Хавфсизлик нима учун керак? - Dictionary.com сайтида “Security” сўзи:
1. Таҳдид ёки хавфдан озод; хавфсиз. 2. Шубҳадан, хавотирдан ёки қўрқувдан ҳоли; ишониш. - Тизим тўғрилиги
- Хавфсизлик
- Агар бузғунчи кутилмаган киришни амалги оширса, тизим ишида бузилиш бўлмайди.
Тизим тўғрилиги
Яхши кириш Яхши чиқиш
Хавфсизлик
Ёмон кириш Ёмон чиқиш
- Конфиденциаллик
- Тизим маълумоти ва ахборотидан фақат ваколатга эга бўлган субъектлар фойдаланиши мумкинлигини таъминловчи қоидалар.
- Мазкур қоидалар ахборотни фақат қонуний фойдаланувчилар томонидан “ўқилишини” таъминлайди.
- Яхлитлик (бутунлик)
- Маълумотни аниқ ва ишончли эканлигига қониқиш ҳосил қилиш.
- Яъни, ахборотни рухсат этилмаган ўзгартиришдан ёки “ёзиш” дан ҳимоялаш.
- Фойдаланувчанлик
- Маълумот, ахборот ва тизимдан фойдаланишнинг мумкинлиги.
- Яъни, рухсат этилмаган “бажариш” дан ҳимоялаш.
Ахборот хавфсизлигининг фундаментал терминлари - Ахборот хавфсизлиги - ахборотнинг ҳолати бўлиб, унга биноан ахборотга тасодифан ёки атайин рухсатсиз таъсир этишга ёки рухсатсиз ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
- Ахборотни ҳимоялаш – ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган чоралар комплекси.
- Амалда ахборотни ҳимоялаш деганда маълумотларни киритиш, сақлаш, ишлаш ва узатишда унинг яхлитлигини, фойдаланувчанлигини ва агар, керак бўлса, ахборот ва ресурсларнинг конфиденциаллигини мададлаш тушунилади.
Ахборот хавфсизлигининг фундаментал терминлари - Заифлик – бу бир ёки бир нечта таҳдидга сабаб бўлувчи ташкилот активи ёки бошқарув тизимидаги камчилик ҳисобланади.
- Таҳдид – тизим ёки ташкилотга зарар етказиши мумкин бўлган исталмаган ҳодиса.
- Ҳужум – таҳдиднинг амалга оширилган кўриниши.
- Бошқариш воситаси (Control) – бу рискни ўзгартирадиган ҳаракатлар бўлиб, бошқариш натижаси заифлик ёки таҳдидга таъсир қилади.
- Бундан ташқари, бошқариш воситасининг ўзи турли таҳдидлар учун фойдаланилилиши мумкин бўлган заифликка эга бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |