Favqulodda vaziyatlar vazirligi akademiyasi hayotiy faoliyat xavfsizligini ta


Хавфсизлик тизимларини лойиҳалаш жараёнлари


Download 455.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana11.09.2023
Hajmi455.08 Kb.
#1675956
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
KONFERENSIYA TO\'PLAMI 28.09.2022 OHIRGI VARIANTI

Хавфсизлик тизимларини лойиҳалаш жараёнлари. Муҳандислик-
техник хавфсизлик воситалари комплексини лойиҳалаштириш комплекс 
ХТни тузишдаги энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Уни ишлаб 
чиқиш сифатига яратилаётган тизимнинг самарадорлиги боғлиқ бўлади. 
Лойиҳалаштирилаётган ХТТВ комплекси аниқ объектнинг ўзига хос 
ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда аниқ вазифларни ечишга ва юзага 
келиши мумкин бўлган тавкаалчилик ва тахдидларни минималлаштиршга 
йўналтирилган бўлиши лозим. Яъни, ҳар бир видеокамера, ҳар бир 
ҳабарловчи ёки ҳисоблагич аниқ белгиланган вазифани ечиши ва объект 
хавфсизлигини таъминлашнинг ягона тизимига ўз хиссасини қўшиши лозим 
[5]. 
ХТни лойиҳалашда ҳаёти муҳим масалалар, юзага келиши мумкин 


225 
бўлган таҳдид ва техник воситалар рўйҳатларини чеклаш ХТни ўз 
функциясини бажармаслик эҳтимолининг ошишига олиб келиши 
мумкинлигини ҳам инобатга олиш зарур. Масалан, жиҳозга кетадиган 
сарфларни камайтириш доим айрим ҳимоя функцияларидан воз кечишни 
англатади. Бирламчи сарфларда асосланмаган иқтисод фойдаланишдаги сарф 
харажатларнинг ортишига ва тизимнинг самарадорлигини пасайишига олиб 
келади. Лойиҳаланаётган ХТнинг самарадорлигига таъсир кўрсатадиган 
асосий таваккалчиликларни кўриб чиқамиз [6,7]. 
Онгли таваккалчилик – сараланган рўйхатга киритилмаган таҳдидлар 
юзага келиши мумкинлигини ва ХТ улардан ҳимояни кўзда тутмаслигини 
билдиради. Масалан, фақат қўриқлаш сигнализацияси тизимларининг кўзда 
тутилиши ёнғиндан ҳимоянинг йўқлигини англатади. 
Олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган таваккалчилик – сараланган 
рўйҳатга кирган таҳдидлар бошқа ҳаётий муҳим масалаларга нисбатан юзага 
келиши мумкинлигини билдиради. Масалан, уй эгалари уйда бўлганда 
моддий бойликларни ўғирлаш мақсадида хонаданга кириш уй эгаларининг 
ҳаётига хавф солади. 
Белгиланган 
таваккалчилик 
– 
таҳдидларнинг 
амалга 
ошиши 
оқибатларининг белгиланган даражасини (рухсат этилган зарар даражасини 
аниқлашни) англатади. 
Техник таваккалчилик – ХТ бошқа техник қўриқлаш тизимлар каби ўз 
вазифаларини бажармаслиги, масалан ишламай қолиш, жиҳоздаги бузилиш 
оқибатида мумкинлигини англатади. 
Агар буюртмачи лойиҳаланаётган тизимнинг ҳимоя функцияларини 
камайтириш оқибатида ХТда юзага келадиган чекловлар билан боғлиқ 
таваккалчиликлар билан танишган ва рози бўлса, у кўнгилсиз ҳолатлар 
бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади. 

Download 455.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling