Фарзандим асал қандим Суянчиғим бўл, ҳимоячим бўл. Дилбандим ёруғ дунёда


Download 314.56 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi314.56 Kb.
#1512360
1   2   3   4
Bog'liq
МАНЗУРА АЯ НАБОР 71 227 77 06

Ёлғизликда ўтди аёл,
Меҳр кута кетди аёд.
Мехр берди фарзандларига
Меҳрибонни топмади.
Мен бугун шифокордан келаётган эдим, ўғлим билан у менга сизни ҳамма ёмон кўради, олдин биз домда турганмиз, домдаги қўшнилар келинни мактабда кўриб роса ёмонлабдилар ва бу янги махалладаги қўшнилар ҳам гапиришибди, қандай қилиб қайнонангизга чидаяпсиз, ох жуда ёмонку, хамма билан уришган дебди. Мен жуда хафа бўлиб кетдим. Кейин мен унга айтдим, одамлар нималар демайди. Мен ҳеч ким билан уришмаганман, уришсам ҳам, сенлар деб уришгандирман. Уят сенларга, мен отамни молини талашмадим. Сен эркаксан-ку. Нахотки аёлингга онанг тўғрисида ёмон гапларига, найрангларига қулоқ тутсанг. Айтмадингми, онамни мендан сўра, онам тўғрисида гапирма деб. Чунки онам биз билан бирга катта бўлди, қариди. Мен билан кун санаб, тун санаб, йиқилсам турғазиб, қоқилсам ёрдам бериб, хафа бўлсам у хам хафа бўлиб, бизни ўйлаб катта бўлди. Мен шу онамни қорнидан тушганман, онамни қандайлигини мен биламан, мендан сўра демайсанми, деб уришдим, сиқилдим, касал бўлиб қолдим.
Мен ҳар доим хаёт учун курашдим. Лекин мени ҳам ёмон тарафим бор, мен ҳеч қачон соч юлиб, додлаб уришмайман, лекин қаттиқ гапираман, ёки сўкаман. Мен болалигимда ҳам шаддот қиз эдим, хамма юмушларни қойил қилиб эплаб келар эдим. Лекин ҳеч кимга ёмонлик қилмайман, Оллох бор, қўрқаман. Шартта жавоблик мени ёмон тарафим.
Мен келиним тўғрисида ҳам хар хил ёмон сўзлар эшитганимда ичимга ютдим, чунки набиралар бор, фойдаси йўқ. Чунки ўғлим қаттиқ севади. Суяксиз тил, нималар демайди. Дунёда хар хил одамлар бор-ку. Мени фарзандларим арзимаган гапларга мени жуда хафа қилишади. Мен қўлимдан келса яхшилик қиламан ва қилганман. Оллох билсин.
Муросаю-мадора қийин экан.
Мени фарзандим менга фитначи, туҳматчи, ёлғончи, каварний, оиламни пароканда қилдинг, фарзандларим бор ёмон сўзларни сиздан ўрганаяпти, дейди. Бирон мартаба бу аёл мени онам, онамни сев, кейин мени севгин, онани хурмати қани? Болаларига - бу сени бувинг, мени қийналиб катта қилган демайди. Ўзи ҳам бир тийинга олмайди.
Ҳаммани онаси яхши эмиш-ку, мен ёмон аёл эмишман. Мен онага ўхшамас эканман. Оналар мендек ичи қора эмас экан. Йўқ бу бола жуда адашаяпти. Мени юрагим оғрияпти. Лекин кун бўйи мен билан ўчакишди, набирам ҳам мени бехурмат қилишга ўтди. Ҳа у болада, шундан хафа бўласизми?, дейди, болам ҳам сизни ёмонлигингизни билади дейди. Набирам бувим ёлғончи, менга тухмат қилаяптилар, деб айтади. Ҳа майли, Яратган Эгам билсин, мен ожизман.
Менга шифокорлар сиқилиш мумкин эмас дейишди. Лекин ҳеч ачинмайди. Келиним мени жуда ёмон кўрсатиб қўйган, мени гапларимни эшитгиси ҳам келмайди. Қилган овқатларимдан айб топади, хохламайди, ўз фарзандимдан совутди мени. Гохида – шундай бўғилиб кетаман, яшагим ҳам келмай қолади.
Қаранг, бор йўғингни, қалбинг қўрини, кўзинг нурини, бор соғлигингни болаларингга берсанг-гу, улар билмаса. Энди буткул қаридим. Бор куч-қувватимни бердим. Фақат тобутимни кўтариш учун катта қилдимми? Йўқ, йўқ. Уни ғирт бегоналар ҳам кўтаради. Менда бошқа гап қолмади. Лолман, Оллох инсоф, иймон берсин. Албатта мендан кейин яхши яшашади, буни биламан.
Агар қариб мени ёшимга етса, хаёт қийинчилигини кўрса, афсус, армон қалбини қийнайди. Соғинади, соғинч азоблайди. Ҳаммаси кеч бўлган бўлади. Ахир айтадиларку: “Каттага хурмат бўлмаса, сен онангни хурмат қилмасанг, онага ширин гапирмасанг, қандай қилиб иззат икром, ширин гап кутасан болам. Мен хаётда ширин гапни ўзи жуда кам гапираман. Доим қўпол, талаб билан сарасини айтаман, айбингни ўша захоти кўрсатаман, булар сизларга ёқмайди. Аввал мени хурматимни баландларга кўтаринглар. Онанглигимни унутманглар. Кўнглимни яхши биласизлар. Кампир яхши, ширин сўз гадойи, хаётимда отангдан ҳам, сизлардан ҳам бир оғиз, тўғри сўз, ширин гаплар эшитмаганман. Доимо ҳақорат қилиб, ёмон тарафларимни айтиб келдинглар, мен зада бўлиб кетдим. Энди сени жахолат билан баланд овозда гапиришингни хохламайман, уят сенга, бошқа гапим йўқ. Керак бўлмасам мени узоқларга ташлаб кел, розиман. Мен аччиқ алам билан, кўзимда ёш билан, нафрат билан ёздим.
Мазам йўқлигини яхши биласан, йиллаб кутдим, келин ҳам билади. Фарзанд бўлиб, бирон маротаба Она тузукмисиз, кўксингга қўлингни қўйиб, ассалому алайкум, дедингизми? Чой ичиб гурунглашиб ўтирасиз. Хайф сенга, мен сенга салом берайми ёки сени хотинингни хурмат қилайми? Аёл қани уни аёллиги, мени хурмат қилишни бирон маротаба айтдингми, онамни хурмат қил, иззат топасан, дуо оласан деб, уят сенга. Мен хол-ахвол сўрашга, оддий саломга арзимайман. Эрталаб ўрнингдан туриб чой ичасан, мен ўз ётоқхонамда ўтираман, ақалли онам қани, келиб, она тузукмисиз, яхши ётиб турдингизми?, демайсан. Қандай қилиб онангни кўрмай, сендан чой, нон ўтади. Хотининг сени кар ва кўр қилиб қўйган. Фақат сенга мени ёмонлайди. Чой дамлаб ойингизни чақиринг демайди, у ўзи ким у ибодатли дейсан, қани уни иймони, инсофи, аёллик қалби, у ахмоқ, бугунги кун билан яшаяпти. Йўқ-йўқ адашади. 5 қўл баробар эмас, ҳар куни ширин чой, нон бўлмайди. Хаётни шундай аччиқ кунлари ҳам бор. Кўзингни каттароқ оч болам, иймон-инсофинг борми ўзи? Сен ҳам дода бўлиб юргин. Дода бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Сен ҳозир болаларингни боқаяпсан халос. Хали улар 18-20 ёш бўлганда ҳаётга энди қадам қўясан. Буви бўлиш сени аёлингга насиб қилармикан? У мени менсимайдими, мен уни Оллохга солдим. Оллох хал қилсин.
Мени бугун жуда-жуда дилим ранжиди. Сени парвойингга ҳам келмайди. Каллангда фақат у жинни, томи кетган хотин, гаплашма деган сўзлар келади ва менга ўқрайиб қарайсан. Онангни дилини топиш, юпатиш, инсоний мехр йўқ. Кечирим сўраш, дуо олиш булар сенга бегона. Мен энди ожиза, қари, муштипар онаман. Сени уролмайман, гапимни эшитмайсан, мен фақат йиғлаб қарғайман ва ёмон сўзлар билан сўкаман холос. Мен сени эркалай олмайман. Сен энди хўкиз бўлгансан.
Агар бу дунёдан ўтиб кетсам, кетимдан тош отиб юбор. Менга дуо фотиха ҳам қилма ва буткул унут. Сен мени тириклигимда билмадинг, Оллох билсин, у дунёимни ўзи ярлақасин, инсофсиз. Сен мени байрамларда, хайитларда, жума кунлари ширин гап билан кўнглимни кўтардингми? Ҳурмат қилдингми? Ёки биронта совға: кўйлак ёки оёқ кийим, ё бўлмаса бош кийим олиб бердингми? Йўқ-йўқ, эслолмайман. Доим байрамлар йўқ дейсан. Хайитларда бир бағрингга босиб табрикладингми, йўқ. Мени 3 болам бор, уччови ҳам бемехр, иймонсиз. Биронтасидан ақалли ширин сўз, мехр кўз кўрмадим. Уларни гапи тушунчаси мен нолойиқ она эканман.
Ахир мен сизларни байрамларда, туғилган кунингизда яхши овқатлар тайёрлаб едириб айлантириб келар, ўйинчоғу шарлар олиб берар, қурбим пулим етгунча кийимлар олиб берар эдим, қийналган пайтларимда ҳам калиш сотиб қайтаётганда пулим бўлмаса ҳам нарсалар олиб берганман. Уят сизларга мен сизларни эсингизга ҳам келмайман. Чунки сизлар қийналмай яшаяпсизлар, қийинчилик кўрмадингиз, хаётни аччиқ, шамолларини мен тўсиб қолдим. Энди эса (қизларимга)турмуш ўртоғингиз
Ўғлим ўзи бойвачча, пули кўп одамга яхши яшаш. Мени ёшим катта бўлса ҳам, камбағаллигим, қийналганим хануз ёдимда.
Мен ёлғизликдан жуда қийналдим. Қани мени алла айтиб ёнида ётиб, бошини силаб катта қилган тирговучларим, қариганимда тиркаш бўлар, хамдард бўлар деб ўйлаган фарзандларим ҳали ётиб қолмасимдан мени ҳар нарсалар деб ҳақорат қилишади. Гапимни эшитгиси ҳам келмайди.
Мен гапирсам телевизорни баланд қилиб қўяди, қари одам ҳеч кимга ёқмас экан. Кечалари ҳам бир ўзим, узоқ-узоқ хаёлларга ботаман, ухлай олмайман, ёлғизлик қурсин. Ҳаммаси жонимга тегди. Ўзимни худди очкўздек хис қилаяпман, чунки ўзим пул топиб ўзим рўзғор қилганман. Ўғлимни овқатлари томоғимда турибди, мен бир умр ўзим учун ўл етим, бўлганман. Шохона кийимлару, шохона овқатлар кўрмаганман. Оддий яшаганман. Буларни болаларим яхши билишса керак. Менга алам қиладиган нарса, ҳеч ким ҳеч нарса олиб бермайди. Менга Оллох берсин. Лекин махру мухаббат, ширин сўзга зорман. Кўзларим жуда маъюс. Нахотки билишмаса, ахмоқлар, тан жарохатим мехр, ширин сўз. Зерикиб кетдим, сиқилиб кетдим.
Меҳрибонни топмадим. Бу дунёда шошиб югурганинг топиб, топмаганинг, шошиб еганинг еб едирганинг Она мехрини берганинг, хаммаси бир пул экан.
Мана бугун байрам. Сен хотининг билан катта бозорга бординг. Ақалли онангга бирон нарса олиб келиб кўнглини кўтардингму, кеча роса хуноб қилиб бўкирган эдинг. Кечирим сўрадингму, йўқ, носки олиб келдингму?
Майли сен ибодат қиласанку, жумага чиқасан-ку. Шуларга ишонасан-а? Майли бу ҳам тўғридир. Ахир онанг арзимайди-ку. Ўзинг айтгандек онани кўнглини кўтариб қалбини шод қилса, оналар жинни бўлмайди. Онани бебурд бола тамом қилади. мени тамом қилдинг. Мен бу дунёда ҳеч нарса кўрмадим, ҳеч қаерга бормадим. Отанг ҳам ақалли бирон мартаба инсонийлик қилиб кўнглимни олмаган. Мен байраму тўйларни ҳам билмадим.
Иш-уй, иш-уй деб югурдим. Болаларимни соғ-омон катта қилай деб, аҳмоқ эканман. Сизларни ҳеч нарсангиз - пулингиз ҳам, ўзингиз ҳам керак эмассизлар. Ўйлаб кўр, 10 йилдан ошди пенсияга чиққанимга, шу йиллар ичида қайси бирингиз кўнглимни кўтардингиз? Ҳеч бирингиз. Ўзимни эплаб яшаб юрибман. Пул ҳам, нарса ҳам сўрамайман. Сўрасам дарров пенсияни нима қилдингиз, пулим йўқ, дейсизлар.
Хотинга, болаларга пул топасиз, мен ҳеч қачон сизларни кечирмайман.
Мен норизоман, мени қалбим тинч эмас.
Эй менинг соддадил, ғўл болам. Мени мехрим қуёшдан ғам кўп-ку. Бу дунёда ягона оллох ва ягона онанг мехрибон. Сени бошқа мехрибонинг йўқ. Мен сенга меҳмонманку, ахир бу ёғи озгина қолдику, ахмоқ!!!
Наҳотки англамасанг, мен жуда-жуда зерикиб кетаман, нахотки англамасанг, ўзим ўзимдан қўрқаман, ўзим кўчада юра олмаяпман. Чоррахалардан ўта олмайман. 10 йилдирки бирон мартаба ақалли ёмон қариндошларга ёки шинам, яхши жойларга олиб бориб айлантирдингми? Кўнглимга ёқадиган нарсалар олиб бердингми? Икки оғиз ширин сўзлар гапириб, мени хурмат қилиб айлантирдингми? Эслаб кўр, тўғри бир бурда нонингни еб, 4 пиёла чойингни ичиб ўтирибман. Оллохга хамд шукурлар! Насибам бор экан! Ахир мен сизларни тангаларимни санаб бўлса ҳам, пулим кўп бўлмаса ҳам айлантириб келар эдим-ку. Аҳир хотининг, болаларинг билан узоқларга борасизлар олган машинангда, бир мазза қилиб чиқмадим машинангга, хурсанд бўлайми?
Мен уйдаман. Лекин соғлигим йўқ, даданг билан ўтириш менга азоб, феъли қурсин, ўзингга маълум. Сен мен билан катта бўлдинг, мен билан қаридинг, озгина фикр қил, бугунги кунинг билан яшама, менга яхшилаб назар сол. Уят сенга! Мени сенлар тамом қилдинг, сен энди белингни боғлаб манзилга олиб бориб қўймагин, аввал кечирим сўра, дилимни овла, чўкиб кетган кўнглимни топ. Ҳозир ҳам вақт бор, тирикман, ғанимат ғаниматингман, меҳмонингман, афсус ҳозир билмайсан.
Меҳрибонингман, мени кўнглимни совутма. Мен қачон ва қаерда дам олдим, оромгоху, санаторияларга борганимни ёки бирон бегона шаҳарларга саёхатга борганимни ҳеч эслайсизми? Йўқ. Ҳеч қаерга бормаганман, буни яхши биласизлар ҳаммасини менинг азиз болаларим, сизларни вояга етишиб, катта бўлишингизни сабрсизлик билан кутганман. Сизлар мени олиб юрарсизлар, деб ўйлар эдим. Афсуски ҳамма ҳамма орзу ниятларим сўнди. Сизларни Оллох жазоласин, омин.
Мени ўрнимда хотинингни олиб юр, мазза қилиб эр хурматида яшасин, мен хурмат кўрмадим, мен онаман, лекин хурматга лойиқ эмасман. Мен ўз оналик вазифамни 400 фоиз бажардим. Буни Оллохим билади.
Машинангда олиб юришга ҳам ор қиласан. Чунки гапларим сенга ёқмайди. Радиони овозини баланд ёқиб кетасан, онам гапирмасин деб... Мени гапларимга зор эмассан, ўзимга ҳам, хаёлинг хотинингда. Мен бегона машинада кетсам, албатта ўша одам мен билан мазза қилиб гаплашиб кетади. Хаётий гаплар гапирар экансиз дейди. Ҳа майли, даданг ҳам шундай эди. Мен билан юришни хохламас эди. Машинасига чиқаргиси келмас эди. Чунки мен “арзимас эдим”. Майли Оллох билсин. Лекин қалбим тоза, ёмонлигим йўқ, ўзим покиза аёлман, оилам, болаларим, чолим деб яшадим. Дилимда заррача ғубор йўқ эди. Сенлар учун ёмонингни яширдим, яхшингни оширдим. Ёмон тарафингни расмга олиб кўрсатмадим, исбот қилмадим. Ҳар доим ёнингизга тушдим, уят сизларга!
Менинг ҳамма сизларни қилган ҳақоратларим ва ёмон гапларимни Оллох Хасанот деб қабул қилади, худо хохласа.
Сизларда хаё, орият йўқ. Келиним бехаё, қизим ҳам бехаё. Ўғлим инсофсиз йигит, қулоқлари кўзлари юмуқ, берк, аммо ибодат кучли, иймони йўқ, Оллохим ибодатларингни қабул қилармикин, қачонки Она норизо бўлиб турса, кунда кун кечаси билан ичлари ёниб йиғлаб чиқса, ухлай олмаса буларни Оллох билади. Бозорларда юрасизлар, макроларга борасизлар. Хотинингиз айтган нарсаларни сўзсиз олиб берасизлар, яхши едирасизлар, ота-онангизгачи, пулингиз йўқ. Бизни ҳам хохишимиз кутишимиз бор. Мен сизларни қандай ташиб келиб, илиниб ҳар бирингизга (Оллох билгувчи) мен инсон қилиб тарбияламаган эканман, инсоф, иймонингиз йўқ, кўзи қаттиқ димоғи баланд, гердайган қилиб тарбиялапман. Ота-онангдан устун, ақлли...
Энди суягингиз қотиб ўсиб олдингиз ахмоқлар!
Биронтангиз бозорда юриб онани эсладингизми, йўқ албатта. Хотининггу, болаларингни ўйлаб тез-тез нарсалар харид қиласиз, қандай қилиб уйга кириб келаман дедингми? Уйга келганингда онанг ҳам кўрадику, эшитадику, дили ранжиб хафа бўлса майди (лоақал носки ёки ички кийим) юз мартаба бозорга борасан, бир кўнглим тусайдиган нарса ёки егулик олиб келдингми? Ҳеч ўтириб эслай оласанми, мени хозир кўзларим очиқ, ақлим жойида, Худойим сенларга зор қилмасин. Мен ўлиб кетганимдан кейин афсус қилмассан, чунки ақлинг йўқ боласан, менга дуо-ю ёсинларинг керак эмас, мени Оллох қўлласин. Бу дунё қайтар дунё, болаларингдан катта умид қилаяпсан. Катта умидларинг катта армон бўлиб қайтмасин, армону соғинч афсусларда ўтсин умринг, мен бу дардларимни ҳар бирини йиғлаб, норизоликда ёздим.
Сен ҳам 80-90 ёшни кўргину, бой бўлгину, ширин сўзга зор бўлгин. Аммо меҳр, иззат, хурмат кўрмагин. Эътибор, эъзоз кўрмагин, қайтар дунё!!!
Оллохим гунохларимни кечир, хатоларимни қил офият бер, дўзах қабр азобидан ўзинг асра. Ҳеч кимга хор қилма, ўзингга зор қил, ўзингдан илтижо билан сўрайман. Алхамдулиллох роббил оламин, Ўзингга шукрона.

Download 314.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling