қилишимиз ҳам мумкин. Инсонлар самолѐтдан ҳайратланадида,
қушдан ҳайратланмайди. Бунинг устида фикр юритади, тадаббур
қилади, самолѐтни ясаган одам, темирдан бўлган жисм ҳавода
кўтарилаяпти, ичида шунча одамни кўтараяпти, деб ҳайрон
бўлади.
Ёшлари жуда улуғ бўлган бир онахон телевизорга қаттиқ
тафаккур-тадаббур
қилиб
юборган,
ҳайратланиб,
ҳеч
тушунмайман, симни токка тиқиб қўясанда, унинг ичидан одам
кўриниб, сенга гапиради. Буни қанақа заковатли, қанақа ақлли
одам ўйлаб топган экан, дерди. Олдинлари лентага ѐзиб олиниб
узатилар эди, вақт ўтиши билан ҳозирда бевосита одам ўтирган
бўлса, шуни кўраяпмиз, деб бу нарсанинг устида тафаккур-
тадаббури жуда кучли эди. Мана шу тафаккур-тадаббуримизни
Аллоҳга, коинотга қаратганимизда, шундай қудратли Зотни
таниганимизда бу нарсалардан бунчалик ажабланмаган бўлар
эдик. Бу заковатни берган эгаси Аллоҳ эканлигини
танимаганлигидан, аксинча, ўрни алмашган ҳолатда тушуниб
қолганмиз.
Масалан, қушни олсак, Аллоҳ Таоло унинг қанотлари
воситасида осмонда ушлаб турибди. Осмонда енгил, ҳар хил
ҳаракатлар билан уча олади. Уни тутиб турувчи ҳам, қўйиб
юборувчи ҳам Аллоҳ. Мана шу нарсалар ҳақида умуман
ўйламайди, унинг ўрнига мана шу инсонлар яратган нарсалар
билан таажубланиб, таъсирланиб, ҳайратланиб юради. Шу билан
ҳам соғлом фитратга зарар етади. Соғлом фитрат аввал
Холиқини таниб, Унинг қудратлари орқали, яратиб қўйган
нарсалари орқали таниши керак эди. Аксинча, у Аллоҳ яратган
махлуқлар яратган нарсага унинг ўрнига шунақа мулохаза қилиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |