1-казус Завод директори билан қурилиш трестининг ишчилари Саманов ва Анорбоев ўзларининг меҳнат таътиллари вақтида заводга тегишли бинони таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида шартнома туздилар


Download 28.11 Kb.
bet7/10
Sana09.06.2023
Hajmi28.11 Kb.
#1467761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Казуслар 2023-ОН

26-казус
“Муаллифлар ва ижрочилар” гильдияси мутлақ ҳуқуқларни ишончли бошқарувга беришга қарор қилди. Шу муносабат билан Россиялик “Федоров” компаниясини шартнома тузишни таклиф қилди. “Федоров” компанияси бундай шартнома тузиш қийинчилик олиб келишини, чунки интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар мол-мулкни ишончли бошқариш шартнома предмети бўлиши назарда тутилмаганлигини маълум қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


27-казус
“Хислатов” МЧЖ адвокатлик фирмаси билан юридик хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузди. Шартнома шартларига мувофиқ адвокатлик фирмаси юридик хизмат кўрсатди. Бироқ, “Хислатов” МЧЖ ўз фаолиятидаги солиқ камомадлари, бухгалтерия томонидан йўл қўйилган хатоликлар, МЧЖга топширилган мол-мулкни ўзлаштириб юборилганлик ҳолатини қандай қилиб бўлмасин ёпиш топшириғини берди.
“Хислатов” МЧЖнинг ушбу талаби қонун талабларига мос келадими? Топшириқ берувчининг кўрсатмалари қандай талабларга мос бўлиши зарур?
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


28-казус
“Зироат” МЧЖ адвокатлик фирмаси билан топшириқ шартномасини тузди. Топшириқ шартномасида вакилга барча юридик ҳаракатларни амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди. Ушбу шартнома фақат тарафлар ўртасида имзоланди ва тарафлар муҳри қўйилди. Бироқ, нотариал тартибда тасдиқланмади.
Адвокатлик фирмаси топшириқ шартномасини бажариш учун “Зироат” МЧЖ мол-мулкини гаровга қўйиш мақсадида тижорат банки билан шартнома тузишни таклиф қилди. Бироқ банк ушбу топшириқ шартномаси асосида гаров шартномаси тузилмаслигини маълум қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


29-казус
Фуқаро Лапасов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Шератон” мехмонхонасидан 3000 $ ундиришни сўради. Ушбу мехмонхонадан сўралаётган баҳодаги Лапасовнинг ашёлари: костюм, плаш ва электробритва йўқолган эди. Суд жараёнида меҳмонхона вакили Лапасовни умумий номерда яшаганлиги ва ашёларини камера храненияга топшириши лозимлигини, бироқ у ушбу ҳаракатларни амалга оширмаганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, даъвогар мехмонхона маъмуриятига ушбу ашёлар ҳақиқатда бўлганлигини исботлаб бера олмайди. Лапасов билан бир хонада яшовчи гувоҳлар эса, Лапасовда ҳақиқатан ҳам костюм, плаш ва электробритва мавжуд бўлганлигини тасдиқлашган.
Ушбу иш бўйича хулоса беринг.


30-казус

Марказий банк ходими фуқаро Алимов ўзи ишлаган даври мобайнида тижорат банкларининг асосий мижозлари, уларнинг омонатлари, пул ўтказиш юзасидан операциялар ҳақида маълумотга эга бўлади. Орадан уч йил ўтгандан сўнг фуқаро Алимов билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.


Тижорат банкларидан бирида мижозларга доир маълумотлар интернетга чиқиб кетади, операциялар ҳақидаги маълумотлар йўқ қилинади, дастурий тизим ишдан чиқади. Ушбу ҳолатдан мижозлар норози бўлиб, судга банкка нисбатан даъво билан чиқиб, банк сирини сақламаганлик учун жавобгарликка тортишни сўрайди.
Тижорат банки эса, ушбу ҳолатга эътироз билдириб, банк сири пухта ҳимоя қилинишини, фақатгина чегараланган доирадаги шахслар ушбу сирлардан хабардор эканлигини, бу борада фақат фуқаро Алимовдан шубҳаси борлигини маълум қилади.
Алимов эса, ўз навбатида ушбу маълумотлар на тижорат сири, на банк сири доирасига кирувчи маълумотлар бўлиб ҳисобланмаслиги, қолаверса банк сири ва тижорат сирини ошкор қилишнинг қонуний асослари мавжудлигини маълум қилди.

Download 28.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling