М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


ҳавол деб аталади. 2. Иқлим билан боғлиқ халқ терминлари


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

ҳавол деб аталади.
2. Иқлим билан боғлиқ халқ терминлари. Бобур Афғонистоннинг 
иссиқ минтақасини гармсер, иқлими совуқ бўлган қисмларни сардсер деб 
атаган. Халқ тилида иссиқ шамол гармсел, совуқ шамол сарсар дейилади. 
Сел - кучли ёғинлар ёғиши натижасида тоғ водийлари, сойлари ва жарлардан 
қисқа вақт ичида жуда катта тезлик билан оқиб келувчи тош аралаш лойқа 
сув оқими. Бобур Ҳиндистоннинг À…ёғинларида бир замонда селлар 
келадур, ҳеч сув йўқ ерларда дарёлар оқадур…Á дейди.
Самум (арабча самум – иссиқ шамол) – асосан чўлларда эсадиган 
иссиқ ва қуруқ шамол. Бобур самум таъсирида ҳинд аҳли ўртасида қурбонлар 
бўлганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Сабо – эрталаб эсадиган майин 
шабада. Кучли ёмғирларни Бобур қалин ёмғир деб ҳам атаган. Тобаристон 
- Ҳиндистон ёз фасли, пашкол – ёмғурий фасл, зимистон эса қиш фаслидир. 
Тобаристон қуйидаги ойлардан иборат: читар ойи (ҳут, 19 февралдан 21 
мартгача 31 кун давом этади), байсоқ ойи (ҳамал, 22 март – 21 апрель, 30 
кун), жит ойи (савр, 21 апрель – 21 май, 31 кун), асор ойи (жавзо, 22 май –
21 июнь, 31 кун).
Пашкол, яъни ёмғурий фасл савон ойи (саратон, 22 июнь – 22 июль, 
31 кун), бодун ойи (асад, 23 июль – 22 август, 31 кун), қувор ойи (сунбула, 


25
23 август – 21 сентябрь, 30 кун) ва котик ойи (мезон, 22 сентябрь – 20 
октябрь, 29 кун) дан иборат.
Зимистон (қиш) фасли ачхан ойи (ақраб, 21 октябрь – 18 ноябрь, 29 
кун), пус ойи (қавс, 19 ноябрь – 18 декабрь, 30 кун), мох ойи (жадий, 19 
декабрь – 18 январь, 31 кун) ва поғун ойи (далв, 19 январь – 18 февраль, 31 
кун)дан иборат.
3. Гидрологияга оид халқ терминлари. Ариқ, сой, дарё билан боғлиқ 
иборалар кўп ишлатилган. Шу билан бир қаторда руд (тожикча – ÀрудÁ
ариқ, сув, канал, дарё) ҳам кенг қўлланилган. Кўл – дарё, дарё водийси, 
ирмоқ маъносида қўлланилганлигини қуйидаги жумладан билиш осон: 
À…қўлнинг ичи киши мамарридни йироқ ҳилват йўқ, қўл юқори – ўқ юриб, 
сувни ўнг қўлга қуюб, яна бир қуруқ қўлга кирдук…Á
1

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling