Фарзандим асал қандим Суянчиғим бўл, ҳимоячим бўл. Дилбандим ёруғ дунёда


ДАФТАРИМНИ БИР ВАРРАҒИНИ ҲАМ ЙИРТМАНГ


Download 48.54 Kb.
bet3/4
Sana10.11.2023
Hajmi48.54 Kb.
#1762129
1   2   3   4
Bog'liq
МАНЗУРА АЯ НАБОР 71 227 77 06

ДАФТАРИМНИ БИР ВАРРАҒИНИ ҲАМ ЙИРТМАНГ.
УМРБОД САҚЛАНГ, БОЛАЛАРИНГИЗ ЎҚИСИН.

Дилозор болаларим:


Ҳар кеч жуда кам ухлайман. Жуда кўп ўйлайман, ёлғизлик қийнайди. Мени хаётий хамрохим тирик-ку, тили соғ-ку, жуда бўлмаганда ширин сўз, хазил қани? Ёки сизлардан эрталабдан кечгача кўзингизга, ўзингизга қараб кутаман, мунча кўкрагингиз баланд???
Ахир мен сизларни озми, кўпми эркалаб, авайлаб, мехр билан сизларга ачиниб қарар эдим. Ҳар бир онани мехри қуёш нуридек бир хил-ку. Мени мунча қийнадингиз? Мени ҳам Оллох яратган. Бағримни кенг қилиб, қалбимни очиқ қилиб, сизларга заррача ёмонлигим йўқ-ку. Нахотки мени сира тушунмайсизлар? Онам деб хурмат, иззат, эътибор, эъзоз қилмайсизлар? Бирон маротаба сайилгохларга олиб бориб айлантириб келмайсизлар, мендан ор қиласизларми? Уят сизларга!!!
Қани мехр-оқибат? Мен сизлардан ҳеч бир яхши кун кўрмадим. Эслаш учун ҳеч нарса йўқ. Фақат қийналиб туғган куним, отангиздан бир пул-у, совға-ю ёки икки оғиз ширин сўз эшитмадим. У иймонсиз одам эди. Сизларчи, мени меҳнатда, ишда эринмай ошхонада умрим ўтди, хануз ошхонадаман. Ким, қайси бирингиз миннатдор бўлиб ёки отангиз бирон мартаба кўнглимни кўтардингизми, йўқ?
Ўғлимни оқил-одил қилиб ўстирдим, бор мехримни бердим. Осмонча, қуёшча мехр кутдим, мен қаридим, ёш боладек бўлиб қолдим. Менга ҳар тарафлама мехр-оқибат керак. Лекин ким ким беради. Хаммангизни кўкрагингиз кўтарилиб кетди. Пулингизни мехр муносабатга алмашдингиз. Онангизга алишдингиз, наҳотки?
Чолим инсон эмас, ҳайвондек яшади. 45 йил муроса қилдим. Бирон мартаба ширин сўз гапирдими, қизиган пайтимда юпанч бўлдими? Доим хотинлардек мен билан можаро қилди. Фақат нафс учун яшади. Энди сизлар ҳам менга жеркиб, қўпол муомала қилаяпсизлар. Бир яхшилик қилсангизлар кетидан писанда қиласизлар! Оллох учун денг, Она рози Худо рози. Бола чақангиз бор. Оллохдан қўрқинг. Бу бирпаслик дунё, қайтар дунё, унутманг!!!
Мен бир бурдам нонимни Оллох берган насибамни хотиржам ютолмаяпман. Кунда хафа бўлиш, кўз ёши. Мен ўзим емай едирганман. Мехр илинж билан боққанман. Отангизни дераза ёнида кўп вақтлар кутар эдим, гохида тонггача ўтирар эдим. У уйга айтмай кўпинча келмай қолар эди. Буларни ўзингиз яхши биласиз. Мен жуда қийналганман. Яратган Оллох билади. Лекин мени очиқ юзлигим, ғайратим, интилишим, хаётнинг оғир қийин кунларига чидаганим, қаттиқ шамолларни, хаётни енгганим, ўзим учун, бир ўзим учун қийин эди. Майли хаммаси ўтиб кетди. Қариганимда рохатим қани? Ҳурматим қани? Мен жинни эмасман!!!
Мени ўғлим жинни деди. Хохлаганча бехурматлик, жеркиш, мен гоҳида титраб кетаман. У мени ҳеч эшитмайди, мен у учун ахмоқ бўлиб туюламан. У ўзини ақлли, ибодатли, кўп билимли хисоблайди. Афсус, афсус.
Онажон нима дейсиз?
Онажон нима ейсиз? демайди.
Ҳеч қачон мени эшитмайди. Мен Оллохга солдим. Оллох билсин, хукм Эгамга. Мен ожизаман.
80-90 ёшга чиқсан, бойвачча бўлсин, қидирсин, кутсин мехр-оқибат, ёлғизлик қийнасин.
Мен ёмонлик тиламайман, болаларимдан яхшилик кўрсин.
Ҳаёт чархпалак.
Сени менга ҳеч нарсанг керак эмас, Оллохим менга кўп куч-қувват берган, ўзи мени ҳар хил балолардан асрайди. Сени мен фарзандлик бурчингни кўрганим йўқ. Нахотки онангни қадрини боқишинг билан бахоласанг, афсус!!! Қани сени меҳринг, ширин сўзинг? Эрта ҳам, кеч ҳам, ҳеч қачон кўрмадим. Меҳр, мурувватинг қани, иймонинг, лоақал отангда ҳам, сенда ҳам йўқ. Отанг инсонларни ҳам, ҳайвонларни ҳам, дарахту ерларни ҳам севмайди. Фақат ўзининг қорнини яхши кўради. Ўз аёлу ахлини, фарзандларини ҳам яхши кўрмаган. Кун ўтарга яшади. Ахир мен сени биринчи устозинг бўламанку. Тарбияни мен берган эдим-ку!!!
Оллох билсин, уччовингизни тўғри тарбияладим. Уят сенга, мен сени қўлингда турган олтинингман, афсус, афсус, буни бутунлай йўқотганингда биласанми? Дуолар, эхсонлар қиласанми? Керак эмас, эхсону дуоларинг. Хаттоки эслама!!! Болаларингга мен тўғримда ёмон гапир, мен рози...
Мен фақат сенлар учун яшадим, ҳамма ҳаракатларим, тиним билмай елиб югуришларим, сенлар учун, оилам билар деб югурдим, фойдасини кўрмадим. Ақалли кўксингда қўлинг, бирон маротаба соғлигим сўрадингми, узр сўрадингми, онангни хурмат қилдингми? Бир пулга олмадинг, не кунларни кўрдим Оллох билади. Кечасилари ухламай чиқаман, берган нонинг ботмайди, ёлғизлик қийнайди. Ҳар эрталаб кўзингга қарайман, ширин гап ва мехр кутаман. Икки оғиз ширин сўз қани? Энди мени сабрим тугади. Йиғлаб-йиғлаб ёзаяпман. Мени фарзандларим йўқ экан. Жуда катта умидларим бор эди, энди сўнди. Энди сени чичқоқ болаларингга хор бўлишни хохламайман. Сизларни Оллох хал қилсин.
Мени у дунёда Оллох қўлласин. Мен ёмон она бўлдим, афсуски, мени эсламанглар. Мени қалбимни ва қабримни Оллох ярлақасин.
Мени тириклигимда хурматимни қилмасанг, эътибор эъзоз қилмасанг, зўрға салом берсанг, сен хўкизсан, сени икки қўлингни Оллох кўксингга қўйиб салом бериб, кечирим сўрашга берган, сени Оллох эркак қилиб яратган эди, отангни хам, болаларингни ҳам, аёлингни ҳам, бу мени онам, онам, мени нур сочиб турган қуёшим, деб тарбиялашинг керак эди. Йўқ, мен кутганларим бўлмади, ахмоқсан. Бутунлай йўқотганингда илтимос, мендан кечирим сўрама. Эслама, соғинма, албатта шундай бўлади. Чунки юрагингда мехр, ачиниш йўқ сенларда!!!
Фақат мендан қутилиш бор сенда, мен бу дунёга келдим-у кетдим. Ҳеч нарса кўрмадим. Фақат ўчакиш билан яшадим. Мен сени доимо химоя қилдим. Умримни охиригача хаёлим сенда бўлди, нахотки катта бўлиб менга жуда бефарқ бўлдинг, биламан энди сенга керак эмасман. Сени “меҳрибон” оиланг бор. Сен хаттоки ўз отангдан ҳам ҳимоя қила олмадинг. У чириган (алкаш) чол хохлаганча тилига эрк бериб, хохлаганча ҳақоратлар, тухматлар қилди, келин, набиралар олдида мени асабларим қайнаб кетди, охири ёмон сўзлар билан сўкдим. Сенлар мени эхтиёт қилмадинг, анча асабий жинни бўлиб қолдим. Лекин мен анча бардошли аёлман, хаётимда жуда кўп қийинчилик кўрдим.
Буни Яратган билади. Сенга мен кулги бўлдим. Уят сенга мен ичимдан эзилиб кечалари мижжа қоқмай ётардим. Менга сени ош-овқатинггу, нонинг керак эмас. Аслида мен қорним учун яшамадим. Мени қадримни хор қилдинг. Рўзғорни аёлинг учун, болаларинг учун қиласан аслида. Сени отанг у дунёда азобда бўлсин, мени яхши тарафим жуда кўп, мен ўзимга қатъиян иродали аёлман. Ўзимни химоя қила оламан, аммо сен мени адойи тамом қилдинг. Сенлар билан ўчакишиш жонимга тегли.
Сен оилали бўлганингга 12 йил бўлибди. Шу йиллар ичида бирон маротаба мен билан маслахат қилдингми? Бирон нарсани ёки ёнимда ўтиринг мен билан чой ичинг, менда нима гапингиз бор дедингми? Мен кунда-кун сени кузатаман, ширин сўзларингга зор бўлиб қарайман. Сен мени хаттоки қаршингда ўтиришимни хам хохламайсан. Мендан жуда кўнглинг қолди. Бир пайтлар йўталсам, кетимдан юрар эдинг. Мени яхши кўрар эдинг. Афсус, афсус. Мени бу бемехрлигинг билан юрагимни тамом қилдинг.
Мен Оллохга сўз бердим. Сен билан ҳеч қачон гаплашмайман, майли эзилиб кетсам ҳам чидайман. Сени кибрлигинг-га чидолмайман, менга қўрслик қилма, тем тамом бўлганман, ич-ичимдан эзилиб юрибман, бор умидимни пучга чиқардинг. Оллохим мени шунча йил қўллади. Худо хохласа у дунёда рафиқул аълога етиштирсин.
Мен бу дунёга сенларни (бемехр фарзандларни) қолдириб кетдим. Ҳеч яхшилик кўрмадим. Эътибор, эъзоз, хурмат йўқ ораларингда, берган ош нонингга рози бўлгин.
Мен ош нону, яхши кийим, зўр яшашни орзу қилмаганман. Қани мени қадрим, ўрним, бувилик ҳурматим, хайф сенларга!!!
Мени бошим чарчаб кетди. Мен қачон дам оламан, шахар айланаман? Ҳеч қачон...
Онанг қариганини билмай қолдингми?
Ҳаётингда бирон маротаба “Онажон мен келдим” деб кўксингга қўл қўйиб, салом бердингми? Йўқ!
Мен ҳар куни, ҳар соат сени кутдим. Юрагимдан чиқармадим. Сен эса мени бутунлай эсламай қўйдинг. Сен мени ҳурмат-иззат қилмасанг, сени хотинингга бир тийинман. У ҳам хурмат қилмайди. Отанг ҳам инсонийлик билмайди. Ҳаёт олдинда, ҳали хаммасини кўрасан. Сени хотининг ҳам бир пулга олмайди. Бу интизорлик, кутишлар сенга ҳам қайтади. Бу дунё, хаёт чархпалак.
Сен охирги пайтлари мени бир тийинга олмай қўйдинг. Мен асосан сенлар учун тамом бўлаяпман. Майли
Она кўнгли болада
Бола кўнгли далада.
Сени ҳар бир кибрлигинг, аҳмоқлигинг мени тамом қилаяпти, сен хурсанд бўлгин.
Энди болаларингга хор бўлишни, ўчакишни сира хохламайман. Оллох кўриб турибди, Ўзи хал этсин. Асабларимни отанг тамом қилган эди. Сен давомий тамом қилдинг. Сен энди менинг изларимга, йўлларимга зор бўлгин. Сенга армон бўлсин. Дуоларда Оллохдан сўраб ўз танамда 9 ой кўтарган мен, мен тата поя қилиб йўлинг топгунча жонимни фидо қилиб қоровул бўлган ҳам менман. Кўзимни сендан узсам ҳам кўнглим сира узилмайди. Лекин мени ҳам қариганда дийдам тошдек қотди. Яхшилик қолиб, ёмон сўзларга ўргандим, мени Оллох кечирсин. Хаммаси менга алам, ситам бўлиб туюлади. Яхшилик кўрмадим. Оллохимдан фақат 50 йил инсоф сўраб яшадим, ўзи турмуш ўртоғим инсофсиз, иймонсиз инсон экан, энди 70 дан ошди, дийдаси қотди, ўзгармади, ароқни аламини мендан олади. Энди ичолмайди. Минг хил касали бор. Бирон мартаба болаларим олдида ёки бегоналар ёнида ширин гапи, яхши сўзлар, миннатдорчилик, рахматлар айтмади. Мен ўзимни хаётим аёл деб биламан. Менга Оллох фаросат, озодалик, сезгирлик, чаққонлик берган. Оллохимга шукурлар бўлсин.
Бу тор ва ёлғон бир кунлик дунёла гўзаллигини, ёшлигини ва куч-қувватини ҳаммасини болаларингга берар экансан, аммо болаларинг, ўзим катта бўлдим, эрта ишга кетиб, кеч келиб юрган онам деб ўйлади. Бизга мехр бермаган, мана мени хотиним 7 қават рўмолда ўраниб уйда ўтириб, 100 маротаба ўпади, мехр бераяпти, деб ўйлайди ўғлим (ахмоқ).
Ҳозир сизлар боқувчисизлар. Э-хе, кейин ота-она бўласизлар, бу аччиқ синоқли дунёни азобларини, оқибат, қадр йўқлигини, мехр йўқлигини биласизлар. Хаётий мехр фақат Онада бўлади. Она битта қуёш, битта онани мехри кетмайди. Ўлганда ҳам, аммо қўпол гапларга, кибр хаволар қилса бола, она дили, қалби синади. Фарзанд онани хурмат қилиб, эъзозлаб, хар доим ширин, юмшоқ сўзлар билан дийдорига, юрагига дардларига малхам бўлиши керак. У энди малхам бўлмайди, тош юракка айланди. Озгина хам рахм қилмайди. Хаёли фикри болаларида (хотинида). Бу дунё қайтар дунё, менга мехрибонлик, хокисорлик билан муносабат қилгин. Менга рахм қилгин, гердаймагин.
Мана бугун мен жуда хафаман. 2023 йил 7 март обед вақти ота-онаси, бобоси бор набирам яъни ўзим катта қилганман, менга сен отам олиб келганини еяпсан, сен чўчқасан деб ҳақорат қилди. Онаси эшитиб турибди, отаси эшитди. Булар инсонлар эмас, булар ақлсиз, хайвондан ҳам баттар, мен ўз фарзандимдан кечдим ва уйдан кетиб опамнинг уйига бордим, яна уйимга келдим.
Кечқурун йўқ, йўқ мени она эмас, инсон ўрнида кўрмайди. Набирам мени чўчқага ўхшайсан, хамма отам олиб келган нарсаларни еб қўяяпсан деди. Мен жуда хафа бўлдим. Отаси ҳам, онаси ҳам дарров кечирим сўра, ундай дема дегани ҳам йўқ. Уришгани ҳам йўқ. Отаси яъни ўғлим мени бу жинни кампир ит иниша кирсин, гапини эшитманглар тепага чиқ деб неча маротаба ҳақоратлар эди. Мени эрим бирон мартаба бу сени онанг, ҳақорат қилма демайди. Чол кулади, хар гал. Мен жуда хаётдан тўйдим. Оилам устуни эркаклар ожиза бўлиб қолган. Лоақал қизларим ҳам, ўғлим ҳам чиройли қилиб эшикни беркитиб туриб ота-онамни хохлаганча ҳақорат қиласиз, хар гал, ундай қилманг, ёшларга тарбия беринг, ўғли бўлса қўрқоқ, ахмоқ булар яхши гап тарбияни билишмайди. Чолим умр бўйи ароқ ичган одам, энди ичмайди, аламини мендан олади. Болаларга (яъни хокизларга) мени ёмонлаб ўтиради. Булар ҳеч қачон Оллохдан қўрқмайди, чол хақиқатни гапирмайди.
Мен давлат ишида 25 йил ишладим. Эрта кетиб, кеч келдим. Аммо болалар ҳам билмади. Чолим ҳам кунда ишга кетар эди, у ошхонада ёрдамчи ошпаз бўлиб ишлар эди. Тўқ келар эди, ароққа пул топар эди, пули бўлар эди, дарров ичар эди. Уй-рўзғор, болалар билан иши бўлмас эди.
Маст холатда кунда кун ора ичиб уйга келар эди. Мен жуда қийналган аёлман. Болаларим ҳам мен тотган азобларимни билмади. Майли умрим ўтди кетди. Мана мен қаридим, ўлсам мозоримга келдию-кетди, деб ёзиб текислаб юборинглар. Мен ҳеч нарса кўрмадим. Айниқса ўғлимдан умидим катта эди, у ёшлигида менга жуда мехрибон, менга кўп ачинар эди. Сиз қариб қолаяпсиз деб ташвиш ҳам қилар эди. Энди эса бутунлай ёмон кўради. Она деб атагиси келмайди. Мени башарамга сен итсан, сен жиннисан деб бемалол гапиради. Оллох буларни эшитиб кўриб турибди. Қизларим ҳам катта, ўғлим ҳам катта. Лекин булар биронтаси отасини ёки укасини ёнига чақириб, уришиб озгина насихат ҳам қилмайди. Менга нима дейди катта қизим мен гапира олмайман, отам бақириб кетади дейди. Ўғлим қўрқоқ. Хуллас мехр оқибат мухаббат, хурмат кетди бу хонадондан. 3 болам ҳам ёмон кўрингиси келмайди. Ҳозир шундай замон. Ҳеч ким ҳақиқатни юзига гапирмайди (хатто боланг ҳам).
Мен буларни 3 тасини ҳам оламча умидлар билан катта қилган эдим. Кун санаб, соат санаб. Эх умрим, бекор кетди. Ўзим учун озгина ҳам яшамадим, буларни суянчим, таянчим деб ёлғиз ўзим қоровул бўлиб, қийналиб катта бўлишини кутган эдим. Етимлик, ёлғизлик қурсин. Оллох хаммасини билади. Айниқса ўғлим катта бўлса мени хор қилмайди, эъзозлайди деб ўйлабман (ахмоқ она). Уни ҳар бир гаплари, ғўддайиши, бақириб гапириши, бехурмат қилиши айниқса қўлини иепага кўтариб гапиришига юрагим кетди, мени хар хил лақаблар билан аташи ҳаммаси жонимга тегди. Жинни кампир, ит инига кирсин, хотинига ҳам, набираларга ҳам эшитма жинни кампир тепага чиқ, эшитма дейиш, ҳеч қачон эсимдан чиқмайди.
Кўзим юмилиб у дунёга кетганимда ҳам, қалбим ва дилим тубида қолади. Инсон камтар бўлади, ахир онани дили қалби яраланди. Ҳар бир инсонни камчилиги бўлади. Дарров Оллохдан кечирим сўра, Оллох кечирсин, кўксингга қўлингни қўйиб Онадан узр сўра. Мени қандай катта бўлиб, қандай қариганимни эслагин. Ҳаммасини кўргансан. Мен ёлғиз эканман 3 болам ҳам, 50 йиллик турмушим ҳам вафо рахм қилмади. Ёлғиз келдим, ёлғиз кетаман.
Эрим ўзи учун озгина ишлади. Кўпинча ҳар қаерда ётиб қолар, келмай ҳам қолар эди. Уйга ҳар доим болаларни ухлатиб қўйиб балкон деразаси ёнида тош қотиб турар эдим. Ҳар кимникида, чойхоналарда қолиб кетарди. “Сиздан хавотир олдим”, десам “нега, нега хавотир оласан, ухлайвермайсанми?”, дер эди. Нима бор, нима керак, иши бўлмас эди, буларни ҳаммасини Эгам билади. Ҳеч кимга гапирмай, ичимга ютар эдим, кел болалар катта бўлса яхши бўлиб қолар, ичкиликни ташласа эси кирар деб қийинчиликни тош кўтаргандек кўтарар эдим. Йўқ калла ўзи йўқ экан. Ана энди касал, уйда ароқни аламини ҳам мендан олади. Кунда кун ора мени кўролмайди, сувни ҳам, нонни ҳам мендан қизғанади. Ҳаммасига чидадим, чидадим шу 3 болаларим, уларни маъюс кўзларига қараб чидадим. Ёмон йўлга ҳам юрмадим, бошқа эр ҳам қилмадим. Буни ҳаммасини Оллох билади. Аслида аксини қилсам бўлар экан.
Ҳеч қачон фарзандларинг ҳам, эринг ҳам миннатдор бўлмас экан. Ёлғиз келдинг, ёлғиз кетар экансан.
Ота-она омонат инсонлар экан. Онангни чексиз мехрини ҳеч бошқа тополмайсан.
Бугун жума куни мана ҳозир тушлик вақти, эркаклар жумадан келишди. Ҳеч ким ўғлим ҳам, ўзим кўтини ўпиб катта қилган набираларим ҳам салом йўқ, она ҳеч қачон дастурхон тепасида ўтирмайди, онани дийдорига қараб ҳеч ким овқат емайди.
Биринчидан 50 йиллик пияниста номини олган чолим бор, инингга бор, ўша ёққа деб ўғлим ҳам бир оғиз гап гапирмайди. Индамай туради, мени набираларим ҳам хохламайди. Тинчгина ётоғимга кириб кетаман. Мен ҳеч қачон набираларимга бир оғиз гап ёки ўтмишни эслата олмайман. Ўғлим дарров мияси йўқ жинни кампир деб айтади.
Мени умрим тугаяпти. Мен жуда хафа бўламан. Дилимнинг туби ва оналик қалбим қаттиқ оғрийди. Хар куни улар учун бу бир пул, мен йўқ бўлсам жуда хурсанд бўлишади. Она энди керак эмас, чолга кампир керак эмас, ароқ керак. Ҳозир кўп ўйлайман, инсонларда мехр-оқибат, илинж мухаббат, қадр қолмади. Хамма пул топиш билан овора. Хамма қорнини ўйлайди. Ёшлар илм-ҳунар ўқимаяпти. Ўғлим ўзини тутиб олди, ишини ишлаяпти. Набилар гердайиб кетган, мени танишмайди. Онангга гердайма, Оллох кўриб турибди, Оллох билиб турибди. Она ризо, Оллох ризо (илохим).

Download 48.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling