«Фавқулодда ҳолат». Ҳукуматга 10 кун муҳлат берилди


Адвокатура тизимида қандай ўзгаришлар юз бермоқда?


Download 0.81 Mb.
bet12/12
Sana03.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1744389
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
14.04.2017 yangiliklari

Адвокатура тизимида қандай ўзгаришлар юз бермоқда?


Ўзбекистон 12 Апрель 2017 5895
Адвокатура — ҳуқуқий институт бўлиб, ҳуқуқий давлат ва жамият равнақининг асосий кўрсаткичларидан биридир.
Шу асосда Ҳаракатлар стратегиясида жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларининг кўрилишида адвокатнинг ролини кучайтириш мақсадида:
адвокат томонидан далилларни тўплаш ва уларни жиноят иши материалларига қўшиш механизми;
судгача ва судда иш юритишда адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни, экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумот-маслаҳатларини сўраш ва олиш тартибини аниқлаштириш;
фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштирокини кенгайтириш;
суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш белгиланди.
Маълумки, ҳар бир тизимни шакиллантириш, уни фаолият кўрсатилишини таъминлаш ҳамда такомиллаштириб бориш, бунга имконият яратиб берувчи қонунчилик базанинг мавжудлиги ҳамда иқтисодий (молиявий) жиҳатдан барқарорлик бунинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда адвокатлик фаолияти нотижорат фаолият турларидан бири бўлиб, унинг мақсади даромад кўриш эмас, балки жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатишдан иборатдир. 
Ўзбекистонда бугунги кунда адвокатларнинг солиқ агентлари томонидан адвокатлик тузилмалари тариқасида адвокат мукофот пули (гонорари)нинг қийматидан турлар ва ставкалар бўйича солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланиб келинаётган бўлиб, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб, адвокатнинг мукофот пули (гонорар) учун умумий солиқ юклама адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатга тўланадиган мукофот пули (гонорар)нинг миқдоридан 41,1 %дан 56 % гача ташкил қилади. 
Шундан келиб чиққан ҳолда Стратегияда адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари даромадларини солиққа тортиш тизимини мақбуллаштириш вазифаси топширилди.
Бундан ташқари, адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда мавжуд камчиликлар таҳлил қилинган ҳолда адвокатларга ҳакамлик судларида ҳакам сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш, адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш, адвокатга лицензия бериш ва уни интизомий жавобгарликка тортиш масаласида давлат органларининг ролини камайтириш, адвокатлик лицензияси фаолиятини тўхтатиш, тугатишнинг суд тартибини босқичма-босқич жорий этиш, адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш, шу жумладан, хорижий адвокатлик тузилмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини яратиш, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи корпоратив юридик маслаҳатлар ва юридик консалтингларни ривожлантириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling