М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Арт – довон, тепалик, баландлик, дўнглик. ÀДевонÁда ҳам ÀартÁ - чиқиш қийин бўлган баландлик, довон (III, 9); ботар
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
Арт – довон, тепалик, баландлик, дўнглик. ÀДевонÁда ҳам ÀартÁ -
чиқиш қийин бўлган баландлик, довон (III, 9); ботар – кунботар, мағриб, ғарб. Асарда ÀТугардан Ботарга…Á деган ибора қўлланилган, бу Àшарқдан ғарбгаÁ маъносини беради; буз – муз, ÀДевонÁда ҳам Àбуздан сув томарÁ (III, 137); яъни Àмуздан сув томарÁ дейилган, демак, XI асрда, ундан аввал муз, ÀбузÁ шаклида ишлатилган; булоқ – булоқ, чашма; ёз – баҳор фасли, кўклам маъносида. Фольклорда ÀЛайлак келди, ёз бўлдиÁ дейилади, бу ÀЛайлак келди, баҳор бошландиÁ маъносини билдиради. Ёй – ёз фасли маъносида; кечиг – кечув, кечик, кўл, дарё ва сойлардан кечиб ўтиш мумкин бўлган саёз жой; кус – кучли шамол, довул; машриқ – машриқ, шарқ, кун чиқиш томони; мулк – кенг маънода мамлакат; сабо – эрталаб тоғдан эсадиган майин ва ёқимли шабада; тариғ – экин, ҳамма туркий қабилалар тилида аслида буғдой, ўғузлар уни тариғ дейишади, тариғлиғ – экинзор, экин экиладиган жой; туби – кучли шамол бўрон; тунак – тунаш жойи, кечаси тунаб ўтиладиган жой; чечаклик – гулзор, майсазор, ўт-ўлан кўп бўлган жой; ол – булоқ, қайнар, чашма. Маҳмуд Кошғарий joлни булоқ кўзи деб атаган (III, 158); яр – жар, тик қоя; ўбри – чуқурлик, дара. Ювилиш натижасида ҳосил бўлган тор ва чуқур сой, водий дара дейилади. ÀҚутадғу билигÁдан кейинги манбаларда бундан ташқари сой, сойлик танги кўринишида ҳам учрайди; ўнгдун шарқдан эсадиган майин шабада; куз – тоғнинг қуёш нури тушмайдиган ёнбағри, терскай, Маҳмуд Кошғарийда ҳам ÀҚуз тоғ -қуёш нури тушмайдиган тоғ, тоғнинг қуёш нури тушмайдиган жойи, шимолий ёнбағир (III, 136); қўл-қош – тоғ этаги ва кўриниб турган жойнинг чети, атроф, уфқ маъносида. Хуллас, ÀҚутадғу билигÁда кўпгина географик маълумотлар бор. Асарни илмий жиҳатдан ўрганишга В.В.Радлов, А.Вамбери, П.М.Мелиоранский, А.А.Самойлович, Р.Р.Аррат ва бошқа кўпгина туркшунос олимлар катта ҳисса қўшганлар. ÀҚутадғу билигÁ жаҳоннинг кўпгина тилларига таржима қилинган бўлиб, унинг устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонда асарни тўлиқ ҳолда биринчи бўлиб, тилшунос олим К.Каримов 1971 йилда нашр эттирди. Унда асар матни 17 транскрипцияда берилиб, ўзбекча матн илова қилиниб берилган. Кейинчалик 1990 йилда филология фанлари номзоди Б.Тўхлиев ўзбек тилидаги баёни ва сўз бошиси билан нашрга тайёрлади. 1 Илова қисмида изоҳ ва луғатлар берилган. Қуйида ÀҚутадғу билигÁда ишлатилган халқ географик терминлари рўйҳати келтирилган. 2-жадвал Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling