1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


Жаҳон валюта тизими элементлари


Download 463.98 Kb.
bet7/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

Жаҳон валюта тизими элементлари


халқаро валюта ликвидлигини давлатлараро мувофиқлаштириш;

заҳира валюталари, халқаро ҳисоб-китоб валюта бирликлари (СДР, ЕВРО);



давлатлараро валюта мувофиқлаштирилишини амалга оширувчи халқаро ташкилотлар;

жаҳон валюта ва олтин бозорлари режими;

халқаро ҳисоб-китоблар асосий шаклларини соддалаштириш (унификация);

халқаро кредит муомала воситаларидан фойдаланиш қоидаларини соддалаштириш (унификация);

валюта чекланишларини давлатлараро мувофиқлаштириш;

валюта курслари режимларини чегаралаш (регламентация);

валюта паритетларининг соддалаштирилган (унификация) режими;

валюталарнинг ўзаро конвертация қилиниш шартлари;

5-расм. Жаҳон валюта тизими элементлари.


Халқаро ҳисоб-китоб валюта бирлиги, халқаро талаб ва мажбуриятларни ўзаро солиштириш, валюта паритети ва курсни белгилаш учун шартли масштаб ҳамда халқаро тўлов ва заҳира воситаси сифатида ишлатилади. Олтиннинг демонетизацияси жараёни, яъни Ямайка (1976-1978 й.й.) валюта ислоҳоти натижасида юридик жиҳатдан якунланиши, олтиннинг пул функцияларини йўқотиши, жаҳон пули сифатида мувозанатсиз миллий пуллар ишлатилишининг салбий оқибатлари валюта тизимига СДР (қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари) ва ЭКЮни (европа валюта бирлиги) тадбиқ этишга шароит яратиб берди. Жаҳон пулларининг ушбу янги шакллари, мамлакатларнинг махсус ҳисоб-варақларида ёзувларни амалга оширишда, нақд пулсиз халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ишлатилади: СДР – Халқаро Валюта Фондида, ЭКЮ – валюта ҳамкорлигининг Европа фондида, 1994 йилдан бошлаб Европа Иттифоқининг европа валюта институтида. СДР ва ЭКЮнинг шартли қиймати ўртача тортилган қиймат ва валюта саватига (корзина) кирган валюталар курсларининг ўзгариши асосида ҳисобланади. 1999 йилдан бошлаб, Европа Марказий банки ЭКЮнинг ўрнига муомалага ЕВРОни чиқармоқда. Дастлаб, 1999 йилнинг бошидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун, 2002 йилдан бошлаб эса нақд пул шаклида ишлатила бошланди.
Давлатлараро келишувлар билан ўрнатиладиган валюта муносабатларини ташкил этишнинг давлат ҳуқуқий шакли сифатидаги валюта тизими бир вақтнинг ўзида пайдо бўлгани йўқ. Унинг пул тизимидан ажралиб чиқиши ва мустақил категорияга айланиши, қиймат пул шаклининг узоқ ривожланиши ва пулнинг ўринбосар кўринишларининг пайдо бўлиши жараёнида содир бўлган.
Пул тизими қийматнинг пул шакли пайдо бўлиши, пул вазифасини ноёб металларга ва сўнг олтинга ўтиши билан вужудга келади. Бунда, пул тизимини ташкил этиш асослари барча мамлакатлар учун умумий бўлган. Бу, биринчи навбатда, пул металлидан тангаларнинг эркин зарб этилиши, тўсқинликсиз қиймат белгиларининг олтинга алмаштирилиши ва олтиннинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга эркин ҳаракатини таъминлайди.


  1. Download 463.98 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling