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 183 20. Уйқуга кетишдан олдин ота-она ва яқинларга: хайрли тун, яхши ётиб туринглар! 21. Хайрлашиш вақтида: хайр, яхши қо- линг, яна учрашгунча омон бўлинг! ақлли боланинг жавоби (Ибратли ҳикоя) одшоҳлардан бири ўз вазириникига меҳмонга борибди. Вазирнинг одобли, сўзи чиройли ўғли бор эди. Подшоҳ ўтиргач, ўша болани ёнига ўтказиб ундан сўрабди: – Менинг уйим чиройлими ёки отангникими? – Қачон подшоҳ отамнинг уйида бўлса, албатта отамнинг уйи чиройли! – деб жавоб берибди. Кейин подшоҳ бармоғидаги қимматбаҳо узукни кўрсатиб ундан сўрабди: – Бу узукдан ҳам чиройлигини кўрганмисан? – Ҳа! Узук тақилган қўл узукдан чирой- ли, – дебди бола. Подшоҳ унинг ҳозиржавоблигидан тааж- жубланиб яна сўрабди: – Мендан кейин подшоҳ бўлишни истай- санми? – Подшоҳнинг ўғли мендан кўра подшоҳ- ликка ҳақлироқ, – дебди бола. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling