1. Хизматлар курсатиш соҳаларининг вужудга келиш тарихи Xizmat tizimi


Таълимда Давлат ва хусусий секторни тартибга солиш


Download 31.51 Kb.
bet6/9
Sana30.03.2023
Hajmi31.51 Kb.
#1309688
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
aziz

11. Таълимда Давлат ва хусусий секторни тартибга солиш
Ҳозирги пайтда таълим соҳасини давлат томонидан молиялаштиришни қисқариш тенденцияси сақланиб турибди. Бундай шароитларда давлат-жамоат бошқаруви амалга ошириляпти. Таълим хизматлари бозори энг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш учун маълум бир шартларга риоя қилиш зарур: Биринчидан, ОТТ ҳақида ахборот максимал даражада очиқ бўлиши лозим; Иккинчидан, давлат ва нодавлат таълим муассасалари учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш зарур; Учинчидан, қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб қилиш мақсадида таълим соҳасини ташкил қилишнинг инновацион жалб этувчанлиги ва ДХШни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси асосида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавийахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек инвестицияларни жалб қилган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали олий таълимда рақобат муҳитини яратиш борасида салмоқли амалий чоратадбирлар амалга оширилмоқда

12. Инсон капиталининг классик назарияси
Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши
Жахон иқтисодиёти фанининг тарихи ХХ аср бошига қадар ишлаб чиқариш жараёнида жисмоний капитал – ишлаб чиқариш воситалари, моддий ресурслар ва ҳоказолар асосий роль ўйнаганлигидан далолат беради. Чунки бу даврда технологияга қўшимча ресурслардан бири сифатида фойдаланиладиган табиий кучга эга иш кучининг бўлиши кифоя қиларди. Ходимларни қўитиш ва уларни бир-бири билан алмаштириш осон эди.
Бироқ ХХ асрнинг ўрталарида рўй берган объектив жараёнлар вазиятни тубдан ўзгартирди. Фан-техниканинг жадал ривожланиши билимлар, кўникмалар, махорат, инсон қобилиятини биринчи ўринга кўтарди. Бевосита инсон иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
Бу ижтимоий муносабатлар тубдан ўзгараётганидан далолат берарди. Инсон омилининг кучайишига жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатарди. Ходимлар ўз меҳнатлари натижаларини тақсимлашда, мулкда, фойдада иштирок этиш тизими орқали корхоналарни бошқаришда иштирок эта бошладилар, кооператив корхоналарнинг сони ва уларнинг самарадорлиги ҳам ортарди.
Натижада иқтисодиёт фанида “инсон капитали” категорияси шакллана бошлади. Унинг пайдо бўлиши иқтисодиёт ва у билан турдош фанларнинг иқтисодиёт ва ҳаёт талабларига жавоблари бўлди. Жамият ва иқтисодиёт ривожланишининг суръатлари ва сифатида инсон ва у томонидан тўпланган интеллектуал салохиятни чуқур тадқиқ этиш ҳаётий заруратга айланди.

Download 31.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling