1. Хизматлар курсатиш соҳаларининг вужудга келиш тарихи Xizmat tizimi


Камбагалликни кискартириш масалалари


Download 31.51 Kb.
bet9/9
Sana30.03.2023
Hajmi31.51 Kb.
#1309688
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
aziz

20. Камбагалликни кискартириш масалалари
Жорий йилнинг 24 март куни Тошкент шаҳрида Хитой ва Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ютуқларига бағишланган виртуал кўргазманинг онлайн очилиш маросими бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Хитой қишлоқ аҳоли пунктларини тиклаш бўйича миллий маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Хун Тяньюнь, ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Хитой ва Ўзбекистон ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистоннинг Хитой билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Кўргазмада сўзга чиққанлар томонидан Хитой ва Ўзбекистон қамбағалликка қарши курашиш борасида ҳар томонлама стратегик шериклик ва ҳамкорликда “камбағалликни бартараф этиш йўллари” бўйича тажриба алмашиб келаётгани, бунда асосий мақсад икки халқнинг фаровонлигини таъминлашдан иборат эканлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида иштирокчиларга махсус ташкил этилган электрон майдонда ушбу мураккаб муаммони ҳал этишда икки давлатнинг саъй-ҳаракатлари акс эттирилган фото, видеоматериаллар ва маърузалар тақдим этилди.
Бугунги кунда Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш соҳасидаги тажрибаси ижобий самара кўрсатгани бутун дунёда энг илғор саналади. Жумладан, Хитойнинг бу ютуқлари БМТ даражасида эътироф этилиб, ривожланиш босқичига кирган давлатларга тавсия қилиб келинмоқда.

21. Замонавий ишбилармонлик хизматлари ва белгилари
22. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш юритиш хизматибозори
Download 31.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling