М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Қўл – тоғ йўли, тоғдан дарё водийсига тушган йўл маъносида келган.  Гузар


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Қўл – тоғ йўли, тоғдан дарё водийсига тушган йўл маъносида келган. 
Гузарнинг икки маъноси бор: биринчидан, гузар – кечик, кечув, дарёни 
кечиб ўтиш мумкин бўлган саёз жой. Асарда бир неча гузар номлари тилга 
олинган: Килиф гузари, Убож (Уёж) гузари, Уёч (Уёж) гузари, Нилоб гузри 
ва бошқалар. Иккинчидан, гузар – гавжум жой маъносида ҳам келган. 
Масалан, À…Кура кўталида эрта ёзлар қушларнинг гузаридир… ёки … Борон 
суйида балиғининг гузари бўлурÁ
2
. Шаҳар ёки қишлоқнинг чорраҳа жойи ёки 
турли дўконлари, чойхоналари бўлган гавжум, серқатнов жойлари ҳам гузар
дейилган.
Шоҳжўй – ариқ (канал), бош ариғдан чиқарилган тармоқ, дарё ёқаси -
қирғоқ, дарё қирғоғи, улуғ йўл – катта йўл маъносида келган. Бобур 
дарёлардаги сув камайиши, пасайиши ҳолатини ҳозирги географик илмий 
адабиётда қўлланиладиган меженни сув кичик бўлганда, тошқинни эса сув 
улуғ бўлганда ёки сув кирганда дейди. Дарёлар қўшилган, туташган жойни 
сув қотилиши деб ифодалайди. Чашма – унча кучли бўлмаган босим 
остидаги ер ости сувларининг ер бетига чиққан жойи, булоқ, гарм чашма 
1
қаранг: Бобур З.М. Бобурнома. -Т.: ÀЮлдузчаÁ, 1989.-Б.103.
2
Ўша асар, 127-130 бетлар.


26
иссиқ булоқ. Асарда чашма кўпроқ ишлатилган бўлса-да, унинг қайнар
синоними ҳам бор. Ер ости сувларининг ер бетига сизиб чиққан жойи булоқ
деб ифодаланади. Ҳар икки термин ҳам ÀБобурномаÁда кенг қўлланилган.
Моҳихона (ÀмоҳиÁ - балиқ) – балиқ сақланадиган жой, чуқур ўйилган 
ер. Сув оқиб турадиган жойдан чамаси 3-5 метрча келадиган чуқур қазиб, 
чиқиш фақат бир томондан (чиқиш томонига чиғ ясаб қўйилади) қилиб 
махсус ясалади. Моҳихона асосан, қиш фаслида балиқ сақлаш учун 
қурилади. Бундай усулда балиқ тутишни Бобур ҳеч ерда учратмаганлигини 
айтади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling