Favqulodda vaziyatlar vazirligi akademiyasi hayotiy faoliyat xavfsizligini ta
Хавфсизлик тизимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
Download 455.08 Kb. Pdf ko'rish
|
KONFERENSIYA TO\'PLAMI 28.09.2022 OHIRGI VARIANTI
Хавфсизлик тизимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
услублари. Интеграллашган хавфсизлик тизимларининг самарадорлигини баҳолаш учун рақобатлашувчи ИХТ вариантларини таққослаш, буюртмачи томонидан белгиланган тавсифларни таъминлашни баҳолаш ва асослаш мумкин бўлган услублар мавжуд. Мазкур услубларсиз буюртмачи аксарият ҳолларда нархларнинг “жизобаси” таъсири остида (қанча арзон бўлса, шунча яхши) бўлади. Самарадорликни таъминлаш масалалари эса иккинчи даражага тушиб қолади. ХТнинг самарадорлигини жисмоний шахсларнинг (қоидабузарларнинг) қасддан ноқонуний (руҳсатсиз) ҳаракатлари оқибатида юзага келадиган таҳдидлардан ҳимоя объектини ҳимоялаш бўйича тизимнинг асосий мақсадли функцияларини бажара олиш эҳтимоли тавсифлайди. Ечилаётган вазифаларнинг мураккаблигини инобатга олиб, пул 226 маблағларидан рационал ва самарали фойдаланиш принципларидан келиб чиққан ҳолда, ҳимоя тизимини яратиш қуйидаги принципларга асосланиши лозим: чораларнинг оқилона даражада етарлилиги; аниқ ҳуқуқий мақомга эгалиги; жисмоний қўриқлаш хизматининг ташкиллаштирилганлиги; ҳимоялашнинг техник воситаларининг энг мақбул таркиби. Қуйидаги талаблар бажарилганда тизим самарали деб ҳисобланади: 1. фойдаланишнинг белгиланган шароитларида тизим унинг олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ва тасдиқланган муддатларда бажаради (техник самарадорлик); 2. тизимни яратиш ва фойдаланиш учун кетган сарфлар тизимни қўллашдаги ижобий самарадан ортиқ бўлмайди (иқтисодий самарадорлик). Аксарият альтернатив имкониятлар ичидан ХТ тузилишини оптималлаштириш энг яхши вариант сифатида кўрилиши мумкин. Бунда танловнинг асосий мезони сифатида минимал сарфлар даражасида ХТнинг самарадорлик талабларини қондириши ҳисобланади. АДАБИЁТЛАР: 1. Измайлов А.В. Методы системного проектирования комплексов технических средств физической защиты российских ядерных объектов // Российско-американский семинар по физической защите ядерных материалов и установок, ГП СНПО "Элерон", М., Россия. 1995. 2. Омельянчук А.М. Формирование системы комплексной безопасности. Download 455.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling