М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕОГРАФИК


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

I БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕОГРАФИК 
ТЕРМИНШУНОСЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
1.1.
Ўзбек (туркий) географик терминшунослигига оид илк 
манбалар (маълумотлар)
Ўзбек (туркий) географик терминшунослигининг энг яхлит ва қадимий 
ёзма манбаи – Маҳмуд Кошғарийнинг ÀДевону луғатит-туркÁ (Туркий сўзлар 
девони) асари бўлиб, ушбу асар 1074 – 1075 йилларда ёзиб тугатилган. 
Муаллифнинг таржимаи ҳоли ҳақида жуда кам маълумотлар сақланиб 
қолган. Кошғарий ўзи ҳақида À… мен туркларнинг хуш фаҳмларидан, эски 
қабилаларидан, жанг ишларида уста найзадорларидан эдимÁ деб ёзади.
1
У 
умрининг кўп қисмини Бағдод шаҳрида ўз замонасининг атоқли олимлари 
билан бир қаторда ўтказган бўлиб, араб, форс ва туркий тилларни яхши 
билган.
Боғдодда яшаб узоқ вақт тайёргарлик кўрганидан сўнг À… Маҳмуд ўз 
олдига қўйган мақсади – умумий туркий луғат ва туркий шеваларнинг қиёсий 
грамматикасини тузиш вазифасини бажаришга киришди. Шу мақсадда у ўз 
замонаси шароитида ниҳоятда оғир бўлган узоқ муддатли сафарга 
отланди…Á
2
Саёҳат ҳақида Кошғарий қуйидагича ёзади: ÀМен турклар, туркманлар, 
ўғузлар, чиғиллар, яғмолар, қирғизларнинг шаҳарларини, қишлоқ ва 
яйловларини кўп йиллар кезиб чиқдим, турли хил сўз хусусиятларини 
ўрганиб, аниқлаб чиқдим. Мен бу ишларни тил билмаганим учун эмас, балки 
бу тиллардаги ҳар бир кичик фарқларни ҳам аниқлаш учун қилдим… Уларга 
шунча диққат қилдим-ки, турклар, туркманлар, ўғузлар, чиғиллар, яғмолар ва 
қирғиз қабилаларининг тиллари бутунлай тилимга жо бўлди. Уларни ҳар 
томонлама пухта бир асосда тартибга солдимÁ.
3
Саёҳат давомида Кошғарий маҳаллий аҳоли билан кўп суҳбатлар 
уюштиради: ÀМен бу нарсани Конигутда Яғмолардан эшитдимÁ, ÀФарғонада 
1
қаранг: Маҳмуд Кошғарий. ÀДевону луғатит-туркÁ. –Т.: 1960. I том, Б.-44.
2
қаранг: Жузье П.К. ÀДиван луғат-ат-туркÁ. Изв Востфака АзГУ. –Баку, 1928.т.2.-С. 27-58.
3
қаранг: Маҳмуд Кошғарий. Ўша асар, ўша бет


6
кишилардан бўқоқ касаллигининг сирини сўраганимда, шундай жавоб берган 
эдилар…Á, Àбу сўзларни ишончли бир бухоролик олимлардан ва 
нисобурликÁ (нишопурлик – М.М.) бошқа бир олимдан шундай эшитган 
эдимÁ каби иборалар шулардан далолат бериб турибди.
Чамаси ўн йиллар давом этган саёҳат давомида тўпганлан филологик
этнографик маълумотлар улкан ÀДевонÁ тузишга асос бўлади.
ÀКитоб ҳижрий 464 йилда ёзила бошланди ва тўрт марта қайта 
кўчирилгандан сўнг, ҳижрий 466 йилда ёзиб тугатилдиÁ.
1
Демак, китоб 1072 
– 1074 йилларда ёзиб бўлинган ва 1075 йилда Бағдодга – халифаликка тақдим 
этилган.
Асарда бир неча шаҳарлар тилга олинган ва аҳоли сўзлашувчи тиллар 
ҳақида
маълумотлар 
берилган: 
ÀҚашқарда 
канжакча 
сўзлашадиган 
қишлоқлар
бор. 
Шаҳар ўртасида турувчилар 
ҳоқоний 
туркчасида 
сўзлайдилар. Румдан Мочингача бўлган турк шаҳарларининг ҳаммасининг 
бўйи беш мингдан саккиз минг фарсахгача етади. Бу шаҳарларнинг ўрнини
аниқлаш мақсадида уларнинг ҳаммасини ер шаклидаги доирада кўрсатдим.Á
2
Бу доира Кошғарийнинг ÀДевонÁга ишлаган дунё харитасидир.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бу ерда Маҳмуд Кошғарийнинг 
тилшунос, этнограф бўлиши билан бирга, ҳақиқий географ эканлиги намоён 
бўлган, чунки ҳар қандай географик илмий тадқиқотнинг поёни географик 
харитадир.
ÀДевонÁнинг тадқиқ этилиши ҳам ўз тарихига эга. ÀДевону луғатит-
туркÁ 1915 ва 1917 йилларда араб тилида (3 томлик) босилиб чиққандан сўнг, 
турли олимлар асарни тадқиқ эта бошладилар. Сўнгра бошқа тилларга ҳам 
таржима қилинди. Асар ва унинг муаллифи тўғрисида турли тилларда 
(немис, турк, рус ва бошқа) асарлар, мақолалар эълон қилинди.
Собиқ Иттифоқда
ҳам
ÀДевонÁга қизиқувчилар кўп бўлган. 
В.В.Бартольд, 
И.Самойлович, 
П.К.Жузье, 
С.Е.Малов, 
С.П.Толстов, 
1
ÀДевонÁ, III том. 853-бет.
2
ÀДевонÁ, I том. 65-66 бет.


7
А.Н.Кононов, А.К. Боровков, В.И.Беляев ва бошқалар асар ҳақида мақолалар 
ёзган, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган.
Собиқ Иттифоқнинг биринчи кошғарийшуноси академик В.В.Бартольд 
ҳисобланади. У асарга юқори баҳо беради ва муаллиф ҳақида шундай ёзади: 
ÀМаҳмуд Кошғарий шундай ягона бир адибки, у Ўрта Осиё ҳақидаги араб 
тилида ёзган муаллифлардан фарқ қилади; Маҳмуд турли китоблардан 
кўчириб эмас, балки ўз кўзи билан кўриб, билиб ёзганÁ.
1
Атоқли археолог ва этнограф С.П.Толстов: ÀМаҳмуд Кошғарий –
туркий қабилалар турмушини энг яхши билган муаллифдир… У XI асрга 
доир тил маълумотларини ниҳоятда мукаммал ва синчиклаб тўпланганÁ
2
деб 
ёзган эди.
Ўзбек олимлари орасида Маҳмуд Кошғарий ÀДевонÁини астойдил 
илмий асосда ўрганиш 1937 йилдан бошланган. Бу оғир, мураккаб илмий 
текширишларнинг ташаббускори кекса филолог олим ва педагог Солиҳ 
Муталлибов бўлди.
3
Солиҳ Муталлибов ÀДевону луғатит-туркÁ ҳақида бир неча мақолалар,
монографиялар ёзган, асарни тўла равишда ўзбек тилига таржима қилиб, 
нашр этган. Солиҳ Муталлибовнинг ÀДевонÁга бағишланган илмий ишлари 
қўйидагилардир: ÀМаҳмуд Кошғарий луғати ва туркий тилларни ўрганишда 
унинг аҳамиятиÁ (1947), ÀXI
аср филологи Маҳмуд Кошғарийнинг 
тилшуносликдаги фаолиятиÁ (1957), ÀМаҳмуд Кошғарий ва унинг ÀДевону 
луғатит-туркÁ асариÁ (1958), ÀМорфология ва лексика тарихидан қисқача 
очеркÁ (1959), ÀТуркий сўзлар девониÁ (Девону луғотит турк) асари (1967, 
номзодлик диссертацияси автореферати). ÀДевонÁнинг С.Муталлибов 
томонидан ўзбек тилига таржима қилиб, нашр эттирган нусхасига бир қанча 
ижобий тақризлар босилган. ÀМаҳмуд Кошғарийнинг камтарлик билан луғат 
1
Бартольд В.В.Сочинения. том II.-С. 491.
2
Тольстов С.П. Города гузов, ÀСоветская этнографияÁ, 1947.-Б. 56-83.
3
Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Маҳмуд Кошғарий (ҳаёти ва географик мероси).-Т.: ÀФанÁ, 1963.-Б.20.


8
деб атаган бу асари ёлғиз бу кунги маънодаги луғатгина эмас, балки шу 
билан бирга… бебаҳо бир қомусдирÁ деб ёзган эди С.Муталлибов.
1
ÀДевону луғатит туркÁнинг географик жиҳатларини биринчи бўлиб
ўрганиб, атрофлича ёритиб берган, илмий тадқиқ этган олим Ҳамидулла 
Ҳасанович Ҳасанов ҳисобланади. У ўзининг ÀМаҳмуд КошғарийÁ (Тошкент, 
1963, 82-бет) монографиясида асар муаллифининг қисқача ҳаёти, асарнинг
текширилиш тарихи, асардаги географик маълумотларни таҳлил этиб берган.
Географик терминлар ҳақида Ҳ.Ҳасанов шундай ёзади: ÀДевону 
луғатит туркÁ саҳифаларини варақлар экансиз, унда табиат ва табиий 
ҳодисаларга доир – ер ва сув, тоғ ва чўл, иқлим ва осмон, ҳайвон ва ўсимлик 
сингариларга боғлиқ юзлаб халқ сўз-терминлари, мақол ва ибораларини 
топасиз. Шундай сўзларки, хилма-хил, содда ва мермазмун. Буларни йиғиш 
учун Маҳмуд кўп йиллар саёҳат қилгани, ҳар бир ҳодисага, ҳар бир 
қабиланинг сўзларига диққат билан эътибор бергани кўриниб турибди.
2
Маҳмуд Кошғарийнинг ÀДевону луғатит-туркÁ асари Ўрта Осиё 
географиясини бевосита акс эттириши билангина эмас, балки, география 
терминологияси нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим илмий манбадир.
3
ÀДевонÁда кўпгина географик терминлар берилганки, бу терминлар 
ҳозирги вақтда ҳам кенг қўлланилади. Ариқ, арт (орт), ботиқ, булут, ел, 
жар, кечик, кун, кўк (осмон), муз (буз), сув, сайрам сув, талғоқ, тоғ, тун, 
туман, унгур, қайир, қор, қудуқ, қум, қиш
ва бошқалар шулар 
жумласидандир.
Қуйида биз ÀДевону луғатит-туркÁда тилга олинган халқ географик 
терминлари, ибораларини ва уларнинг изоҳларини келтирамиз: Эт jэр –
юмшоқ ер, тупроқ (I том, 70-бет); от – ўт, ўсимлик (I, 70); уч – тоғларда 
ўсадиган дарахтлардан бири; туркларда қалам шу дарахтдан ясалади, бундан 
дуч, ҳасса ҳам қилинади (I, 71); арт – тоғ тепаси (I, 78), чиқиш қийин бўлган 
1
Маҳмуд Кошғарий ÀДевону луғатит-туркÁ (Туркий сўзлар девони).-Т.: 1963, III том.-Б.5.
2
Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Ўша асар, 26-бет.
3
Раҳимбеков Р.У., Донцова З.Н.Ўрта Осиё табиатини географик ўрганиш тарихи.-Т.:ÀЎқитувчиÁ,1982.-Б.36.


9
баландлик, довон (III, 9); уч эл - чегара, эл, мамлакат чегарасидаги вилоят (I, 
79); эр – ер, баъзи луғат (тил)ларда jэр тоғ дараси (I, 80); iwiк – қир ва 
тошлоқ ерларда яшайдиган кийик (I, 98); ajiғ айиқ, ўғуз, қипчоқ ва яғмо 
тилларида азiғ тарзида қўлланилади (I, 98); уjук – тепага ўхшаш баландлик, 
тепалик жойлар (ўғузча (I, 113); узу – уюм, тепа, қум узу қум уюми, тепа 
(I,114); узi – икки тоғ орасидаги кенг йўл (чиғилча(I, 116)); ула – чўл ва 
саҳроларда йўл кўрсатиш учун қўйиладиган тош (I, 118); онур – унгур; ғор (I, 
119); оркўч – мавж, тўлқин; суw оркучlандi – сув мавжланди (I, 121, 303, 
306, II, 35); эркуз – эрима сув; эркуз суw – илк кўкламда қор ва музларнинг 
эришидан ҳосил бўлган сув (I, 121); азрiш – иккига ажралган йўлнинг боши 
(I, 122); отруғ - жазира, орол (I, 123); уғруғ - сойнинг кесилиши – узилиши; 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling