1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


-расм. Валюта интервенцияларини ўтказишнинг моддий асоси бўлган давлатлар


Download 463.98 Kb.
bet5/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

3-расм. Валюта интервенцияларини ўтказишнинг моддий асоси бўлган давлатлар.
Валюта барқарорлаштириш фондлари – бу, валюта курсини мувофиқлаштириш мақсадида валюта интервенциясида ишлатиладиган олтин, хорижий ва миллий валюталардаги давлат фондларидир. Замонавий шароитда, айрим мамлакатларда, ушбу фондларнинг белгиланиши ва роли ўз хусусиятларига эга. Францияда, юқорида зикр этилган фонд, мақсадли фонд бўлиб, расмий олтин-валюта заҳираларининг доирасида ажратилади. Франция банки, ўз интервенция операцияларининг характери ва кўламини ошкора этмаслик учун, ушбу фонднинг ҳажмини матбуотда эълон қилмайди.
Валюта заҳираларининг диверсификацияси – давлатлар, банклар, ТМКларнинг халқаро ҳисоб-китоблар, валюта интервенциясини амалга ошириш ва валюта йўқотишларидан ўзини ҳимоялашни таъминлаш мақсадида валюта заҳиралари таркибига турли валюталарни киритиш орқали таркибий тузилишини мувофиқлаштиришга йўналтирилган сиёсатидир.15 Ушбу сиёсат одатда барқарорсиз валюталарни сотиш ва нисбатан барқарор ҳамда халқаро ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган валюталарни сотиб олиш орқали амалга оширилади. АҚШ долларининг барқарорсизлиги унинг капиталистик дунё расмий заҳираларидаги улушининг тебранишига сабаб бўлди (1973 йилда-84,5 фоиз, 1982 йилда-71,4 фоиз, 1990 йилда-60 фоизга яқин).
Валюта паритетлари ва валюта курслари режими миллий ва давлатлараро мувофиқлаштириш объекти бўлиб ҳисобланади. Бреттон-Вудс келишуви шартларига мувофиқ мамлакатлар ўз миллий валюталари курсларини бозор баҳоси асосида АҚШ долларига нисбатан ХВФда қайд этдилар ва олтиннинг расмий баҳоси (1 тройская унция - 35 А+Ш доллари) асосида уларнинг заминидаги олтин миқдорларини белгиладилар.
Фонд аъзолари бўлмиш мамлакатлар ўз валюталари бозор курсларини паритетидан +,-1 фоиздан оғиб кетишига йўл қўймаслик мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. +атъий белгиланган курслар режими шароитида “курс оғишлари”, яъни расмий ва бозор курслари орасидаги фарқлар даврий равишда вужудга келиб турди. Бу эса валюта келишмовчиликларининг кучайишига олиб келди.






Download 463.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling