Favqulodda vaziyatlar vazirligi akademiyasi hayotiy faoliyat xavfsizligini ta


Download 455.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana11.09.2023
Hajmi455.08 Kb.
#1675956
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
KONFERENSIYA TO\'PLAMI 28.09.2022 OHIRGI VARIANTI

 
 
ХАВФСИЗЛИК ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ 
И.Р.Талибджанов, О.А.Тўлаганов (Ўзбекистон Республикаси ФВВ 
Академияси мустақил изланувчилари) 
Н.Б.Гулямова (И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника 
университети кафедра ассистенти) 
Самарали хавфсизлик тизимларини ишлаб чиқишда қўриқланаётган 
объектнинг 
ривожланиш 
истиқболларини, 
қўриқлаш 
технологияси 
соҳасидаги замонавий ютуқларни инобатга олиш ва янги турдаги 
таҳдидларни олдиндан прогнозлаш зарур. Акс ҳолда хавфсизлик тизимлари 
тезда эскириши, уни такомиллаштириш эса самарасиз бўлиб қолиши мумкин. 
Муҳим объектларнинг хавфсизлик тизимларини яратишда илмий 
мажмуавий ёндашув концептуаль (тизимли) лойиҳани ишлаб чиқиш, ишчи 
лойиҳани ишлаб чиқиш ва жорий этиш каби учта асосий босқичларни амалга 
оширишни назарда тутади. 
Хавфсизлик тизимининг иш фаолиятининг босқичларидан ҳар бири 
олдига қўйилган талабларга эришиш учун ўзининг мақсад ва вазифаларига 
эга. Ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш учун маълум бир ресурслар 


224 
ажратилган бўлиши лозим. 
Концептуал лойиҳанинг асосий бўлимлари қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Объектнинг ва мавжуд хавфсизлик тизимларининг заиф нуқталарини 
таҳлил қилиш; 
2. Объектнинг комплекс ҳимояси принципларини (техник топшириқ) 
ишлаб чиқиш;  
3. Хавфсизлик тизимларини ва хавфсизликни таъминлашнинг техник 
воситаларини яратиш бўйича техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш. 
Концептуал лойиҳалаш босқичининг бошланғич икки бўлимларининг 
асосий вазифаси – объектнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
вазифаларни ечиш йўналишлари ва услубларини аниқлаш бўлган 
“Объектнинг хавфсизлик концепцияси”ни ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
Хавфсизлик концепцияси лойиҳа ташкилотлари экспертлари томонидан 
амалга 
ошириладиган 
объектни 
лойиҳалашдан 
олдин 
текшириш 
натижаларини қайта ишлаш асосида шаклланади. 
Лойиҳалашдан аввалги текшириш объектдаги амалда бўлган хавфсизлик 
тизимларининг заифлигини таҳлил қилиш мақсадида ўтказилади. Бунда 
қўриқлаш объектини ва унинг муҳимлилик тоифасини аниқлаш, қўриқлаш 
объекти 
учун 
таҳдидлар 
кўрсаткичлари 
ва 
рўйҳатини 
тузиш, 
тартиббузарнинг моделини яратиш, таҳдидларни амалга ошиш эҳтимолини 
баҳолаш, таҳдидларни амалга ошишида потенциал зарарни баҳолаш, 
хавфсизлик тизимларининг самарадорлиги баҳолаш бўйича вазифалар 
ечилади. 
Қўриқлаш объектини аниқлашда ҳаётий муҳим аҳамиятга ва қийматга 
эга бўлган воситаларнинг рўйҳати аниқлаштирилади ва батафсил 
текширилади. Масалан, агар рўйҳат фақат мол-мулкдан иборат бўлса 
ҳимояланиши лозим бўлган мол-мулкни мазкур объектга нисбатан 
аниқлаштириш амалга оширилади. 

Download 455.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling