М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тақризчилар
- Масъул муҳаррир
М.Т.МИРАКМАЛОВ ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ ТОШКЕНТ-2009 2 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети География факультети Илмий кенгашининг 2009 йил “ 1 ” майдаги “ 10 ” сонли баённомаси асосида нашрга тавсия қилинди. Тақризчилар: Маматқулов М.-география фанлари доктори, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ география факультети табиий география ва география таълими методикаси кафедраси профессори. Эназаров Т. –филология фанлари доктори, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ ўзбек филологияси факультети умумий тилшунослик кафедраси профессори. Масъул муҳаррир: Ғуломов П.Н.- география фанлари номзоди, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ география факультети табиий география ва география таълими методикаси кафедраси доценти. Ушбу монография халқ табиий географик терминлари, уларнинг пайдо бўлиш, шаклланиш хусусиятлари, манбалари, топонимик терминлар, Ўзбекистонда географик терминологиянинг ривожланиши, географик терминологияга оид илк манбалар, ўзбек географик терминшуносликнинг XX асрдаги ривожланиш босқичлари, географик терминшуносликнинг ривожланишида таржима адабиётининг аҳамияти, халқ табиий географик терминларини саралаш, гуруҳлаштириш ва таснифлаш, уларнинг тарқалиш ареаллари харитасини яратиш ҳамда илмий ва ўқув адабиётига киритиш (тадбиқ этиш) тамойиллари каби масалаларга бағишланган. Ундан географлар, тилшунослар, топонимистлар, шунингдек, университетлар ва педагогика институтларининг география, ўзбек филологияси йўналиши талабалари, магистрантлар, аспирантлар ҳамда топонимика ва терминология масалалари билан шуғулланаётган илмий ходимлар фойдаланишлари мумкин. 3 Сўзбоши Ушбу монографиянинг асосий мақсади ўзбек халқ табиий географик терминлари, уларни саралаш, гуруҳлаштириш, Ўзбекистонда халқ табиий географик терминларининг ривожланиш тарихи, географик терминологияга оид бўлган қадимий асарлар, уларни терминологик тадқиқ этиш, халқ оғзаки нутқида бўлган, лекин илмий ва ўқув адабиётдан ўрин олмаган халқ табиий географик терминларнинг тўплаш, уларни табиий географик компонентлар тамойилига амал қилган ҳолда гуруҳларга ажратиш, тўпланган терминларнинг лексик таркиби ва заҳирасини ўрганиш, халқ табиий географик терминларнинг ареаллари харитасини яратиш ҳамда уларни илмий ва ўқув адабиётига киритиш тамойилларини ишлаб чиқишдир. Ўзбек (туркий) географик терминологиясининг илк манбаи сифатида XI асрга оид Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит-турк” ва Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асрлари, тарихий мемуар асарлардан З.М.Бобурнинг “Бобурнома” асари, йирик шарқшунослардан В.В.Бартольд асарлари терминологик нуқтаи назардан таҳлил этилди. Ўзбекистонда географик терминологиянинг XX асрда ривожланиши уч даврга бўлинган ҳолда ўрганилди, шунингдек, географик терминологиянинг ривожланишида таржима (русча-ўзбекча) адабиётининг аҳамияти очиб берилди. Шу билан бирга географик терминлар гуруҳларга ажратилда ва халқ терминлари уларнинг муҳим тури эканлиги, халқ географик терминларини тўплаш манбалари, лексик таркиби ва ҳозирги заҳираси, шунингдек, уларни тўплаш, саралаш ва гуруҳлаштариш масаласига алоҳида эътибор берилди. Халқ табиий географик терминлари компонентлар тамойилига амал қилган ҳолда гуруҳлаштирилди, Ўзбекистонда уларнинг тарқалиш ареалларини ўрганиш мақсадида топонимик терминларга алоҳида эътибор берилди. 4 Монографияни тайёрлаш жараёнида Э.М.Мурзаев, Ҳ.Ҳ.Ҳасанов, Г.К.Конкашпаев, М.Гельдихонов, Р.Юзбошев, Р.А.Будагов, Н.В. Подольская, Л.С.Берг, Н.П.Архангельский, Қ.Ҳуррамов, С.Қораев, Р.У.Раҳимбеков, П.Н.Ғуломов, З.Дўсимов, Р.Дониёров, Э.Бегматов, Т.Эназаров ва бошқа терминшунос, топонимист олимларнинг илмий қарашлари асос қилиб олинди. Монографиянинг яратилишида марҳум устоз Р.У.Раҳимбековнинг (Охирати обод бўлсин) берган йўл-йўриқлари ва насиҳатлари катта аҳамият касб этди. Шунингдек, ушбу ишга масъул муҳаррирлик қилган ва қимматли маслаҳатлар берган устозимиз-география фанлари номзоди, доцент П.Н.Ғуломовга, расмий ва норасмий тақризчилар-география фанлари доктори, профессор М.Маматқулов, филология фанлари доктори Т.Ж.Эназаров, география фанлари доктори Ф.Ҳикматовга муаллиф чексиз миннатдорчилик изҳор қилади. Шунингдек, монография ҳақидаги фикр- мулоҳазаларини мамнуният билан қабул қилади. 5 Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling